Тошкентда кўчаларни, чорраҳаларни реконструкция қилиш ишлари олиб борилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўчалар ва чорраҳаларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани юзасидан қўшимча маълумот берди. 20 май куни Қорасарой кўчасининг Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача ҳамда Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача таъмирлаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди. Давлатимиз раҳбари дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ёзиб қолдирди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

21 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Юнусободда ниқоб тақиб дарахт кесганлар 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги мактаб ёнида 16 апрельга ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан 1 туп сафора дарахти давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида илдизи билан қўпориб ташланган эди. Ҳолат юзасидан Пойтахт экология бошқармаси маълумот берди.

Тошкент вилоятида 175 туп қимматбаҳо дарахт нобуд қилиб, табиатга 1 млрд 487 млн сўм зарар етказилгани аниқланди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган 175 туп қимматбаҳо дарахтлар нобуд қилиб, табиатга 1 млрд 487 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Президент Халқ қабулхонаси: мурожаатдан – даромадга

Инсон ҳаёти меҳнат билан мазмунли. Айни шу омил боис одамзот тўкис ҳаётга, бахт-саодатга, комилликка интилади.

Умра сафарига велосипедда йўлга чиққан эркакнинг ҳужжатлари солинган сумкаcи ўғирлаб кетилган

Маккада умра сафарига борган ўзбекистонлик эркакнинг буюмлари ва тегишли ҳужжатлари бўлган сумкалари ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Водийга элтувчи поездлар 20 кунга Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади

2024 йилнинг 2 июнь санасидан 22 июнь санасигача Тошкент-Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Фарғона водийси ва Волгоград йўналишидаги йўловчи поездлар ушбу вақт оралиғида Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Шон-шараф” музейига кириш ҳам ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик тўхтатилди

Пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейида шу йилнинг 20 май кунидан янги экспозицияларни жойлаштириш ҳамда мажмуа ҳудудида кичик таъмирлаш ва дезинфекция ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси маъмурияти хабар қилди.

Тезкор тадбирда фуқаро келишилган 7 минг АҚШ долларининг ярмини олаётганда қўлга олинган

Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди. Мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити натижасида банкларнинг молиявий барқарорлиги ва фаоллиги ошиб бормоқда.

Сингапурда Covid-19 нинг янги тўлқини пайдо бўлди

Сингапурда янги Covid-19 тўлқини пайдо бўлди. Ҳукумат «ушбу тўлқиннинг траекториясини диққат билан кузатмоқда», деб ёзади Блоомберг нашри.

Тошкентда Matiz уриб юборган пиёда вафот этди

Жорий йилнинг 20 май куни  соат 21:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Юзробод кўчаси 4-уй қаршисида 1989 йилда туғилган (эркак) П.М. Матиз русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ёши 35-40 атрофида рус миллатига мансуб пиёдани уриб юборган.

Ашхободда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий номидаги маданият ва истироҳат боғи мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мажмуанинг тантанали очилиш маросимида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этди.

Самарқандга қўшимча йўловчи поезд йўлга қўйилди

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йил 24-25-26 май кунлари 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: 775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26 776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05 Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Тошкент вилояти чегара постида тўппонча ва ҳарбий анжомларни мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган эркак ушланди

Тошкент вилояти чегара постида автотранспорт воситасининг багаж қисмида ҳар хил тўрдаги ҳарбий анжомлар ҳамда 3 дона целлофан пакетда қуритилган гиёҳларни мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган эркак ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Олий судга янги судьялар сайланди

Олий Мажлис Сенатининг 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар берди.

Тиббий ҳалол туризм: Россияда ислом мамлакатларидан беморлар оқими кўпайди

2020 йилдан бери Россияда 17,5 миллиондан ортиқ хорижий меҳмонлар тиббий хизматларни олишди. Беморларнинг катта қисми ОИС мамлакатларидан.

20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 20 май, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

«Яқин орада биз ҳамкорлик учун яна бир майдон яратишни режалаштирмоқдамиз»

Самарқандда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» биринчи расмий саммити ўтказилади Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди: «Кеча Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Алоқаларимиз йилдан-йилга жадал тус олиб, турли соҳаларда ривожланиб бормоқда.

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга амалий ташриф билан боради, деб хабар бермоқда Подробно.уз нашри. Саёҳатдан мақсад демократик бошқарув, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоя қилиш, шунингдек, диний эътиқод эркинлиги масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

Малайзия Бош вазири Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди

Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Самарқанд билан танишувни буюк муҳаддис Имом Бухорий мажмуаси зиёрати билан бошлади. Олий мартабали меҳмонга Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мазкур иншоотда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистонда расман ишлаётган пенсионерлар сони очиқланди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 2025 йил бошидан Аи-80 бензинини ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтата бошлайди. Бу ҳақда ”Ўзбекнефтгаз“ АЖ бошқаруви раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари Одил Темиров 14 май куни Тошкентда ўтказилган Энергетика ҳафталиги доирасида Gazeta.uz’га маълум қилди.

Ўзбекистонда расман ишлаётган пенсионерлар сони очиқланди

Давлат ва хусусий секторда ярим миллион нафардан ортиқ пенсионер ишламоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.

Экология вазирлиги Тошкент ҳавосининг ифлосланиши юзасидан расмий изоҳ берди

Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши юзасидан расмий изоҳ берди.  Қайд этилишича, баҳор ва ёз ойларида эса, асосан, ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлган кунларда, кўп ҳолатларда минтақага чўлланиш ва қурғоқчилик таъсирида табиий чанг кириб келиши оқибатида ифлослантирувчи моддалар концентрацияси ошиши кузатилади.

Тошкентдаги LED экранли рекламаларнинг 90 фоизидан кўпи меъёрдан ортиқ ёруғлик тарқатиши аниқланди

Яқин 2 ой давомида Тошкент шаҳридаги барча ёруғлик диодли (LED) экранлардаги ташқи реклама объектларининг ёруғлик даражаси меъёрга келтирилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти Ташқи реклама лойиҳа офиси раҳбари Алихон Аҳмаджонов маълум қилди.

Қозоқ тилини билмаганларга Қозоғистон фуқаролиги берилмайди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев аҳоли миграцияси ва жазо тизимига оид қонунчиликка ўзгартиришларни маъқуллади. Асосий тузатишлар қуйидагилардан иборат: Жиноят-ижроия тизими муассасалари, тергов изоляторлари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги видеокузатув тизимларига зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Юклар кетди: КАЗАНФОРУМ 2024 Шимолий – Жанубий коридорнинг ривожланиши ҳақида гапирди

Эвроосиёда логистика тезлашмоқда. Қитъада янги йўналишлар пайдо бўлди, улар орқали Россия ва Марказий Осиёдан Форс кўрфази ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига юклар олиб борилмоқда.

Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди

Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди. Президент Фармонига (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизими жорий этилди.

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Учрашув аввалида Малайзия Ҳукумати раҳбари Президентимизга Малайзия Подшоҳи Султон Иброҳимнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказиб, делегациясига кўрсатилаётган илиқ ва самимий қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.