Ипакчилик ва қоракўлчилик бўйича айрим солиқ имтиёзлари муддати узайтирилади

Президентимизнинг 27.04.2022-yildagi ПҚ-224-сон қарори билан ипакчилик ва қоракўлчилик соҳасига тақдим этилган айрим солиқ имтиёзлари муддатларини узайтириш белгиланди. Хусусан: Ипак қурти уруғи, тут кўчатлари ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахсларни мол-мулк ва ер солиғидан озод этиш имтиёзи 01.01.2023-йилдан 01.01.2026-йилга қадар узайтирилади.

Туризмда янги марралар: Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида туризм соҳасида 40 дан ортиқ меморандум имзоланди

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан жорий йилнинг 5-7 май саналарида Хўжанд ва Панжикент шаҳарларида инфотурда Ўзбекистонлик 30 та туроператорлардан иборат делегацияси қатнашди. Амалга оширилган инфотурдан асосий мақсад икки томонлама ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш, янги туроператорларни туризм бозорига кириб келишда янги йўналишларни очиш этиб белгиланган эди.

Нақд борми? / «Менда «пластик»

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ижтимоий тармоқларда банкоматлардаги нақд пул етишмаётгани билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилади: «Жорий йилнинг март ойи иккинчи ярмидан бошланган миллий валюта – “сўм”да нақд пулга бўлган талабнинг кескин ортиши натижасида Марказий банк томонидан муомалага март ойида 1 трлн. 119 млрд.

UZ-KORAM CО: ТRACKЕR ва ОNIX ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

Aндижон шаҳрида жойлашган “UZ-KORAM CО” корхонаси Ўзбекистон Республикаси автомобилсозлик саноати учун йирик пластмасса бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мақсадида 1995 йил май ойида ташкил этилган. Aйни пайтда “UZ—KORAM CО” МЧЖ йиллик қуввати 230 минг донадан ортиқ бампер, асбоблар панели ва бўёқли эшик қопламалари тўпламини ташкил этади.

Маҳаллийлаштириш шахсларда: автосаноат тизимимизда кўзлари «фаралари» ёки миллий машиналаримиз учун чироқлар қаерда ишлаб чиқарилади?

Демак, миллий автосаноат “кўзлари” қаерда ишлаб чиқарилади? Бу саволга жавобни Наманганда Марказий Осиёда муқобили бўлмаган ягона турдаги ишлаб чиқаришда бўлган журналист ва блогерлар олишди.

Хитойлик UzAuto ҳамкори дунёнинг энг нуфузли компаниялари рўйхатида Teslaдан ўзиб кетди

Хитойнинг BYD автомобиль бренди дунёдаги энг нуфузли юзта компаниялар рўйхатига кирди. Ўзбекистоннинг «UzAuto» компанияси февраль ойида у билан ҳамкорлик шартномасини имзолаган эди, бу эса республикада электромобиллар саноатини ривожлантириш учун янги уфқларни очади.

Муҳим мавзудаги мулоҳазалар: божхона тўловлари ва автомобилсозлик саноати

Виталий Архиреев, «Автоброкер Клуб» онлайн-журнали бош муҳаррири, «ПромРейтинг» АА ҳамкори бож тўловларини пасайтириш хориж автомобилларини Марказий Осиё мамлакатлари ички бозорига қандай таъсир кўрсатиши ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишди. Ўз автомобил саноатига эга мамлакатларда ички ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун деярли ҳар қандай мамлакат ҳукумати мувофиқлаштиришнинг тариф ва нотариф усулларини қўллайди.

Ички валюта бозорида Этика кодекси қабул қилинди

Ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларининг амалга оширилишини янада такомиллаштириш, жумладан, бозор иштирокчилари томонидан юқори стандартларга асосланган бозор фаолиятини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан “Ички валюта бозорида Этика кодекси” ишлаб чиқилди. Кодекс ички валюта бозори иштирокчиларининг барқарор фаолият кўрсатишига асос бўлиб, барча манфаатдор томонларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳалол ва холис фаолият юритишлари учун шаклланган умумахлоқ нормалари жамланмаси ҳисобланади.

