Тошкентда жазо ўташ жойини бошқа колонияга ўзгартириб беришни ваъда қилганлар қўлга олинди

ИИВ ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда жазо муддатини ўташ жойини пул эвазига ўзгартириб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Оғир атлетика. Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди!

Перуда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди! Бугун Перу пойтахти Лима шаҳрида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди.

Самарқанддан Тошкентга қўшимча йўловчи поездлар йўлга қўйилди

"Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан қўшимча "Афросиёб" йўловчи поезди йўлга қўйилди. Жорий йил 1 июнь — "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 31 май, 1-2 июнь кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида мунтазам парвозлар 50 тагача кўпайтирилади

"Ўзавиация" ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги авиация маъмурияти билан музокаралар ўтказилди. "FAF 2024" тадбири доирасида "Ўзавиация" агентлиги директори Тохир Назаров бошчилигидаги делегация Саудия Арабистони Подшоҳлиги авиация маъмурияти билан музокаралар ўтказди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати.

Надаль фаолиятини якунламоқчи эмас

"Катта Дубулға" турнирларининг 22 карра чемпиони, жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси испаниялик Рафаэль Надаль 2025 йилда ҳам теннисда қолиши мумкин. Бу ҳақда Clay Tenis хабар бермоқда.

Аслида Россияда юрган фуқаро, Тошкентда ҳуқуқбузарлик қилганликда айбланди

Тошкент шаҳар суди мазкур ҳолатда техник хатолик бўлганини маълум қилиб, вазиятни тушунтириб берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьяси томонидан Ўзбекистон ҳудудида бўлмаган фуқарони гўёки шу куни Тошкентда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топиб, жазо тайинлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Сурхондарёда фуқаронинг томорқасида 317 туп кўкнори парваришланаётгани аниқланди

Сурхондарё вилоятида фуқаролардан бирининг хонадонида гиёҳвандлик ўсимликлари парваришланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Халқаро чой куни Самарқандда катта тантана билан нишонланди

Халқаро чой куни муносабати билан Самарқанд туристик мажмуасидаги Боқий шаҳарда чой фестивали ўтказилди. Халқаро мақомга эга бўлган фестивал “Чой, маданият, тинчлик!” шиори остида  иккинчи марта Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) жамоаси томонидан ташкил этилди.

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Афғонистонда кузатилган кучли сел-сув тошқинларида зарар кўрган аҳолига ун, гуруч, консерва, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи ва бошқа маҳсулотлар юборилди. Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, Афғонистонда кузатилган кучли сел-сув тошқинларида зарар кўрган аҳолига кўмак кўрсатиш, уларни зарур воситалар ҳамда озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон номидан инсонпарварлик юклари карвони "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди.

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, Афғонистонда кузатилган кучли сел-сув тошқинларида зарар кўрган аҳолига кўмак кўрсатиш, уларни зарур воситалар ҳамда озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон номидан инсонпарварлик юклари карвони «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Экспертлар ушбу ёзда COVID-19 билан касалланиш кўпайишини тахмин қилишди

Россияда янги FLiRT коронавирус вариантининг 178 та ҳолати қайд этилди, деб хабар берди Роспотребнадзор матбуот хизмати РИА Новости агентлигига. “Умумий мониторинг даврида 178 та янги FLiRT вариантлари аниқланди, жумладан КП.2 (учта ҳолат), КП.1.1 (бешта ҳолат), КС.1 (170 та ҳолат) вариантлари”, — дейилади ҳисоботда.

Бу йил Тошкентда давлат тиббий суғуртаси жорий қилинади

Президент иштирокидаги йиғилишда мазкур бепул тиббий суғурта қандай ишлаши маълум қилинди. 2024 йилда Тошкентда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилади.

