Тошкентда хориждан олиб келинган ҳужжатсиз Levomer дори воситаси савдоси тўхтатилди

Ҳибсга олинганлар сифатини тасдиқловчи ҳужжатсиз 10 минг қути дори-дармонларни 13 минг долларга сотишни режалаштирган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилди.

Самарқандда 8-синф ўқувчиси ўғирлаб кетилиб, бир гуруҳ шахслар томонидан зўрлангани айтилмоқда

Ҳолат юзасидан "жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш" моддаси билан жиноят иши очилган. "Сукут сақлама" лойиҳасининг Telegram-каналида берилган маълумотга кўра, 23 октябрь куни Самарқанд вилояти туманларидан бирида 8-синф ўқувчиси ўғирлаб кетилган.

Қўшни давлатлардан олиб келинган 65 кг. гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган шахслар ушланди — видео

Андижонда кузатилган ҳолатда Қирғизистондаги наркосавдогарлар етказиб берган наркотик моддасини 53 минга сотмоқчи бўлган 4 нафар шахс қўлга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Сурхондарё, Фарғона ва Андижон вилоятларида наркотик моддаларини сотиш мақсадида олиб кетаётган шахслар ушланди.

Термизда ўзининг қизини кийимларини ечиб, унга шилқимлик қилган 50 ёшли ота қамалди

У бундан ташқари, ўзига бегона бўлган вояга етмаган қизнинг ҳам турли жойларидан ушлаб, юзларидан ўпиб унга шаҳвоний шилқимлик қилган. 2024 йил 12 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида, ўз қизи ва яна бегона қизга шилқимлик қилган эркакка жазо тайинланди.

БААнинг Masdar компанияси Ўзбекистонда 1000 мегаватт қувватли шамол электр стансиясини қуради

1000 МВт қувватга эга электр станцияси ҳар йили 1 млрд куб метр табиий газни тежаш ва атмосферага чиқиндиларни 1,4 млн тоннага камайтириш имконини беради. Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган COP-29 анжумани доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликларининг Masdar компанияси ўртасида Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр стансиясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.

Бокс. Жошуа майда жанг ўтказиши мумкин

Промоутер Эдди Хирн Энтони Жошуанинг рингга қайтиш муддати ҳақида гапирди. "Сиз май ёки июнда Жошуани кўрасиз.

Спорт вазирлигида банклардаги спорт тарғиботчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда тижорат банкларининг спорт тарғиботчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди. “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш юзасидан ўтказилган ўқув-семинарда Спорт вазири Адкҳам Икрамов иштирок этиб, тижорат банклари ходимларидан спорт синовларини қабул қилиш юзасидан ўзининг тавсияларини билдирди ҳамда лойиҳани қўллаб-қувватётганлиги учун Марказий банк маъмуриятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тошкентда келинига шаҳвоний шилқимлик қилган қайнота 5 суткага қамалди

У маст ҳолатда келинига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилиб, турли-хил уятсизлар сўзлар айтган. 2024 йил 11 ноябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми ва 194-моддасининг 1-қисми билан судланаётган Х.У.га (эркак) оид суд иши кўриб чиқилди.

Майк Тайсон блогерга қарши жангда қанча гонорар олиши маълум бўлди

Шу ҳафтада рингга қайтадиган профессионал бокс афсонаси Майк Тайсон блогер Жейк Пол билан жанги учун йигирма миллион доллар кафолатланган гонорар олади, унинг рақиби эса бундан икки баравар кўп пул олади, деб хабар бермоқда “Fighttime” сайти. Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги ҳар бири икки дақиқадан саккиз раундга мўлжалланган бокс жанги профессионал мақомга эга ва 15 ноябрь куни АҚШнинг Техас штати, Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтади.

Ипотека, даромад ва шартномалар. Ўзбекистонда уй-жой бозоридаги иқтисодий фаоллик омиллари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан иқтисодий фаоллик даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш учун республикада уй-жой ва ипотека бозоридаги фаоллик даражаси таҳлил қилинди. Таҳлил давомида қуйидагилар аниқланди: 2024-йилнинг III-чорагида Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди.

Юртимиз мезбонлигида ўтадиган жаҳон кубогида қайси вакилларимиз иштирок этиши аниқ бўлди

15-17 ноябрь кунлари пойтахтимизда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада 15 та давлатдан 200 га яқин спортчи ғолиблик учун курашади.

2024-йилнинг октябрь ойида автомобиллар нархи таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг октябрь ойида автомобиллар нархи таҳлил қилинди. 2024-йилнинг октябрь ойида иккиламчи автомобиль бозорида «Lacetti», «Damas», «Labo» нархлари пасайишда давом этди.

"Маънавият экспертизаси" медиа маҳсулотларга цензура қўймайди

Республика маънавият ва маърифат маркази лойиҳа ҳақидаги фикрларга расмий муносабат билдирди. Аввалроқ, "Маънавият экспертизасидан ўтказиш тартиби тўгрисида"ги низом тасдиқлангани ва кино, сериал ҳамда қўшиқлар “экспертиза”дан ўтказилиши ҳақида хабар қилган эдик.  Мазкур лойиҳа жамоатчилик вакиллари томонидан турлича қарашлар билан талқин қилинаётганлиги сабаб, Республика Маънавият ва маърифат маркази Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Шахмат бўйича 2 карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова тантанали кутиб олинди

Шахмат бўйича 2 карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова тантанали кутиб олинди. Маросимда Ёшлар ишлари агентлиги директори ва Шахмат федерацияси раиси биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев ҳамда Спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов иштирок этишди.

Хоразмда мактаб ҳудудида гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди — видео

Қолаверса, тўй кортежидаги айрим йўловчилар танасини машина салонидан чиқариб ҳаракатланган. Маълум қилишинича, ушбу ҳолат Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани 26 умумтаълим мактаби қаршисида содир бўлган.

