Навоийда қурилган янги домнинг базальт плиталари ажралиб тушди

Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Янги Ўзбекистон” массивида қурилган «дом»нинг шувоғи кўчиб тушганлиги мазмунидаги хабар тарқалди.

Исроил Мадримов ESPN рейтингида топ-3 ликдан жой олди

Американинг ESPN портали бокс бўйича ўз рейтингини янгилади.Унга кўра, ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов (10-0-1, 7КО) биринчи ўрта вазн тоифаси рейтингида 3-ўринга кўтарилди.

«Uzbekistan Airways» Boeing 787 самолёти қанотларида ямоқлар борлиги акс этган видео тарқалди

«Uzbekistan Airways» ижтимоий тармоқларда тарқалаётган компаниянинг Boeing 787 самолёти қанотларидаги ямоқлар акс этган видеога изоҳ берди.  Маълум бўлишича, «дреамлайнерлар»нинг қанотларидаги бўёқлар тозаланган ва ишлаб чиқарувчининг тавсиясига кўра, компания уларни махсус ёпишқоқ лента билан ямаб қўйган.

Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси ўзгарди

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Икки ой ичида майнинг ферма сабаб 26 млрд сўмлик "свет" ўғирланди

Мазкур вақт ичида крипто актив ва майнинг фаолияти бўйича 42 та ҳолат аниқланган. Энергоинспекция берган маълумотга кўра, сўнги икки ойда крипто актив ва майнинг фаолияти бўйича электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларни аниқлаш юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида 42 та ҳолат аниқланган.  Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан электр таъминоти корхонаси томонидан жами 26 млрд 82 млн сўм миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Дзюдочиларимизнинг кейинги манзили – Тбилиси

22-24 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири бўлиб ўтади. Дунёнинг 79 мамлакатидан 472 нафар спортчи иштирок этиши кутилаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашади.

Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Латвияда иш бошлади. Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

Тошкентда дарс қолдирган ўқувчининг отаси мактабда жанжал кўтарди

Фуқаро ўғлининг хатти-ҳаракатларидан жаҳли чиқиб барча айбни мактаб маъмуриятига ағдариб, улар билан жанжаллашган. Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 12 март куни Чилонзор туманида жойлашган 200-мактаб директори ва инспектор-психологи томонидан мактаб ўқувчилари таҳлил қилинди.

Индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасини шакллантириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (123-сон, 11.03.2024 й) билан “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди. Унга кўра, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритиш, индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасини шакллантириш ҳамда кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг самарадорлигини мониторинг қилиш тартиби белгиланди.

Таэквондо WТ. Икки вакилимиз лицензион турнирда иштирок этади

15-16 март кунлари Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WТ бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақа бўлиб ўтади. Осиё минтақаси вакиллари учун ташкил этиладиган ушбу турнирда қатнашувчи Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга етиб борди.

Ўзбекистонда электр энергиясига чекловлар қайта жорий этилди

Республикада электр энергиясини беришда чекловлар бекор қилинганидан кейин 4 кун ўтиб қайтадан жорий этилди. Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, кеча, 12 март куни кучли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли электр қурилмаларида юзага келган 12 та, газ таъминотида юзага келган 3 та носозлик бартараф қилинган.

Жисмоний фаоллик саратонга чалиниш хавфини камайтиради

Кўпчилик спорт ва жисмоний фаоллик саломатликка ижобий таъсир кўрсатиши ва умр кўриш давомийлигини ошириши, шунингдек кўплаб касалликлардан ҳимоя қилиши ҳақида эшитган. Аммо бу давримизнинг энг ҳалокатли касалликларидан бири — саратонга тегишлими?

Тожикистонда бедарак йўқолган 9 ёшли қизнинг жасади Ўзбекистондан топилди

Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги каналлардан биридан Тожикистонда бир ойдан кўпроқ вақт олдин йўқолган 9 ёшли Сафияхон Раҳматованинг жасади топилди. Маълум бўлишича, Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан қизни топишда ёрдам сўраган.

Бахтиёр Саидов Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд, унинг ўринбосарлари Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий ва Мулла Абдул Ғани Бародар, ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий, ИИВ раҳбари Халифа Сирожиддин Ҳаққоний ва бошқалар билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вазир Бахтиёр Саидов хабар қолдирди.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Boeing 787-Dreamliner қанотидаги бўёқ кўчиши юзасидан изоҳ берди

Авиакомпаниянинг таъкидлашича, бўёқ кўчиши косметик нуқсон бўлиб, парвознинг яроқлилиги ва ҳаво кемаси парвозларининг хавфсизлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. "Uzbekistan Airways" АЖга қарашли "Boeing" В787 самолётининг қанот қисмидаги бўёқлари акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Тошкентда “Электрон поликлиника” тизими пилот тариқасида ишга туширилди

Бемор аввал шифокор қабулида 40 дақиқа навбат кутган бўлса, эндиликда бу тизим сабаб мутахассис кўригига онлайн ёзилиш орқали вақти 10 дақиқагача қисқаради. Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 7-сон оилавий поликлиникада “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг такомиллаштирилган янги талқини пилот тариқасида ишга туширилди.

