Наманганда ободонлаштириш бошқармаси ходими қорамолни отиб ташлади

Қассоблар ундан молни отиб беришни сўраган. Ҳолат юзасидан иккита модда билан иш қўзғатилган.

Ўзбекистонда ипотека кредитларини тўлаш шартлари енгиллаштирилади

Иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредитларини қайта молиялаштиришда етакчи компанияга 300 млрд сўм берилади. Президент тегишли қарорга имзо қўйди.

Андижонда икки нафар банк ходими 111 млн сўм пенсия пулларини қиморга тикиб юборди

Улар банкоматларга нақд пулларни жойлаштириш вақтида махсус муҳрларни бузиб, пулларни талон-торож қилишган.  Андижон вилояти Булоқбоши тумани АТБ филиалининг пенсия ва нафақа тўловлари билан ишлаш шўъбаси, пенсия ва нафақа тарқатиш бўйича кассири ва филиалнинг шу ўйналиш бўйича бухгалтерлар назоратчиси филиал бошлиғи томонидан филиалга қарашли банкоматларга масъуллик хизмати бириктирилганлигидан фойдаланиб банкоматларга нақд пулларни жойлаштириш вақтида махсус муҳрларни бузиб, пулларни талон-торож қилишган.

Ўзбекистон Green Card ютган давлатлар ичида 3-ўрин бўлди

АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи виза бўйича Green Card (DV-2023) лотереясининг ғолиблари сони давлатлар кесимида ҳисоблаб чиқилди. Маълумотда келтирилишича, бу йил энг кўп ғолиб бўлган давлатлар рўйхатида биринчи ўринни Миср эгаллаган (5 529).

Президент Тошкент вилоятини ривожлантириш бўйича янги чора-тадбирларни маълум қилди

“Менинг биринчи уйим” ипотека дастури, оилавий тадбиркорлик дастурлари учун 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратиш, туристик кластерлар ва логистика марказларини ташкил этиш каби таклифлар билдирилган. Нурафшон шаҳрида Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Тошкент вилоятида туризм бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилинади

“Худога шукр, халқимизда пул бор. Лекин уларга етарли шароит йўқ” - дейди президент.

Тошкент вилоятида “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастури бошланади

Вилоятда келгуси йилдан эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратилади. Тошкент вилояти ҳокимлигида президент Шавкат Мирзиёев бир қатор вазирлар, вилоят масъуллари ва фаоллари иштирокида ўтказилаётган йиғилишда аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасидаги мавзуга тўхталди.

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Овоз бериш натижасига кўра Зойир Мирзаев расман вилоят ҳокими этиб тасдиқланди. Тақдимотдан сўнг вилоят кенгаши депутатлари номзоднинг таклиф ва режаларини муҳокама қилди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Uzbekistan GTL заводида табиий газдан ишлаб чиқарилган синтетик авиакеросиннинг биринчи партияси Бухорога жўнатилди

Жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб мамлакатда синтетик дизель ёқилғисининг бир тоннаси бошланғич нархи қарийб 14 млн сўмга арзонлаштириш белгиланди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларни ишлаб чиқариш жорий ҳолатини ўрганиш, уларнинг сифати ва стандартларга мувофиқлиги доимий назорат қилиш, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилиши жараёнларини ўрганиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводида бўлди.

АҚШ Консуллик бўлими ноиммиграцион визалар учун суҳбат ўринларини қайта очди

Келгуси йилнинг ноябрь ойидан январь ойигача бўлган суҳбатларга рўйхатдан ўтиш учун 600 дан ортиқ ўрин ажратилади. АҚШ Консуллик бўлими 28 сентябрь, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 да 600 дан ортиқ ноиммиграцион визалар учун суҳбат ўринлари очади.

"Ҳисор” қўриқхонасида кам учрайдиган Тян-Шан қўнғир айиқлари камерага тушди

Кадрларда қўриқхона ҳудудида озиқ-овқат излаб юрган жигарранг айиқлар тасвирланган. Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонлар Тян-Шан қўнғир айиқларини камера объективига муҳрлади.

Ўзбекистон Жанубий Корея ва Европа компанияларидан 40 тагача поезд ва 100 та вагонлар сотиб олиши мумкин

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бир нечта жаҳон компаниялари билан электропоездлар ҳамда замонавий йўловчи вагонларни харид қилиш бўйича музокара ўтказмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Жанубий Корея ва Европа компанияларидан 140 та электропоезд ва вагонлар сотиб олмоқчи.

Хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаш тартиби белгиланди

Нафақа фарзанд туғилгунигача деярли 2 млн сўм миқдорда берилади. Низом билан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланди.  Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари (1 млн 992 минг сўм) Шунга кўра, юридик шахсларнинг нафақа тўлаш мажбурияти Жамғарма ҳисобидан тўланган нафақа миқдорига камайтирилади.

Aндижондаги биринчи синф ўқувчиларига машҳур брендларнинг сохта рюкзаклари совға қилинди

Қалбаки маҳсулотлар ишлаб чиқарган ва мактабларга сотган тадбиркорга нисбатан маъмурий баённома тузилди. Бир неча кун олдин хорижий брендлардан фойдаланиб, мактаб ўқувчиларига президент совғаси сифатида сумкалар тарқатилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилганди.

