Ижтимоий тармоқларда метро вагонларидан бирининг эшиги очилмади мазмунидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени матбуот хизмати изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда йўлда турган фуқаро пичоқлаб кетилгани тасвирланган видео тарқалди. Фарғона вилоят ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
“Qanot Sharq” (Ўзбекистон) авиакомпанияси 30 июндан бошлаб Тошкент — Будапешт — Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео тарқалганди. Вилоят ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Бишкек шаҳрига амалий ташрифи давомида Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиев билан учрашув ўтказди. Суҳбат аввалида икки давлат ўртасидаги яқин қўшничилик, вақт синовидан ўтган қардош стратегик ҳамкорлик муносабатларининг бугунги кундаги юксак даражасига тўхталиб ўтилди.
Хоразмда ўқувчиларга қўпол муносабатда бўлиб, калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қазиб олинаётган қум-шағаллар ҳисобига табиатга зарар етказиш ҳолатлари аниқланди. Президент Администарцияси, Бош прокуратура ва Эковазирлик иштирокида жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Швейцариянинг Люцерн шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинлари учун лицензион мусобақа бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ушбу мусобақанинг аёллар ўртасида М1Х классида 2000 метр масофага ўтказилган баҳсларда стартга чиққан ҳамюртимиз Муҳайё Абдусатторова барча рақибларини ортда қолдириб маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала бошчилигидаги ЕИ делегацияси билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш режалари муҳокама қилинган.
Россия президенти Владимир Путин 26-27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда zamon.uz Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг журналистларга айтган сўзларига таяниб маълум қилди.
Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги V – VII асрларга оид “Қорабоғтепа-1” археологик ёдгорлигининг 585 м3 майдони фуқаро С.С. ва М.С.лар томонидан уй-жой қуриш мақсадида текислаб юборилиб, ёдгорликка 19,3 млрд.
Президент Шавкат Мирзиёев 23 май куни фармацевтика тармоғида эришилаётган натижалар ва истиқболли режаларга оид тақдимот билан танишди. Иқтисодиёт ва аҳоли саломатлигида муҳим ўрин тутадиган бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, зарур ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар яратиб берилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича ахборот берилди. Мамлакатимизда спорт инфратузилмаси ривожлантирилиб, халқаро талаблар даражасидаги шарт-шароитлар яратилмоқда.
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида эшкак эшиш базаси қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Президентнинг «Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги иссиқхоналар ва саноат корхоналари томонидан атмосферага чиқарилаётган тутун ва заҳарли газларни кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Тошкент шаҳри ва унинг атрофида жойлашган иссиқхона хўжаликлари, саноат корхоналарга қатор талаблар юкланмоқда.
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида юк машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўқувчини уриб юборди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 15 май куни содир бўлган.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Раиси Нуман Куртулмуш билан учрашув ўтказди. Мулоқотда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва парламентлараро соҳаларда Ўзбекистоннинг Туркия билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ҳамда алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан бир қатор коррупцион ҳолатларга чек қўйилди. Бу ҳақида ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
“Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-181-сон, 20.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан Абдулла Қодирий кўчасидаги, “Анҳор Локомотив” боғи, “Рамада Ташкент” меҳмонхонаси ва бошқалар бўйлаб ўтувчи кўприк жорий йилнинг 24 майигача, шу куни ҳам, транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Ўзгидрометнинг хабар беришича, жорий йилнинг 23-26 май кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Унга кўра, эртага, 23 май куни чўл ҳудудларда, 24-26 май кунлари эса республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. Кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, жорий йилнинг 23-26 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфи бор.
Бугун, 23 май куни маҳаллий вақт билан соат 07:38да Испаниянинг «World2Fly» авиакомпаниясининг бортида 285 нафар йўловчиси бўлган самолёти Мадрид-Тошкент йўналиши бўйича илк чартер рейсини амалга оширди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан кутиб олинди, экипаж аъзолари ва биринчи йўловчилар, жумладан, Тошкентга етиб келган Испаниянинг йирик сайёҳлик агентликлари, журналист ва блогерлар пойтахт аеропортининг келиш залида карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.
Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашди. Америка томони хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ОАВ ва сўз эркинлигини таъминлаш, шунингдек, фуқаролик жамияти ҳамда ННТ фаолияти самарадорлигини ошириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.
Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида Туркия парламенти раиси давлатимиз раҳбарига Президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 140 тани ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлат маълум қилинди. Ушбу рўйхатда биринчи ўринни Хитой эгаллаган.
ИИВ ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда жазо муддатини ўташ жойини пул эвазига ўзгартириб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Сурхондарё вилоятида фуқаролардан бирининг хонадонида гиёҳвандлик ўсимликлари парваришланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Халқаро чой куни муносабати билан Самарқанд туристик мажмуасидаги Боқий шаҳарда чой фестивали ўтказилди. Халқаро мақомга эга бўлган фестивал “Чой, маданият, тинчлик!” шиори остида иккинчи марта Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) жамоаси томонидан ташкил этилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, Афғонистонда кузатилган кучли сел-сув тошқинларида зарар кўрган аҳолига кўмак кўрсатиш, уларни зарур воситалар ҳамда озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон номидан инсонпарварлик юклари карвони «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.