Хабибнинг ҳисоб рақамлари блокланди

Федерал солиқ хизмати UFC'нинг собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг солиқларни тўламагани учун унинг ҳисоб рақамларини блоклади. Бу ҳақда Маш телеграм-каналида хабар берилди.

Корея МОҚ президенти коррупцияда гумон қилинди

Жанубий Корея Маданият ва спорт вазирлиги мамлакат Миллий олимпия қўмитаси президенти Ли Ки Хенни ноқонуний фаолият ва маблағларни ўзлаштирганликда гумон қилгани учун лавозимидан четлатди. Yonhap ахборот агентлиги хабарига кўра, 10-ноябрь куни Ҳукумат сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармасининг ахлоқ бўйича текширув гуруҳи полициядан Ли Ки Хен ва бошқа спорт амалдорларини нотўғри хатти-ҳаракатларда тергов қилишни сўраган.

Алишер Усмоновга қарши чиққан журналист ўз даъвосини қайтариб олди

Германиялик спорт журналисти Хажо Зеппелт тадбиркор Алишер Усмонов ҳақидаги гаплари ишончсизлигини тан олди. Бу ҳақда бизнесменнинг матбуот хизмати "РБ Спорт"га хабар берди.

Жон Жонс Анкалаевга маслаҳат берди

UFC чемпиони Жонс Анкалаевга кўпроқ машқ қилишни маслаҳат берди. Жон Жонснинг айтишича, Магомед Анкалаев уни вақтинчалик чемпион Том Аспиналга қарши ўйнашдан қўрқиб, хафа қилмаган.

Тошкентда бир йигит "пешоход"га ётиб олди — видео

Ҳолат сабаблари очиқланди. Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Юнусобод туманида содир бўлган.

Озарбайжон президентининг таклифига биноан Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига борди

Давлат раҳбари БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси тадбирларида иштирок этиши кўзда тутилган. Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 11 ноябрь куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди.

Эртага Тошкент тўртта туманларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Сергели, Бектемир, Миробод ва Яккасарой туманларида вақтинча табиий газ бўлмайди. Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели, Бектемир, Миробод ва Яккасарой туманларининг қуйидаги ҳудудларига 12 ноябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Ўзбекистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш бўйича қонун қабул қилиш устида ишлаяпмиз — Алишер Қодиров

Миллий тикланиш ДП МК раиси Алишер Қодиров Дональд Трампнинг мактабларда ЛГБТ тарғиботини молиялаштиришни тўхтатиш ҳақидаги сўзларига изоҳ берди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Миллий тикланиш ДП МК раиси Алишер Қодиров Дональд Трампнинг мактабларда ЛГБТ тарғиботини молиялаштиришни тўхтатиш ҳақидаги сўзларига изоҳ берди ва қонун лойиҳасини Ўзбекистонда ишлаб чиқиш ҳақида гапирди.

Пойтахтда ноқонуний реклама баннерлари демонтаж қилинмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги реклама иншоотлари эгаларини ўз рекламаларини ягона дизайн-код талабларига мувофиқлаштирган ҳолда қонунийлаштиришга чақирди. Маълум қилинишича, ахборот шовқини ва реклама иншоотларининг тартибсиз жойлашуви шаҳарнинг меъморий қиёфасини идрок этишга салбий таъсир кўрсатадиган визуал тартибсизликни келтириб чиқаради.

Бокс. Баколе IBF чемпиони Дюбуага қарши жанг қилишга тайёр

Супероғир вазн тоифаси рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган Мартин Баколе 22 февраль куни IBF чемпиони Дэниэл Дюбуага қарши рингга чиқишга тайёр эканини маълум қиди. Бу хабарни конголик боксчининг промоутери Бен Шалом тасдиқлади.

Бокс. Жесси Родригес нокаут эвазига WBC камарини ҳимоя қилди

АҚШнинг Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Оқшом доирасида биринчи ўта енгил вазн тоифасида WBC чемпиони, The Ring журнали талқини бўйича P4P рейтингида Топ-10`таликка кирувчи Жесси Родригес ўз камарини мажбурий даъвогар ва шу билан бирга вақтинчалик чемпион Педро Геварага қарши жангда ҳимоя қилди.

Хизмат чоғида жароҳатланган ёки ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларга суғурта тўловларини тўлаш тартиби тасдиқланди

Ҳужжат хизмат бурчини бажариш чоғида жароҳатланган ёки ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар учун суғурта тўловларининг миқдори ва шартларини белгилайди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Ҳарбий хизматчиларни ва ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлганларни, шунингдек, махсус унвонларга эга бўлган ходимларни давлат мажбурий суғуртасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарзни ундириш бўйича судга мурожаат қилганда давлат божини олдиндан тўлашдан озод этилди

Президент кўп квартирали уйларнинг бошқарув органларини коммунал хизматлар учун қарздорликни ундириш бўйича даъволар беришда дастлабки давлат божини тўлашдан озод қилувчи қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра, "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фуқаролик ишлари бўйича судларга ва иқтисодий судларга улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида даъво, ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилганда давлат божини олдиндан тўлашдан озод этишни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Касб ҳунар таълимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда!

Ҳар қандай жамиятнинг ривожи, тараққиёти албатта ёшларга берилган эътиборга боғлиқдир. Уларни таълим тарбияси билан бир қаторда касбга йўналтириш муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

ММА. Чимаев февралда жанг қилиши мумкин

БАА шарафини ҳимоя қилаётган Хамзат Чимаевнинг февраль ойида чемпионлик жангида қатнашиши мумкинлиги айтилди. "Камар учун жанг Австралиядаги UFC 312 турнири доирасида бўлиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.