Тошкентга учиб келганлар энди аэропортни ўзида машинани ижарага олиши мумкин бўлади

Тошкентга етиб келган йўловчилар энди тўғридан-тўғри аэропортда автомашинани ижарага олиш имкониятига эга бўлди — «Europcar» бренди остидаги автомобилларни ижарага бериш компанияси 20 майдан иш бошлади. Майдони 8 кв.м бўлган жой E-auksion.uz электрон платформасида савдога қўйилган эди.

Ўзбекистонликлар учун ҳаж квотаси сони маълум бўлди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов «Ҳаж-2024» мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди. Маълум бўлишича, 2024 йилда 15 мингта юртдошимиз Ҳаж сафарига квотага эга бўлишди.

Испания авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўймоқда

Испаниянинг «World2Fly» авиакомпанияси Мадридни Тошкент ва Урганч билан чартер рейслар орқали боғлайди. Мадрид-Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2024-йил 23-майга белгиланган.

2024 йилда пойтахтда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилади

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 22 январдаги қарорига мувофиқ тузилган Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан бирламчи бўғин ва тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, давлат тиббий суғуртасини жорий этиш, дори-дармонлар харидини тартибга солиш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилган. Бугун Президентга қилинган тақдимотда ушбу йўналишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича дорилар дорихоналар орқали бепул берилади

Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишди. Таълим ва тиббиёт энг муҳим ва кенг қамровли ижтимоий соҳалардир.

Музлатгичли вагонларда маҳсулот ташиш учун янги тарифлар тасдиқланди

Музлатгичли вагонларда маҳсулот ташиш учун янги тарифлар тасдиқланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.

UFC рейтингида ўзгариш юз берди

UFC промоутерлик компанияси ўз шафелигида иштирок этаётган жангчиларнинг ўзгартирилган рейтингини эълон қилди. Бу сафар озгина ўзгаришлар бўлди.

MMA. Леон Эдвардс Макгрегор билан жанги ҳақида ишонч билан гапирди

Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Леон Эдвардс икки вазн тоифасидаги собиқ чемпион Конор Макгрегор билан бўлиши мумкин бўлган жанг ҳақида гапирди. Британияликнинг фикрича, у Белал Муҳаммад билан жангидан кейин Конор билан жанг қилишга тайёр.

Боксчиларимиз олимпиада йўлидаги лицензион турнирда иштирок этади

25 май - 2 июнь кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи сўнгги жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 3 нафар вакиласи ҳам Олимпиада йўлланмаси учун рингга кўтарилади.

Париж-2024. Яна 5 та йўлланмага эга чиқдик

Эшкак эшиш баҳсларида яна 5 та лицензияга эга чиқдик. Бу ҳақида "Rowing&Canoeing" федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Фигурали учиш бўйича россиялик спортчи маҳаллийлаштирилади

Россиялик фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.

Тошкент ҳудудида магнитудаси М≤6,5 бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор

Тошкент шаҳри ҳудудида магнитудаси М≤6,5 бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова маълум қилди.

Тошкентда кўчаларни, чорраҳаларни реконструкция қилиш ишлари олиб борилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўчалар ва чорраҳаларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани юзасидан қўшимча маълумот берди. 20 май куни Қорасарой кўчасининг Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача ҳамда Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача таъмирлаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди. Давлатимиз раҳбари дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ёзиб қолдирди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

21 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Юнусободда ниқоб тақиб дарахт кесганлар 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги мактаб ёнида 16 апрельга ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан 1 туп сафора дарахти давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида илдизи билан қўпориб ташланган эди. Ҳолат юзасидан Пойтахт экология бошқармаси маълумот берди.

Тошкент вилоятида 175 туп қимматбаҳо дарахт нобуд қилиб, табиатга 1 млрд 487 млн сўм зарар етказилгани аниқланди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган 175 туп қимматбаҳо дарахтлар нобуд қилиб, табиатга 1 млрд 487 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Президент Халқ қабулхонаси: мурожаатдан – даромадга

Инсон ҳаёти меҳнат билан мазмунли. Айни шу омил боис одамзот тўкис ҳаётга, бахт-саодатга, комилликка интилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.