Фарзандини мактабга боришига тўсқинлик қилган ота қамоққа олинди

Фарғона вилоятида фарзандини мактабга жўнатмаган ота 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармасининг ахборот хизмати хабар берди.

Анвар Иброҳим Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

“Яшил Макон” миллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт кўчати экилади

15 май куни Тошкентда 31-Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан “Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент вилоятида 5 туп чинор кесганлар қамалди

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 5 туп чинор дарахтини кесган фуқаролар озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкентда мактабга ўйинчоқ пичоқ олиб келган ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқда видеолавҳа тарқалганди. Ҳолат  юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий маълумот берди.

Ўзбекистонда илк бор креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси тасдиқланди

Жанубий Корея давлати билан Ўзбекистонда илк бор креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди. Бу ҳақида АОКАда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Жиззахда учта юк машинаси тўқнашди

Самарқанд – Тошкент автомобиль йўлида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берган.

Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Ташрифнинг биринчи кунида Тошкент шаҳрида олий даражадаги тадбирлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Тошкентда таъмирланадиган кўчалар ва чорраҳалар рўйхати эълон қилинди

Тошкент шаҳрида май—сентябр ойларида қатор кўча ва чорраҳаларда кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақида ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди. Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда.

Тошкентда Миллий гвардия ходимлари бозорда қулупнай сотувчилар билан жанжаллашди

Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси “Фарҳод” деҳқон бозорида қулупнай сотувчилар билан содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берди. Маълумотларга кўра, 15 май куни соат 11:00 ларда “Фарҳод” деҳқон бозори ҳудудига бозор маъмурияти чақирувига асосан Миллий гвардия ва профилактика инспектори етиб келиб, ноқонуний ер усти савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб борган.

Тошкентда навбати мавжуд бўлмаган давлат боғчалари рўйхати эълон қилинди

Тошкент шаҳридаги мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги навбати мавжуд бўлмаган давлат мактабгача таълим ташкилотлари рўйхати эълон қилинди. Улар қуйидагилар: Бектемир: 572, 573 Миробод: 66, 85, 135, 195, 507 Мирзо Улуғбек: 72, 83, 134, 270, 466, 456 Олмазор: 8, 65, 94, 181 Сергели: 96 Учтепа: 224, 328, 334, 361, 397, 409, 514, 529, 604 Чилонзор: 7, 266, 291, 526 Шайхонтоҳур: 21, 84, 229, 461, 567, 607 Юнусобод: 33, 53, 136, 417, 485, 544 Яккасарой: 103, 132, 357, 362, 487 Яшнобод: 92, 237, 308, 373, 481, 529, 602 Мазкур МТТга болани олиб бориш учун Давлат хизматлари марказига ариза юборилади ва қисқа муддат ичида мурожаат қаноатлантирилади.

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган.

Регина Мария Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида иш бошлади

Регина Мария Кастижио хоним Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИCЕФ) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз вазифаларини бажаришга киришди.  Ушбу лавозимга тайинланишдан аввал Кастижио хоним ЮНИCЕФнинг Хорватия Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари ва ЮНИCЕФнинг Парагвайдаги ваколатхонаси раҳбари лавозимларида ишлаган.

Самарқандда эҳтиётсизлик оқибатида қўшни уй қулаши юзасидан жиноят иши очилди

Аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Жума шаҳрида котлован (хандақ) қазилаётган пайтда қўшни уй қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

«Ўзгидромет» тоғли ҳудудларга сел келишидан огоҳлантирди

Жорий йилнинг 16-22 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Айрим жойларда момақалдироқ бўлиб, кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Тошкентда автобуслар иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Яшнобод туманида автобуслар иштирокида  ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Самарқандда академик кулол Шариф Азимовнинг шахсий кўргазмаси очилди

Самарқанд кулолчилиги мактабининг кейинги йиллардаги йирик вакили, моҳир ҳунарманд, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси Шариф Азимовнинг 70 йиллиги ва ярим асрлик ижодий фаолиятига бағишланган «Афросиёб садоси» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими томонидан ташкил этилди.

Пойтахтдаги катта чорраҳалардан бири ёпилди

Пойтахтнинг Яккасарой тумани Шота Руставели — Бобур кўчалари чорраҳасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур-Сеул, Бобур — Фурқат кўчалари чорраҳасигача бўлган оралиқда йўл ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Президент БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбарини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев  БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Учрашув аввалида Владимир Воронков давлатимиз раҳбарига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Самарқандда қўшнисини айби билан қулаб тушган уй бўйича қўшимча маълумот берилди

Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида “катлован” нотўғри қазилиши оқибатида қурилиш объектига туташ бўлган уй қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди.   Бош прокуратуранинг darakchi.uz га маълум қилишича, Самарқанд маҳалласи, Самарқанд кўчаси, 28-рақамли уйда яшовчи  фуқаро Мурадуллаев Ҳасаннинг қўшниси Т.Бегматов ҳовлисида дўкон қуриш учун катлован қазиган.

Қашқадарёда 119 нафар масъул жазоланди, улардан 22 нафари лавозимидан озод этилди

Шу йилнинг 13 май куни ўтказилган йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов 22 нафар масъулни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фарғонада АГҚШ 3,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фарғона вилояти Риштон туманида 3,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди. Бу ҳақида Саида Мирзиёева хабар берди.

Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмасининг ваколатхонаси очилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, «БМТ-аёллар» тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Яккабоғлик собиқ битирувчилар ўзлари ўқиган мактабни таъмирлаб берди

Инсон улғайиб, дунёнинг қай бурчагига бормасин, қадрдон мактаби уни оҳанрабодек ўзига тортиб туради. Ҳаётда эришган ҳар бир ютуғи учун меҳрибон муаллимлари олдида ҳамиша миннатдорлик ва қарздорлик ҳисси билан яшайди.

Тунда Тошкентда уй олдида турган Cobalt ёниб кетди

Кеча, 14 май куни соат 22:00 ларда  Учтепа тумани 30-мавзе 36-уй қаршисида, фуқаро 1993 йилда тугғилган Н.Ғ.га тегишли Cobalt русумли транспорт воситаси ёнию кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.

Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш солиқдан озод қилинди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-926-сон, 13.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра: — Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади.

Яна 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритиладиган бўлди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов 22 нафар масъулни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.