Тошкентнинг учта туманида аҳоли вақтинча газсиз қолдирилади

Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

Тошкентда одамларнинг 6 млрд сўмдан кўп пулларини ўзлаштириб юборган автосалон эгалари қамалди

My-Cars номи билан очилган автосалон одамларга GM машиналарини олиб беришни айтиб, пулларни ўзлаштирган. Аммо, охирида одамлар алданиб қолган.

Йўл бўйидаги мактаблар олдига, кўп ЙТҲ содир бўладиган жойларга видеокузатув камералари ўрнатилади

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб босқичма-босқич видеокамералар ўрнатиш бошланади. Ўзбекистонда йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, тўрт тасмали йўлларнинг пиёдалар ўтиш жойларида, шунингдек, тез-тез ЙТҲ содир бўладиган жойлар ва темир йўл кесишмаларида фото ва видео қайд этиш учун махсус автоматлаштирилган дастурий-техник воситаларни босқичма-босқич ўрнатиш бошланади.

Ўзбекистонда бинолар деворларида ишланган мозаикалар маданий мерос рўйхатига киритилади

Бу рўйхатга киритилган объектларда қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият тегишли хулосадан кейин амалга оширилади. Республика ҳудудида жойлашган бинолар деворларида ишланган мозаика композициялари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилади.

Энди мактаблар ва пиёдалар ўтиш жойларига ҳам камералар ўрнатилади

2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида 4 тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилади. Бу ишлар Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази томонидан “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич ўрнатилади.

“Термизшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими, прокуратура ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда “Термизшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Ф.Ҳ. “M.M.” оилавий корхонасининг умумий овқатланиш шохобчасида газ нуқталарини ташкил этиш ва уларни тармоққа улашга рухсат ҳамда техник шарт хулосасини бериши эвазига 700 АҚШ доллари ва лойиҳа ҳужжатларини арзон нархларда тайёрлаб бериши учун яна 2 млн сўм талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Исроил Мадримовга Хоразм вилояти ҳокими томинидан 2 хонали уй совға қилинди

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов Хоразм вилояти ҳокими томонидан тақдирланди.Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.

ЖЧ-2026 саралаш: Ўзбекистон МТЖ Гонконгни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди — фото, видео

Ўзбекистон МТЖ кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида Гонконг МТЖга қарши баҳс олиб борди.

Наманганда 4 мингта хонадон танлаб олиниб, оила аъзоларининг даромади 2 млн сўмгача оширилади

Президент Наманганни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чоаларини белгилаб берди. Президент Шавкат Мирзиёев 26 март куни Наманган вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.  Қайд этилишича, Сайхунобод тажрибаси асосида Наманганда ҳам катта ҳаракат бошланган.

2017-2023 йилларда Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш фаолияти ўрганиб чиқилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш фаолиятини ўрганди. Техник тартибга солиш маҳсулот ва хизматларнинг хавфсизлиги, ишончлилиги, функционал мослиги ва сифатини таъминлаш орқали иқтисодий самарадорликни оширишда муҳим рол ўйнайди.

Уйининг оғилхонасидан ҳам 6 кг қуритилган кўкнори топилган

Иссиқхонада етиштирилаётган  1 800 туп кўкнори фош этилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Дзюдочиларимиз Анталияда асосий таркибда иштирок этишади

29-31 март кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари олдидан «Катта дубулға» серияларидаги сўнгги уч стартдан бири ҳисобланади.

Иқболжон Холдоров 14 апрель куни Тошкентда жанг ўтказади

Супер ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи, ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби Иқболжон Холдоровнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.Иқболжон Холдоров 14 апрель куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена” мажмуасида ўтказиладиган “IBA Чемпионлар оқшоми”да рингга чиқади.

«Great Silk Way»: 25 март куни 7 ғалаба ва 3 мағлубият

Бокудаги бокс бўйича «Great Silk Way» турнирида яна бир кун ортда қолди. Кечаги дастурда вакилларимиздан 10 нафари рингга кўтарилди ва афсуски, Қодир Ахтамов, Самандар Жалолов ва, кутилмаганда, Одилжон Аслоновлар имкониятни бой бериб қўйишди.

”Наманганда транспорт соҳасида имкониятлар тўлиқ ишга солинмаган”, –деди Президент

Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини кескин ўсиши учун транспорт соҳасида имкониятлар тўлиқ ишга солинмагани кўрсатиб ўтилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Олмазор»–»Янгиҳаёт” метро бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати вақтинча бир томонлама ташкил қилинади

Тошкент метрополитенида хавфсизликни таъминлаш бўйича режадаги профилактик ишлар бажарилади. Бу ҳақда Метрополитен матбуот хизмати хабар қилди.

Ахборот технологияларига қизиқувчи энг фаол қизлар Бирлашган Араб Амирликларига таълим саёҳатига юборилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларни IT соҳасига қизиқтириш ҳамда шу йўналишдаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Рақамли авлод қизлари-2024» Республика танлови бўлиб ўтмоқда. Тадбир жорий йилнинг 29 мартига қадар давом этади, унда офлайн тарзда 200 нафарга, онлайн шаклда эса 3000 нафарга яқин қизлар қамраб олинди.

