Сурхондарёда маст ҳолда машина бошқарган ҳайдовчи 5 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Денов туманида маст ҳолда машина бошқариб, одам ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар бермоқда.

Тошкентда катта ариққа қурилиш материалини оқизган фуқаро жазога тортилди — видео

Экология бошқармаси Қорақамиш коллекторидаги сувга суюқ “шпаклёвка”ни оқизилиши юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Қорақамиш коллекторидаги сув оқ рангда оқаётганлиги бўйича хабарлар тарқалди.

Тошкентда Hi-tech услубида бунёд этилган масжид очилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Ҳасанхон қори жоме масжиди қайта барпо этилди. Hi-tech услубида қуриб битказилган бу масжид намозхонларга байрам туҳфаси бўлди.

Тошкентда яна бир автобус йўналиши тўхтатилди

Тошкент шаҳрида яна бир автобус йўналиши 11 март кунидан бошлаб тўхтатилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Тожикистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, жорий йилнинг 11-12 март кунлари Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Тожикистонга ташриф буюради. Ташриф дастуридан икки мамлакат Бош вазирлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳамда бошқа тадбирлар ўрин олган.

Рўза тутиб, танадаги энергияни максимал сақлаб қолиш учун қандай овқатланиши керак?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги рўзадорларга тўғри овқатланиш юзасидан бир қатор тавсиялар берди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш тавсия этилади.

Ўзбекистонда иккинчи фуқароликка эга бўлиш мумкинми

Бошқа давлатларда яшовчи кўплаб ўзбекистонликлар иккинчи фуқароликка эга, лекин турли сабабларга кўра улар буни яширишади. Ўзбекистонда иккинчи фуқароликка рухсат берилганми, бу ҳақида Ўзбекистондаги давлат органларига хабар бериш керакми ва агар одам ватанига қайтмоқчи бўлса, фуқароликни қандай тиклаш мумкинлиги ҳақида айтиб берамиз.

Бокс. Лицензион турнирда 4 боксчимизнинг жанг қилади

Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири ҳал қилувчи босқичга етиб келмоқда. Бугун ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси яна бир саралаш босқичида жанг қилади.

Бокс. Сауль Альвареснинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси тасдиқланди

Суперўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес 5 май куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида Хайме Мунгияга қарши рингга кўтариладиган бўлди. Ушбу тўқнашув кечанинг марказий жангига айланади.

Нью-Йоркда хотинини пичоқлаган ўзбекистонлик эркак полиция томонидан отиб ташланди

20 йиллик эр-хотин 8 март тадбирида жанжаллашиб қолган. Воқеа жойига етиб келган полиция эрни отиб ташлади.

Самарқандда 80 минг долларлик гиёҳванд модда савдоси фош бўлди

Самарқандда 80 минг долларлик гиёҳванд модда савдоси фош бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

“Ўзгидромет” 11 март, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Бокс. Лицензион турнирда кеча барча спортчиларимиз ғалаба қозонишди

Италияда давом этаётган бокс бўйича Париж-2024 олимпиадаси учун лицензион турнирда кеча 4 нафар боксчиларимиз рингга кўтарилишди. -66 кг вазндаги боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова мусобақадаги иккинчи жангини нидерландиялик Луна Амаро Беелоога қарши ўтказди.

Қашқадарёда мактаб директори икки ўқувчининг бошини уриштириб, калтаклади — видео

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳолатга муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори ўқувчиларни калтаклангани ҳақида хабар тарқалди.

Таровеҳ намози сабаб пойтахтдаги қатор кўчаларда ҳаракат чекланади — харита

Рамазон ойида ҳар куни соат 19:00 - 24:00 орасида айрим кўчалар ёпилади. Жорий йилнинг 10 март кунидан бошлаб, Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.

Камила Валиева Россия терма жамоасидан четлатилди

Камила Валиева Россия терма жамоасидан четлаштирилди, деб хабар берди Россия фигурали учиш федерацияси. 2024-йилнинг 29-январида Спорт арбитраж суди конкида учувчини антидопинг қоидаларини бузгани учун тўрт йилга дисквалификация қилганди.