Учта вилоятда “электросет” раҳбарлари ва ҳуқуқшуноси пора билан ушланди

Улар фуқаро ва тадбиркорларнинг энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб беришни ваъда қилиб, пул талаб қилишган. Электр энергиясидан қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди.

Тошкент вилоятида 16-17 асрларга оид 1000 га яқин мис тангалар топилди

Археологик топилмалар Паркент туманидаги уйларнинг биридан чиққан. Ўзбекистон Фанлар академияси Матбуот хизматининг маълум қилишича, 16 сентябрь куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Хўжа” МФЙда яшовчи фуқаро ўз уйи ҳовлисида тупроқ ишлари олиб борилаётган вақтда мис тангалар хазинаси топиб олган.

Қабристонларда қабрлар атрофини тўсиқлар билан ўраш тақиқланмоқда — қонун лойиҳаси

Шунингдек, қўшни қабрлар ҳудудларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишнинг олди олинади. Ҳукуматнинг тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Сардоба фожиаси бўйича яна 29 кишига суд ҳукми ўқилди

Улардан айримлари 5 йилдан 10 йилгача муддатга қамалди. Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш ва қурилишига масъул бўлган 29 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Қарийб 300 та тумандаги қишлоқ врачларининг ойлик маоши 2 миллион сўмга оширилади

Республиканинг чекка ҳудудларида 3 йил узлуксиз ишлаган шифокорлар резидентурага имтиҳонсиз киришлари мумкин бўлади. Бу ва яна кўп нарсалар ҳукумат қарорида кўрсатилган.

Озарбайжоннинг AZAL авиакомпанияси Боку-Самарқанд рейсини очди

Бокудан Тошкентга ва тескари рейслар частотаси ҳафтасига 5 мартагача оширилади. Жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Озарбайжоннинг AZAL авиакомпанияси Самарқандга парвозларни йўлга қўйди.

Ўзбекистонда пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилмоқда

2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори 10 баравардан 12 бараварга оширилади. Қонун билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилди.

Тошкент халқаро аэропортида Мажбурий ижро бюросининг хизмат кўрсатиш бўлими пайдо бўлди

Энди чет элга кетаётган фуқаролар аэропортнинг ўзида МИБдан қарз ҳолатини текшириши ва агар қарз бўлса ўша ерда тўлов қилишлари мумкин. Тошкент халқаро аэропортида Мажбурий ижро бюросининг хизмат кўрсатиш бўлими ташкил этилди.

Тошкентда одамлар яшайдиган 7 қаватли “дом"нинг 8-қаватига яна уй қурилмоқда

Мазкур кўп қаватли турар-жойда яшовчи фуқаролар мурожаат билан чиқишган. Қурилиш вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раисига ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирди

Президент Ҳусниддин Ҳосиловга 3 ой ичида қилиш керак бўлган ишларни санаб берди. Президент иштирокидаги бугунги видеоселекторда “Тошкент-Самарқанд” ва “Тошкент-Андижон” йўналишларида автомобилда йўловчи ташиш вақти ўртача 1-1,5 соатга кўпайшаги аммо, темир йўл ва авиа қатновлар сони ва сифати талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Биринчи юк поезди Ўзбекистондан Aфғонистонга янги транспорт йўлаги бўйлаб жўнаб кетди

Хитойда шаклланган юк таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника ва маиший эҳтиёжлар учун маҳсулотлар киритилган. Бугун, 19 сентябрь куни Қашғар-Ўш-Aндижон-Ғалаба-Хайратон (Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Aфғонистон) янги транзит йўналиши бўйлаб контейнер поездини синовдан ўтказиш бошланди, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати.

Президент туризм соҳасидаги камчиликлар сабаб 14 та туман ҳокимларини ишдан олди

Ички туризм соҳасида қониқарсиз натижаларга эришгани учун бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди. Қашқадарё вилояти ҳокимига эса ҳайфсан берилди.

Тошкентда аёл талаба қизни "самосуд" қилди — видео

Университет ҳолат юзасидан маълумот берди. Тошкентдаги педагогика университети талабаси бир аёл билан жанжаллашаётгани аск этган видео ижтимоий тармоққа тарқалди.

Наманганда мактаб олдидаги ариқда қон оқизилди

Кушхонадан чиққан чиқинди ариққа қўйилаётганлиги аниқланган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманганда мактаб ва маҳалла ариғида ҳар куни қонли сув оқаётгани айтилган видео ва фотолар тарқалди.

Қашқадарёдаги боғчаларнинг бирида 50 нафарга яқин бола захарлангани айтилди

Қарши шаҳридаги МТТ тарбияланувчиси диария ташҳиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Қарши шаҳридаги боғчада 50 нафарга яқин болада овқатдан заҳарланиш кузатилганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик аёл Малайзияда қўлга олинди

Одам савдоси билан боғлиқ жиноят учун қидирувда бўлган аёл муносиб жазо олиши учун Тошкентга юборилди. Ўзбекистон ва Малайзия Интерпол ходимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида одам савдоси билан шуғуллангани учун қидирувда бўлган жиноятчи аёл қўлга олиниб, экстрадиция қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.