Унга кўра, супер оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ҳам рейтингга киритилди. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Шу тариқа, рейтингдан 6 нафар ўзбек боксчиси жой олди:
Ҳасанбой Дўстматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): 7-ўрин (ўтган ой 8-ўринда эди);
Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси 50,8 кг): ўтган ойдагидан 2 поғона юқорилаб, 5-ўриндан жой олди;
Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси 55,3 кг): 7-ўрин (ўтган ой 6-ўринда эди);
Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн тоифаси 66,6 кг): ўтган ойдаги каби 3-ўринни эгаллади;
Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн 76,2 кг): ўтган ойдагидек 7-поғонада;
Баҳодир Жалолов (супер оғир вазн 101 кг): 15-ўринга жойлашди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.