ИТСВда Халқаро валюта жамғармаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ХВЖ келишув моддаларининг IV-моддасига мувофиқ, 2022 йилдаги маслаҳатлашувлар учун Ўзбекистонда бўлиб турган Рон ван Роден бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) делегацияси билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестициявий сиёсат, инвестициявий муҳитни яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, хорижий инвесторларни жалб қилиш, қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмлари, шунингдек, Давлат инвестиция дастурининг ижроси кўриб чиқилди.

Дорихоналарда муддати ўтган ва қўллашга яроқсиз дори воситалари қандай тартибда йўқ қилинади?

Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш учун уларнинг эгасининг, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги хизмати бўлими вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси вакиллари иштирокида беш кишидан кам бўлмаган таркибда йўқ қилиш комиссияси тузилади. Комиссия дори воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф муҳит учун безарарлиги, уларнинг физик-кимёвий мутаносиблигини эътиборга олган ҳолда уларни йўқ қилиш санаси, усули ва жойини белгилайди.

Автомобиль саноати глобал иқтисодиётга қандай ҳисса қўшмоқда?

Автомобиль саноатининг глобал иқтисодиётга таъсири жуда катта: бу соҳага бевосита ва билвосита жаҳон ялпи ички маҳсулотининг жами 15%и тўғри келади, шунингдек, бевосита автосаноатда банд бўлган одам яна 8 нафардан 10 нафаргача одамни иш билан таъминлайди, деб ёзади Россиянинг Промрейтинг мустақил тадқиқот агентлиги. Бу аксиома!

Юртимизга олиб кириладиган айрим тиббий асбоб-ускуналар ва сарфлов материаллари ҚҚСдан озод этилди

“Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра: 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорида кўрсатилган, юридик шахслар томонидан, жумладан, лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги тиббий ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлов материаллари учун божхона имтиёзларининг амал қилиш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди. Тиббий асбоб-ускуналар ва буюмларнинг эҳтиёт қисмларини ҳамда сарфлов материалларини ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга асосан, 2025 йил 1 январга қадар юртимизга олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш белгиланди.

«PAYNET» савдо белгисининг эгаси ким эди? Ўзгардими? Энди кимда эгалик?

«PAYNET» савдо белгисининг эгаси ўзгарди — «Instant Payment Solutions» МЧЖ томонидан Ўзбекистон тижорат банкларига юборилган хатда 2022 йил 1 апрелдан бошлаб «PAYNET» савдо белгиси остида тўловларни қабул қилиш ва ўтказиш бўйича ўз фаолиятини бошлаши тўғрисида маълумот берилган. Очиқ манбаларга кўра, «Instant Payment Solutions» МЧЖ 2021 йил 27 декабрда ташкил этилган.

Ортга қадам: «АвтоВАЗ» электрон компонентларсиз автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Кенг кўламли геосиёсий инқироз туфайли бутун автомобиль бозори зарар кўрмоқда. Европа компаниялари эҳтиёт қисмлар етишмаслиги туфайли ишлаб чиқаришни тўхтатаётган бир пайтда, «АвтоВАЗ» шунчаки бир қатор эҳтиёт қисмлардан воз кечишга қарор қилди.

Пенсия ва нафақаларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади

Президент “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. 2022 йил 1 майдан бошлаб:➖ Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини фуқароларга нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоиз миқдорда банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади.

Бу Андерссон Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида сўзлаб берди

UzAuto Motors бош директори ва «АвтоВАЗ»нинг собиқ топ-менежери Бу Андерссон ўзбек журналистларига берган қатор интервьюларида республикадаги бугунги фаолияти ҳақида сўзлаб берди. — Ўзбекистоннинг бугунги автомобил саноатини қандай баҳолайсиз?

Энди СТИР керак эмасми?

9 апрелдан тўлов ҳужжатларига жисмоний шахслар СТИР ўрнига ЖШШИРни киритишади, хабар беради Марказий банк Ахборот хизмати. Мижозлар томонидан банкларга тақдим этиладиган тўлов ҳужжатларини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилганди.