Фарғонада пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

2024 йил 3 март куни соат тахминан 21:00 ларда Марғилон шаҳар Мустақиллик ва А.Яссавий кўчалари кесишмасида «Nexia-3» русумли транспорт воситаси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.  Натижада пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Бокс. Лицензион турнирда бугун икки аёл ва икки эркак боксчимиз рингга кўтарилади

Бугун Италияда давом этаётган турнир доирасида 4 нафар боксчиларимиз рингга кўтарилишади.Биринчи жанг, куни кеча кейинги босқич масаласини ҳал этган -66 кг вазндаги боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова ва нидерландиялик Луна Амаро Беелоо ўртасида бўлиб ўтади.

Бокс. Лицензион турнирда кеча ўзбек боксчилари ишончли ғалабаларни қўлга киритишди

Италиядаги лицензион турнир доирасида кеча 4 нафар боксчимиз кейинги босқич учун рингга кўтарилди.Вакилларимиз иштирокидаги илк баҳсни -66 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова грециялик Параскеви Мавромматига қарши ўтказди.

Жошуа Нганнуга дарс бериб қўйди

Энтони Жошуа проф бокс бўйича Фрэнсис Нганнуга дарс берди. Ҳамма ўз йўналишида иштирок этгани яхши.

Энтони Жошуа ва Френсис Нганну жанги 2-раунддаёқ якунланди (видеошарҳ)

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Кингдом Арена мажмуасида 8 март, жума куни катта профессионал бокс оқшомининг марказий жанги якунланди.Унда оғир вазн тоифасида британиялик боксчи Энтони Жошуа камерунлик Френсис Нганнуга қарши рингга чиқди.

Наврўз байрамида пойтахт ва Самаранд, Қарши ўртасида қўшимча "Афросиёб" йўлга қўйилади

"Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати 20-25 март кунлари амалга оширилади. 21 март Наврўз байрами муносабатимуносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 21, 22, 23, 24 ва 25 март кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда аёллар орасидаги ишсизлик ва унинг сабаблари

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистонда аёллар орасидаги ишсизлик ва унинг сабабларини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказди. Аёллар орасида ишсизликнинг энг паст кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (7,9 фоиз), Наманган (11,9 фоиз) ва Тошкент (12,8 фоиз) вилоятларида кузатилмоқда.

Ер ислоҳотлари: жаҳон мамлакатлари тажрибаси

Ер — чекланган ресурс. У бизнинг мавжудлигимиз асоси, озиқ-овқат, сув, энергия ва бошқа ҳаётий ресурслар манбаи.

Қандай омиллар мактаблардаги инфратузилма ва таълим сифатига таъсир этмоқда?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистон мактабларидаги инфратузилма ва таълим сифатига таъсир этувчи омилларни аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди. Тадқиқот натижасига кўра, мамлакатимизда таълим сифатига салбий таъсир кўрсатаётган бир қатор омиллар мавжудлиги аниқланди.

Ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашдаги долзарб масалалар

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашга оид масалани ўрганиб чиқди. Тадқиқот давомида қуйидагилар аниқланди: Бугунги кунда Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдаги ногиронлиги бўлган 755 минг нафардан ортиқ киши истиқомат қилади (уларнинг 56 фоизи эркаклар).

Бокс. Исроил Мадримов - Магомед Курбонов жанги видеошарҳи

Профессионал боксда ўз юришини давом эттираётган боксчимиз Исроил Мадримов, бугун ўзининг чемпионлик жангида рингга кўтарилди. Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида ҳамюртимиз россиялик Магомед Курбоновни 5-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.

Энди фарзанд туғилганда бериладиган "суюнчи" пули ҳаммага ҳам берилмайди

Бола туғилганида бир марталик нафақа (“суюнчи”) пулини бериш тартиби ўзгартирилди. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминловчи марказ фаолият бошлади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳудудида Ўзбекистон ва Ўмон султонлиги ҳамкорлигидаги қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирини яратиш ва озиқ-овқат саноатида сифат назоратини таъминлаш бўйича лаборатория тизимини ҳам қамраб олган йирик янги агрохизмат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров, Ўмон султонлиги вакиллари, дипломатлар, Агрохизматлар марказлари раҳбарлари ва тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш масалалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 март куни маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Мамлакатимизда ишсизликни камайтириш мақсадида кўплаб иқтисодий дастурлар амалга оширилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.