БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатнинг барча ҳудудларида туман эпизоотологлари учун ихтисослаштирилган тренинглар циклларини ўтказмоқда. Ўқув жараёни «Марказий Осиёда “Ягона саломатлик” ёндашуви орқали пандемияларга тайёргарлик кўриш ва ва жавоб чоралари» лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
• касаллик ҳолатини 7 кун ичида аниқлаш,
• 1 кун ичида хабар бериш,
• кейингi 7 кун ичида жавоб чораларини бошлаш.
Ушбу дастур доирасида мамлакат бўйлаб 300 дан ортиқ туман эпизоотологларини ўқитиш режалаштирилган. Бугунги кунгача 250 дан зиёд мутахассис тренингдан ўтиб, зооноз таҳдидларига самарали жавоб бериш учун «7-1-7» воситасини қўллаш бўйича амалий кўникмалар ва билимларга эга бўлди.
Бундан ташқари, эпидемиологик кузатув фаолиятларини амалга ошириш ва илғор методикани жорий этиш Ўзбекистоннинг Жаҳон ҳайвонот соғлиғи ташкилоти мезонларига мувофиқ айрим хавфли касалликлардан холи мамлакат мақомини олиши учун замин яратади. Бундай мақом савдо ҳамкорлари ишончини оширади ва ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади.
Ушбу ташаббус Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳалари барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли стратегиянинг бир қисми бўлиб, унда инсонлар, ҳайвонлар ва атроф-муҳит саломатлиги бир бутун ва ўзаро боғлиқ бўлган — “Ягона саломатлик” концепцияси илгари сурилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.