Умра зиёратини ташкил этиш учун лицензия жорий қилинмоқда

Депутатлар «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳасини ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқдилар. Бу ҳақда ЎзЛиДеП матбуот хизмати хабар қилди.

Бокс. Тим Цзю Фундорага қарши бирлаштирувчи чемпионлик жангига тайёргарлик кўрмоқда

Биринчи ўрта вазн (69,9 кг.гача) тоифасида WBO чемпиони Тим Цзю (24-0, 17 KO) ижтимоий тармоқдаги саҳифасига машғулотидан суратлар жойлади. Австралиялик боксчи 31 март куни Лас-Вегас шаҳрида америкалик Себастьян Фундора (20-1-1, 13 KO)га қарши рингга кўтарилади.

Хивада эгизак ака-укани уриб юбориб, уларнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Ҳайдовчи маст ҳолда рулга ўтириб, вояга етмаган уч кишини уриб юборган ва воқеа жойидан кетиб қолган. Хива туманида икки нафар инсоннинг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан айбдорга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Биологик фаол қўшимчали маҳсулотларни реклама қилишга таниқли шахсларнинг жалб қилиниши: муаммолар, хорижий тажриба ва таклифлар

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари биологик фаол қўшимчали маҳсулотлар рекламасига таниқли шахсларни жалб қилиш билан боғлиқ муаммолар ва бу борада хориж тажрибасини ўрганди. 2022-йилда 167,9 млрд.

Наманганда учта электр станцияси қурилиши бошланди

25 март куни Наманган вилоятида янги электр станциялари қурилишига бағишланган маросим бўлди. Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ФАО Тошкент Давлат Аграр Университетига замонавий лаборатория жиҳозларни топширди

Ёшларнинг таълим олишига илғор технология ва хориж тажрибасини жорий этишга кўмаклашиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Тошкент Давлат Аграр Университети (ТДАУ) ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу йўналишдаги муҳим қадам ФАОдан ТДАУнинг “Ўсимликшунослик, соя ва мойли экинликлар” кафедрасига умумий қиймати қарийб 17,5 минг доллар бўлган лаборатория ускуналарининг топширилиши бўлди.

Ота-онаси ўзбекистонлик бўлган Илья Малинин фигурали учиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Америкалик фигурали учувчи Илья Малинин эркин дастурда жаҳон рекордини янгилаб (227,79 балл), жаҳон чемпионига айланди.Илья Малинин бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган фигурали учувчилар Татьяна Малинина ва Роман Скорняков оиласида туғилган.

Президент Наманганда ўтказилган ифторликда иштирок этди — фото

Ифторлик дастурхонига Фарғона ва Андижон вилояти нуронийлари ҳам ташриф буюрди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, Аллоҳ таолодан халқга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Қумтепа” ёшлар кичик саноат зонасида бўлди

«Уйчи туман иқтисодиёти оғир ҳудуд», — деди Президент Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Маҳаллаларда шаклланган касб-ҳунарларни ривожлантириб, драйверга айлантириш, шу орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Уйчи туманидаги Қумтепа, Деҳқон, Баландариқ ва Жийдакапа маҳаллаларида темирчилик шундай йўналиш.  2021 йилда бу ерда темирчиликка ихтисослашган саноат зонаси ташкил этилиб, хонадонлардаги уста-ҳунармандларга зарур шароитлар яратиб берилди.

Дунёда вабога қарши ваксиналар тақчиллиги кузатилмоқда

Сўнгги йилларда қатор минтақалар бўйлаб авж олаётган вабо эпидемияси миллионлаб инсонлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда. Гарчи бу оғир хасталикдан ҳимояланиш чораси аллақачон топилган бўлса-да, бироқ унга қарши вакциналар захираси ниҳоясига етди.

2017-2023 йилларда Ўзбекистонда пул-кредит ва банк тизимида қандай ўзгаришлар рўй берди?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда пул-кредит ва банк тизимида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди. Таҳлил натижаларига кўра, 2017-2023 йиллар оралиғида тижорат банкларидаги жами депозитлар қолдиғида ўсиш кузатилган.

Тошкентда 13 ёшли қизга жинсий жиноят қилган эркак 3 йилга қамалди

Суд жараёнида иштирок этган болалар омбудсмани жазони енгиллаштириб бўлмаслигини ва судланувчи уни тўлиқ ўташини таъкидлади. Болалар омбудсмани хабарига кўра, жорий йилнинг 12 март куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида 2013 йилда туғилган қизга нисбатан содир этилган жинсий жиноят юзасидан ёпиқ тарздаги суд процесси бўлиб ўтди.  Қайд этилишича, cудланувчи эркак ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2 қисми, "в" банди билан айбланди.

1 апрелдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Нефт маҳсулотлари ва акциз солиғини ошириш, ҳавонинг ифлосланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар рейтингини жорий этиш, тадбиркорларга субсидиялар ажратишнинг янги тартиби, ҚҚС бўйича айрим имтиёзларни бекор қилиш - бу ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар 1 апрелдан кучга киритилади. Norma.uz портали миллий қонунчиликдаги 2024 йил 1 апрелдан кучга кирадиган асосий ўзгаришлар ҳақида қисқача маълумот беради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.