UFC. Енгилмас Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанг санаси аниқ бўлди

UFC. Енгилмас Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанг санаси аниқ бўлди

Енгил вазн тоифасида ҳали мағлубиятга учрамаган UFC жангчиси Умар Нурмагомедов навбатдаги жангини 2 март куни ўтказади.

Рақиб номи ҳозирча ошкор этилмаган. Бу ҳақда россиялик менежер Али Абдел-Ализ хабар берди.

“Ниҳоят, кимдир 2 март куни Умар билан жанг қилишга рози бўлди”, — деб ёзди Абдел-Азиз ижтимоий тармоқларда.

Нурмагомедов иштирок этадиган UFC Fight Night 238 турнири 2 март куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Нурмагомедов ҳисобида 16 ғалаба ва 0 мағлубият бор.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.