Икки вилоятда давлат рўйхатидан ўтмаган ва сохта ҳужжатли дори воситалари савдоси фош қилинди — видео

Қўлга олинганлар “Ампициллин”, “Виванарин”, “Инфера”, S-Gen ва Ferrovell каби дори воситаларини сотишга уринган. Ҳолат юзасидан жиноий ишлар қўзғатилган.

Таниқли эксперт Шоҳида Ибрагимова халқаро рекордни янгилади

Ўзбекистонлик таниқли эксперт Шоҳида Ибрагимова молиявий саводхонликдан дарс бериб, 2 ойда 300 нафар ўқувчини натижага чиқаргани учун “InterRecord“ халқаро рекордлар китобига кирди. Қайд этилишича, у ушбу дарсларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра, мамлакатимиздаги оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ҳамда бандлигини янада ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, гендер тенглигини таъминлаш мақсадида ташкил этган.

“Ташаббусли бюджет”нинг янги мавсумига старт берилиши маълум бўлди

«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги илк мавсумига 1 февраль кунидан старт берилади. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Президент “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни жорий йилда уй-жойлар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди. Халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш мақсадида 100 триллион сўм маблағ йўналтирилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказиш чораларини изламоқда

Душанбе шаҳрида 12 март куни Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигида ўтган йиғилишда президентларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларимиз дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат руҳида жадал ривожланиб бораётгани, улар томонидан кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилгани таъкидланган.

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси биринчи бўлиб тўлиқ таркибда Париж—2024 йўлланмаларини нақд қилди

Италиянинг Бусто-Арситсио шаҳрида бокс бўйича 1-жаҳон лицензион мусобақаси ўз якунига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритди.

Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 1-жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтди

нда эркаклар ва аёллар миллий терма жамоасида ҳам 9 нафар боксчи иштирок этди.    Олимпияда йўлланмаси учун бўлиб ўтган баҳслар якунига кўра, эркаклар терма жамоаси тўлиқ таркибда, 7 та вазнда ҳам Париж-2024 йўлланмасига эга чиқишган бўлса, аёлларимиздан бир нафар вакиламиз Париж-2024 олимпиядасига йўлланмани қўлга киритди.

Жокович фаолиятидаги антирекордни ўрнатди

Дунёнинг 123 рақамли теннисчиси Лука Нарди Индиан-Уэллсдаги “Masters” мусобақасининг учинчи босқичида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жоковичдан устун келди – 6:4, 3:6, 6:3.Нарди биринчи марта рейтингнинг кучли 10 лигидаги рақибни мағлуб этди. Ушбу ўйин олдидан у Индиан-Уэлсда мусобақасининг иккинчи даврасида дунёнинг 50-рақамли теннисчиси Чижен Чанни мағлуб этиб, фаолиятидаги энг яхши ғалабасини қўлга киритган эди.

UzAuto Motors Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt автомобилларининг нархи ошаётгани тасдиқлади

UzAuto Motors дилерлар билан ҳамкорликнинг янги тизимига босқичма-босқич ўтмоқда. Ўзбекистонда автомобиль бозорининг тўйинганлиги автомобилларни чакана савдосига янгича ёндашувларни талаб қилмоқда.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари 2023 йил 18 декабрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтган эди.

Аҳоли муамморларини ҳал этишда Халқ қабулхоналари ҳамда “маҳалла еттилиги” ҳамкорлиги кучайтирилмоқда

Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон вилоятида давом эттирмоқда. Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоят маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, керакли амалий ва ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

ФАО Ўзбекистонда RECSOIL ташаббусини илгари суради

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Глобал тупроқ ҳамкорлиги (GSP) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бир қатор ҳамкорлар билан биргаликда Тошкентда “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларини қайта карбонлаштириш (RECSOIL)” ташаббусининг бошланишига бағишланган кириш семинарини ўтказди. Ташаббус Глобал Экологик Жамғармаси (GEF) томонидан молиялаштирилаётган Ўзбекистондаги ФАОнинг иккита лойиҳаси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Тошкентда $1500 мингга имтиҳондан ўтмасдан TOEFL сертификатини ваъда қилган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг иккита моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ғ.Н.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.