Гулистон нефть базасида маҳсулотларни ноқонуний етказиб бериш камомадлар аниқланган

“Ўзбекнефтгаз”: “Гулистон нефть базаси”да манфаатлар тўқнашуви, маҳсулотларни ноқонуний етказиб бериш ва нефть маҳсулотлари камомади аниқланди “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, молиявий ва комплаенс назорати йўналишида коррупция, иқтисодий жиноятларга қарши курашишга, уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом этмоқда. Навбатдаги ўрганиш “Гулистон нефть базаси” МЧЖда ўтказилди.

Тошкент халқаро марафон ўтказилиши муносабати билан бир неча кўчаларида транспорт учун ҳаракати вақтинча тўхтатилади

2022 йилнинг 27 март куни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 01-07/1-341-сонли йиғилиш баёнига асосан, Тошкент шахрида “Тошкент халқаро марафон тадбири” ўтказилиши муносабати билан, пойтахтимизнинг тадбир ўтказилиши мўлжалланган кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. 👉 Олмазор кўчаси: Беш ёғоч кўчасидан И.Каримов кўчасигача 2022 йилнинг 25 март куни соат 16:00дан 27 март куни соат 18:00гача; 2022 йилнинг 27 март куни соат 05:00дан 18:00 гача:👉 И.Каримов кўчаси: Олмазор кўчасидан Ш.Рашидов кўчасигача;👉 Ш.Рашидов кўчаси: И.Каримов кўчасидан Афросиёб кўчасигача;👉 Шахрисабз кўчаси: А.Темур кўчасидан Ойбек кўчасигача;👉 Афросиёб кўчаси: Шахрисабз кўчасидан Беш ёғоч кўчасигача;👉 Ойбек кўчаси: Нукус кўчасидан Шахрисабз кўчасигача;👉 Нукус кўчаси: Истиқлол кўчасидан Ойбек кўчасигача;👉 А.Қодирий кўчаси: Абай кўчасидан Истиқлол кўчасигача.

Марказий Банк: Асосий ставка йиллик 17 фоизгача ошадими?

Ташқи иқтисодий шароитларда юзага келган юқори ноаниқлик ва кескинликлар фонида девальвацион ва инфляцион кутилмалар ўсишининг олдини олиш, миллий валютада жамғариш фаоллигини сақлаб қолиш ҳамда ташқи хатарларнинг иқтисодиётимизга ўтувчи таъсирини юмшатиш орқали мамлакатда макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни  таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 17 фоизга оширилди. Юзага келган вазиятда Марказий банк ички нархлар кескин ўсишининг олдини олиш, тўлов тизими узлуксизлиги ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида барча зарурий чораларни кўриб боради.   Ташқи иқтисодий шароитлар. Асосий савдо-ҳамкор давлатларда кузатилаётган иқтисодий вазият, уларнинг валюта курсларидаги кескин тебранишлар, жаҳон хомашё ва энергия бозорларида нархларнинг ўсиши макроиқтисодий жиҳатдан ноаниқликлар ва хатарларни оширмоқда.

Бозор ва дўкон расталаридаги шакарга бўлган нарх-навони асоссиз оширмаслика яна огоҳлантирилмоқда

Бугунги кунда ички бозорлардаги шакар маҳсулоти нархининг асоссиз кескин ошиши кузатилмоқда. Россия ва Украина давлатлари томонидан шакар экспорти тўхтатилганлигининг Ўзбекистонга ҳеч қандай таъсири йўқ.

“UzAuto Motors”да “Очиқ эшиклар куни”

2022 йил 16 март  куни “UzAuto Motors” компаниясининг Асака шаҳридаги ишлаб чиқариш заводида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди. Унда иштирокчилар “Бизнеснинг очиқлик тамойили нима?” каби саволга бевосита жавоб олиш имконига эга бўлишди.

UzAuto Motors АвтоВаз билан энди рақобатдош эмас(ми?).

