Президент Шавкат Мирзиёев бугун таъзия уйига бориб, марҳумнинг Ватанга садоқат билан хизмат қилган эзгу фаолиятини йодга олди. Қуръон тиловати қилиниб, марҳумнинг руҳи шод этилди.
Исмоил Жўрабеков меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистонда сув хўжалиги тизимини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. У 1985 йилда Ўзбекистон Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, кейинчалик Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Президентнинг давлат маслаҳатчиси каби юксак лавозимларда ишлаган.
Сўнгги йилларда ҳам фаолиятдан четда қолмаган Жўрабеков Янги Ўзбекистон ислоҳотларига ўз ҳиссасини қўшишда давом этган. У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” фахрий унвони ва бошқа давлат мукофотлари билан тақдирланган.
Президент марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-қарор тилаб, уларнинг миннатдорлик сўзларини қабул қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.