Хабарингиз бор, UFC президенти Дана Уайт икки вазн тоифасида собиқ чемпион Конор Макгрегорнинг навбатдаги жанг санасини эълон қилганди. У 29 июнь куни UFC 303 турнирида Майкл Чендлерга қарши жанг қилади.
Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида мамлакатимизнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари рамзий тасмани кесиб, Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб бердилар.
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга давлат ташрифи доирасида 19 апрель куни ушбу мамлакат Олий Мажлиси Намояндагон мажлиси Раиси Маҳмадтоир Зоир билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугун юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди.
Фарғонадаги «M. C. I.» МЧЖдан давлат фойдасига 5.193.981.350 сўм давлат божини ундириш тўғрисидаги суд қарорининг ижро ҳужжати Ўзбекистон туман МИБ бўлими томонидан амалга оширилмоқда.
Йўлнинг бир қисмининг ёпилиши сув тармоғидаги таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Юнусобод туманининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан ўтган 260 метр узунликдаги эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Якшанба куни икки марафон ташкил этилаётгани муносабати билан транспорт ҳаракати бир неча соатга чекланади. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳрида Халқаро "BYD-Tashkent International Marathon" ҳамда "Янги нафас" югуриш марафонлари ўтказилади.
Профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев (13-1, 10КО) Ўзбекистон вақти билан 21 апрель тонгида ўзининг 15-жангини ўтказади.Иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA Inter-Continental камари соҳиби бўлган Бектемир ўша куни франциялик Пьер Юбер Дибомбега (22-0-1, 12КО) қарши рингга кўтарилади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил қилди. 2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошди.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Яккасарой ва Чилонзор туманларидан ўтувчи Бўрижар канали бўйлаб ободонлаштириш ва соҳил бўйида сайилгоҳ ташкил этиш лойиҳаси билан танишди. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков 17 апрель куни пойтахтимизнинг Яккасарой ва Чилонзор туманларидан ўтувчи Бўрижар каналининг қирғоқ бўйи ҳудудига ташриф буюриб, канал бўйлаб ободонлаштириш ва соҳил бўйида сайилгоҳ ташкил этиш лойиҳаси билан танишди.
17 апрель куни Яккабоғ туманида “Ласетти” ҳамда “Нексия” русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz’га хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш бўйича самарали фаолияти, шунингдек, биродар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун икки мамлакат маданият ва санъат арбобларининг бир гуруҳига фахрий унвон бердилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қонун лойиҳаси эълон қилинди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Минтақавий акселерограммалар рақамлаштирилади ҳамда уларнинг онлайн базалари шакллантирилади. Шунга қараб лойиҳалаш ва қуриш тартиби жорий этилади.
Табиий газнинг вақтинча тўхтатилиш сабаби, ҳудудларда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳар Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг қуйидаги ҳудудларига 18-апрель куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Россиянинг Сочи шаҳрида Жаҳон ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Унда 20 мингдан ортиқ киши иштирок этди. У бошланишидан олдин ҳам 147 мамлакатдан икки минг ёш тематик йўналишлар бўйлаб саёҳат қилишган, рус маданияти ва тарихи билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишган. Шундай қилиб, 15 март куни делегация аъзолари Калининградга ташриф буюришди, у ерда Олимпия чемпионлари билан танишдилар ва ГТО стандартларидан хабардор бўлишди.
Ижтимоий тармоқларда «Rinotin kids» маҳсулоти тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда. Санэпидқўмита Ахборот хизмати хабарига кўра, маҳсулотнинг рухсатномаси бекор қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида 2024 йилда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг бой салоҳиятидан фойдаланиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида улар ўз имкониятларини рўёбга чиқаришида тажриба алмашиш мақсадида Осиё хотин-қизлари форумини ўтказишни таклиф қилган эди. Шунга кўра, 2024 йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида “Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув” мавзусида биринчи Осиё хотин-қизлари форуми ўтказилади.
Президент Шавкат Мирзиёевга 2024 йилги хусусийлаштириш дастури ва унинг ижросини самарали ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Февраль ойида кўчмас мулк бозорида фаоллик бироз ўсишидан сўнг, март ойида сезиларли пасайиш қайд этилди. Пойтахтда кўчмас мулк бозори 20,7%га пасайди.
Маълумотга кўра, туннел орқали одамлар ва товарлар Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган. Бир Ўзбекистон фуқароси ҳам қўлга олинди.
Olympic.uz Сиз азиз ўқувчиларга янги лойиҳани тақдим этмоқда. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига 100 кун қолиши муносабати билан бўлажак мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимизни яқиндан таништириш, улар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни обуначиларимиз билан бўлишишни лозим топдик.
АҚШ элчиси билан бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда СТ-40 кўрик мажмуасидан фойдаланиш бўйича ўқув курси ўтказилиши режалаштирилиб олинди.
Аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида "Rinotin kids" номли сироп маҳсулотлари дорихоналардан қайтариб олинмоқда. "Rinotin kids" номли сиропнинг ичида нимадир борлиги ва дорининг қопқоғи моғорлаганлиги сабабли харидорлар томонидан қайтариб олиб келинганлиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Буюк Британиянинг икки машҳур промоутерлик компанияси Matchroom ва Queensberry биргаликда собиқ жаҳон чемпиони иштирокидаги ушбу жангни эълон қилди. Унга кўра, 1 июнь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган проф бокс оқшомида супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони, америкалик Деонтей Уайлдер (43-3-1, 42 KO) хитойлик Чжан Чжилэй (26-2-1, 21 KO)га қарши рингга кўтарилади.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) апрель ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Рейтингдан 7 нафар боксчимиз жой олди: Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): 6-ўрин; Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) ўтган ойдаги каби 5-ўринда қолди; Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) 6-ўрин; Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) 7-ўрин; Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) ўтган ойдаги каби 2-ўринга жойлашди; Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) ўтган ойдагидан 3 поғона пастлаб 10-ўринга жойлаштирилди; Баҳодир Жалолов (супероғир вазн - 90,7 кг) ўтган ойдаги сингари 15-ўринда қолди.
Ота-оналар фарзандини чет элда қолиш сабаблари ва қолиш муддати тўғрисида мактаб директорини хабардор қилишлари керак, акс ҳолда ўқувчилар ўқишдан четлатилиши мумкин. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни синфдан-синфга ва умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар лойиҳасини эълон қилди.
Ёпиладиган модернизация қилинган иситиш тизими иссиқлик йўқотилишини 40 фоиздан кўпроққа, энергия сарфини эса 15 фоиздан кўпроққа қисқартиради. Ҳисоб-фактуралар ҳудудни ўлчаш эмас, балки ҳақиқий иссиқлик истеъмоли асосида берилади.
Янги карго терминали қурилганидан кейин юкларга сифатли хизмат кўрсатиш қуввати 300 тоннага етади. Кеча, 16 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.