Lada моделларини ишлаб чиқариш кенг кўламли Европа ва Америка санкцияларининг киритилиши сабабли таҳдид остида қолди. Агар Renault Group уларга қўшилса, АвтоВаз муаммоларга рўбаро келади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

Россия рубли айирбошлаш курси кескин тебранаётган ҳамда биржа ва биржадан ташқари курслар ўртасида сезиларли тафовутлар юзага келаётган пайтда Россиядаги фуқароларимизнинг ўз маблағларини эркин валютага алмаштириш жараёнида йўқотишларига олиб келмоқда.Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан:барча тижорат банкларига россия рублидаги пул ўтказмалари бўйича айирбошлаш операцияларини узлуксиз амалга ошириш ҳамда валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқни мақбул даражада сақлаб туриш;банкларнинг валюта хавф-хатарларини минималлаштириш мақсадида россия рублини сотиш ва сотиб олиш курсларини жорий халқаро котировкаларга асосан кун давомида ўзгартириб бориш юзасидан тавсиялар берилди.Бу Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларига пул маблағларини россия рублида юбориш ва республика ҳудудида ушбу маблағларни ихтиёрий валютада қабул қилиб олиш имконини беради.Марказий банк мавжуд вазиятни доимий кузатиб бормоқда ва зарур ҳолларда аҳоли манфаатларини ҳамда миллий валюта ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриб боради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари томонидан россия рублини айирбошлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

“UzAuto Motors” нархларни 10-12% оширди

Таҳлилчилар 2021-йилнинг сўнггида Ўзбекистонда UzAuto Motors компанияси автомобилларининг нархи ошишини тахмин қилишган эди, чунки у узоқ вақт давомида нархлар мувозанатини сақлаб, барча харажатларни ўз зиммасига олиб келган. Бу вақт оралиғидада, энг йирик компаниялар нархларни қайта-қайта оширишди.

Россиядаги автомобил заводлари нархларни ошириб, ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда

Автоексперт, «Автостат» таҳлилий агентлиги ҳамкори Игор Можаретто Украина билан боғлиқ вазиятнинг чигаллашуви ва Россияга қарши янги чекловлар оқибатида мамлакатда барча хорижий автоконсернлар ёпилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Шу кеча-кундузда Петербургдаги Ҳюндаи заводи эҳтиёт қисмлар тақчиллиги ва логистика билан боғлиқ муаммолар туфайли ўз ишини тўхтатди.

Миллат саломатлиги сари янги одимлар

Инсон қадри устувор бўлган жамиятда тилга олинажак қадрнинг энг олий омили бу – саломатликдир. Тиббиёт билан бир қаторда бу борада дари-дармон таъминоти ва унинг ишлаб чиқарилиши алоҳида ўринга эга.

Авлиёлар маскани қадим Бухоро зиёрат ва ички туризм ярмаркасига мезбон бўлди

Бухоро шаҳридаги Нодир Девонбеги мажмуасида Ички ва зиёрат туризм ярмаркаси ўтказилди. Тадбирда соҳа мутасаддилари қаторида Хоразм, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларидан туристик операторлар, меҳмонхона бизнеси вакиллари, шунингдек, ҳунармандлар, сайёҳлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Нархларнинг кўтарилиши тўсиқ эмас: янги авто ҳарид қилиш – тежаш усули сифатида

Янги машина сотиб олиш пулни тежашга ёрдам беради. Харидорлар шуни ҳисобга олишлари керакки, автомобиль бозорида ҳали ҳам автомобиллар ва бутловчи қисмлар етишмайди, ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар нархларни оширишда давом этмоқда, шунинг учун қарорни кечиктирмасдан қабул қилиш керак.

Сўм барқарорлиги фақат рублга боғлиқ эмас

Кеча ҳам шу ҳақда кўп гапирилди. Қрим босиб олинган вақтдагидан фарқли ўлароқ бугунги валюта режими миқёс жиҳатдан ҳам, рискларни бошқариш нуқтаи назардан ҳам ва энг асосийси, профессионал қарорлар билан ҳам кескин фарқланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.