АОКА ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда журналист, блогерлар иштирокида пресс-тур ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун 19 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилиб  тонг сахар Каршига кириб келган журналист ва блогерларни хокимлик мутассадилари илиқлик билан кутиб олишди. Қилиниши керак бўлган ишларни барака файзи учунми  пресс-турни Қарши туманидаги Абу Муин Насафий зиёратгоҳига ташриф буюришдан бошладик, Ислом оламида «Сайфул Ҳақ», яъни «Ҳақнинг қиличи» номи билан эътироф этиладиган бобокалонимиз ҳақида батафсил маълумот берилди.  Ушбу зиёратгоҳ давлатимиз раҳбари ташббуси билан ободонлаштирилиб, бу ерга келувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилди,  — дейди вилоят ҳокими ўринбосари Азамат Авазов.

«Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси тадбиркорлари пресс-тур журналистларига ўз эшигини очган бу кун

Кеча 17 декабр куни хабар берганимиздек, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими Ботир Зарипов 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида бухороликларга мурожаат ўқилди. Вилоят раҳбари такидлашича 2022-2026 йилларда ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, 200 минг гектар оборотдан чиққан ерлар фойдаланишга қайтариладиган бўлиб, келгуси беш йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган дастурлар тўғрисида атрофлича тўхтатилиб, қиймати 3 трлн.сўмлик 10 та мева-сабзавотчилик лойиҳалари амалга оширилиб, 2022-2026 йиллар давомида қўшимча 3,5 минг гектар майдонда сабзовот етиштириш, 1000 гектар интенсив боғ, 4000 гектар интенсив узумзорлар ташкилаштирилиши ва 500 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, дейилади мурожаатида.

“Ургут” эркин иқтисодий зонасида инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда

17 декабрь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими Э.Турдимов жорий йил якунлари ва 2022 йил режалари юзасидан аҳолига мурожаат қилиши режалаштирилган. Сессия олдидан республика ва маҳаллий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Бектемир тумани ҳокими аҳолисига хисоботи, келгуси режалари мурожаати тингланди

“Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари ҳалққа хизмат қилиши керак” деган асосий тамойилини давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлигини англаб, уни амалда тўлиқ таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг топшириғига мувофиқ, барча даражадаги ҳокимликлар, шу жумладан туман ҳокимликлари 2021 йил якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган режалар бўйича халқ депутатлари Кенгаши орқали туман аҳолисига мурожаат қилишлари белгилаб берилди. Шу муносабат билан бугун 13 декабр Тошкент шахар Бектемир тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг II чақириқ қирқ тўққизинчи сессияси ўз ишини якунлади.

2023 йилда Самарқанд бутунжаҳон туризм пойтахтига айланади

Ўзбекистонда тарихда илк маротаба БМТ оиласига кирувчи ташкилотнинг бош ассамблеяси ўтказилади Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ассамблеяси 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов айни дамда Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтаётган UNWTOнинг 24 сессияси доирасидаги овоз бериш жараёни натижаларига кўра шу ҳақда маълум қилди.

Оҳангаронда янги завод қурилади

Оҳангарон туманининг “Қизилой” МФЙ ҳудудида «Toshkent conch cement» МЧЖ томонидан цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича амалий тадбирлар бошлаб юборилиб, янги цемент заводи қурилишига тамал тоши қўйилди. Тадбирда хитойлик ҳамкорлар, туман ҳокими, туман прокурори, 2-сектор раҳбари, қурувчилар, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми ўтказилди

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни пойтахтнинг Hayat Regency меҳмонхонасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида  ҳалоллик” бизнес форуми ўтказилди, унда 100 дан ортиқ турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик ва бизнес вакиллари, вазирлик ва идоралар, ОАВ, жамоатчилик ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳамда хорижий экспертлар иштирок этди. Тадбир доирасида иштирокчиларга БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси талаблари асосида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан тасдиқланган коррупцияга қарши халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан “Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш Хартияси” ишлаб чиқилди ва тасдиқланганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Huawei компанияси вакиллари билан учрашди

Учрашув доирасида томонлар Huawei компанияси иштирокида АКТ соҳасидаги амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар ҳамда, Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмаси, мобил алоқа, маълумотлар базалари, электрон ҳукумат ва ИТ таълим соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни муҳокама қилди. Huawei компаниясининг тажрибасини ўрганиш ва ўзлаштириш,  рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат, ИТ таълим соҳаларини ривожлантириш доирасида стратегик вазифаларни амалга ошириш учун компаниянинг мутахассисларини жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.

Бензин нархларини барқарорлаштириш бўйича айтилган ваъдалар босқичма – босқич амалга оширилмоқда

Кўрилган чоралар натижасида сўнгги ўн кун ичида АИ-80 бензинининг чакана нархлари пасайиши динамикасига эришилди. Биржа савдоларида рақобат муҳити яратилиши, яъни хусусий ёқилғи қуйиш шаҳобчаларининг биржа савдоларида иштирок этиш имконияти ошганлиги ҳисобига ўртача биржа нархлари 1 тн учун 10 129,4 минг сўмдан 8 101,2 минг сўмгача, яъни 20 фоизга пасайди, бу эса чакана нархларига ҳам ижобий таъсир қилишни бошлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.