Тошкентда фаолият олиб борувчи хусусий корхонанинг ҳеч қандай рухсатисиз унга тегишли бўлган бино $700 минг кредит учун гаров сифатида қўйилди. Судъя кредитни мазкур корхонадан ундириш тўғрисида қарор чиқарди. Жабр кўраётганини айтиб, UzNews.uz'га мурожаат қилган “Denta-Servis” вакиллари мазкур иш тафсилотларини айтиб берди.
Қизиғи, нотариус томонидан тасдиқланган ҳужжатда “Denta-Servis”нинг корхона раҳбари сифатида “Ayzenburg Ekspert” МЧЖ раҳбари Рашид Бакиров иштирок этган.
Ҳужжатлар қалбакилаштирилганидан хабар топган “Denta-Servis” вакиллари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишади. Шундан сўнг, Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатиш ҳамда терговга юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Аммо, бу пайтда Халқ банки судга кредитни фоизлари билан қайтаришга оид даъво аризаси киритади. Жорий йилнинг 18 августида Жиззах туманлараро иқтисодий суди судьяси Асатов раислигида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтади. Нари борса 15-20 дақиқа давом этган судда “Denta-Servis” хусусий корхонасидан $500 минг ундириш ҳақида қарор чиқариб юборилади.
“Судья Асатов иш билан деярли танишмаган. Иш нима ҳақида эканлигидан ҳам тўлиқ хабардор эмас, менимча. 15 дақиқада бизнинг 30 йиллик меҳнатимизни чиппакка чиқарган судъяга хайрон қолдим. Одил суд деган тушунчага ишонмай қолдим”, - дейди UzNews.uz'га мурожаат қилган корхона мулкдори.
Тўлиқ видео:
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.