Тошкент вилоятида фоторадар ўрнатилган машина ЙТҲга учради

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ИИО ходими бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Остона шаҳрида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

3 июль куни Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган ҳудудлари учун инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда Қирғизистон ФВВ хабар берди.

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилги II мавсумига 6 июлдан старт берилади

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилги II мавсумига 6 июлдан старт берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди

«Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

«Ҳудудгазтаъминот»га янги раҳбар тайинланди

Ходжаев Маруфхон Махсудович – “Худудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.  М.Ходжаев Андижон вилоят прокурори бўлгунига қадар эса транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Таъмирлаш ишлари туфайли бугун 10:00 дан 17:00 гача Тошкентнинг икки туманига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг икки туманига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ”Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентда бир-бирига туташ 3 та хонадон ёниб кетди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ хабар берди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида махфий туннель аниқланди

Ҳиндистондан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга сифати кафолатланмаган дори воситаларини олиб келиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 3 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Расмий муносабат: Юнусободдаги тошқинга электр узилиши сабаб бўлмаган

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган катта сув ўтказгич тармоғида носозлик вужудга келгани ортидан кўчаларни сув босгани ҳақда хабар берилган эди. Тошкент шаҳар «Сув таъминот» АЖ матбуот котиби Равшан Ёқубжонов аварияга ҳудуддаги қозонхонада электр энергияси узилгани сабаб бўлганини айтган эди.

Ўзбекистонда 4 июль куни ҳарорат 43 даражага кўтарилади

Ўзгидромет 4 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ёнғиндан бешта хонадон зарар кўрди. Бундай вазиятда давлат органлари қандай йўл тутади?

Самарқанд шаҳридаги Халқобод маҳалласида содир бўлган ёнғин хонадонлардан бирини тўла кулга айлантирди ва яна тўртта хонадонга анчагина зарар етказди. Бугун бу даҳшатли воқеанинг олтинчи куни бўлишига қарамасдан, давлат ташкилотларининг бирортасидан келиб хабар олганлар бўлмади.

Тошкентнинг Юнусобод туманини сув босди

Юнусобод тумани, Мойқўрғон кўчаси ва Қорақамиш кўчалари кесишмасида д1200мм  катта сув ўтказгич тармоқда носозлик вужудга келди. Айни пайтда туманнинг кўплаб ҳудудларида сув тошқини юзага келган.

Ўзбекистонга шар олиб кириш учун божни 10 бараварга ошириш таклиф этилмоқда

Экология вазирлиги айрим тадбиркорлар, ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан шар учириш каби тадбирлар ўтказилишига қарши турли чора-тадбирлар кўрмоқда.  Вазирликнинг маълум қилишича, шарларни Ўзбекистонга олиб кириш учун божхона тўловларини 10 бараварга ошириш, юртимизда шар учириш каби тадбирларни ўтказмоқчи бўлганларга утилизация талабини қўйиш ва бунда шарларнинг нархига нисбатан 100 баравар миқдорда нарх белгилаш таклиф қилинмоқда.

Тошкентдаги мактабларда дарахтлар ярим тунда кесиб кетилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги иккита мактабда ярим тунда кесиб кетилган 85 туп дарахт ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ҳолат Шайхонтоҳур туманидаги 42- ҳамда Яккасарой туманидаги 48- мактабларида содир бўлган.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева маълум қилди.

Бухорода дўкон ёниб кетди

Бухоро туманидаги савдо дўконида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

ФАО томонидан Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида қуриб берилган кичик иссиқхоналардан янада самарали фойдаланишни ўргатиш мақсадидажойларда “Дала кунлари” ўтказилди

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури» (FOLUR) лойиҳаси доирасида ҳудудларда қуриб берилган иссиқхона ва етказиб берилган мотокультиваторлар эгалари ҳамда қизиқиш билдирган бошқа томорқа хўжаликлари эгалари учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тегишли олимлар ва мутахассиcларни жалб қилган ҳолда «Дала кунлари» ташкил этилди. Тадбирларда жами 60 нафардан ортиқ иссиқхона ва мотокультиватор эгалари, туманлар ҳоким ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари бевосита иштирок этишди.  Лойиҳа доирасида танлаб олинган 6 та тумандаги томорқа ер эгалари билан самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Президент Халқ қабулхонаси Оролбўйида “маҳалла еттилиги” учун семинарлар ташкил этмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида Давлат бошқаруви, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш, Ички ишлар вазирлиги академиялари, Жамоат хавфсизлиги университети, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан бирга маҳаллаларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш,  жиноятчиликни камайтириш мавзусида ўқув-амалий семинарлар ташкил қилди. Оролбўйидаги 16 та туман-шаҳар секторлари раҳбарлари ва 400 дан зиёд маҳалла “еттилик”лари иштирок этган семинарлардан асосий мақсад – аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, секторлар раҳбарлари ва “маҳалла еттилик”лари фаолияти самарадорлигини янада оширишдан иборат.

Тошкентнинг уч туманидаги минглаб хонадонларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели, Олмазор ва Миробод туманлари ҳудудларига 2 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар берди.

Париж-2024 ғолиб ва совриндорларига қанча пул мукофоти берилиши маълум бўлди

Айни дамда пойтахтдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга қанча мукофот пули берилиши маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев энергия самарадорлигини таъминлаш бўйича ҳисобот билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 1 июль куни тармоқ ва ҳудудларда энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари бўйича ҳисобот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учта ҳудудда кредит маблағини ўзлаштирган раҳбарлар аниқланди

Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди, дея хабар қилмоқда  Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент. Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “B.t.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар паррандачилик фаолиятини ташкил этишда ускуналар сотиб олиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағларининг 5,2 млрд сўмини, “Z.t.” МЧЖ масъул шахслари эса тикув дастгоҳлари сотиб олиш учун ажратилган 950 млн сўм имтиёзли кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Бугундан Ўзбекистонда ҳарорат яна кўтарила бошлайди

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши , айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев ва БМТ Бош котиби дарахт экдилар

Олий даражадаги музокаралар якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш борасидаги қатъий интилишлар ифодаси сифатида Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар.

Дуал таълим тизими воситасида Самарқандда давр талабига мос муҳандислар тайёрланмоқда

Мамлакатимиздаги мавжуд анъанавий таълим тизими кўпроқ назарий билимларга эътибор қаратилади. Талабаларнинг амалиёт ўташи учун ажратилган соатлар етарли эмас.

Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилди

Ўмон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди. Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июль куни Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.