Аниқланишича, мактаб директори З.М. ўз ваколатидан фойдаланиб, педагогларни таъмирлаш ишларига чиқармаган тақдирда, уларга кам дарс соати ажратилишини билдирган. Ушбу ҳаракат Меҳнат кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 2-қисмига зид деб топилиб, унга 100 баравар БҲМ – яъни 41 миллион 200 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Мактаб 2023–2024 йилларда давлат маблағи эвазига таъмирланганига қарамай, таъмирлаш ишларига устозлар жалб этилгани, айримлари меҳнат таътилида бўлишига қарамасдан мактабга чақирилгани жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Тарқалган видеоларда инглиз тили, рус тили, математика фанидан дарс берувчи аёл ўқитувчилар девор сувлаётгани, стул-танов ташиётгани акс этган.
Эслатиб ўтамиз, ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилиши қонунан тақиқланган бўлиб, бундай ҳолатларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши белгиланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.