Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоизга қисқарди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Статистика агентлиги томонидан 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағалликни даражаси таҳлил қилинди. Статистика агентлиги томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари кузатувларига кўра, мамлакатимизда камбағаллик даражаси 2023 йил якунида 11,0 фоизгача пасайди.

Тошкент метросида поезд эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланди — видео

Метрополитен маъмурияти ҳодисага нима сабаб бўлганини тушунтирди. Аввалроқ ижтимоий тармоқда метрода поезд эшикларини ёпмасдан ҳаракатлангани ҳақида хабар тарқалди.

Энди “Ташаббусли бюджет”да бир киши фақат бир марта овоз бериши мумкин

Жорий йилнинг 1 февралидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1 мавсуми учун ташаббуслар қолдириш бошланади. Жорий йилдан бошлаб овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади.

Тошкентда бир ойда бир марта “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади

Тошкентда ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастурига оид президент фармони лойиҳасида келтирилган.

Сурхондарёда фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлган отанинг иши судда кўрилади

Кеча, ижтимоий тармоқда эркак томонидан фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Аниқланишича, Термиз шаҳрининг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи 42 ёшли эркак 2024 йил 28 январь куни яшаш уйида 4 ёшли ўғлини ҳар куни дўконга олиб боришини ва турли хил ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўраганлиги учун қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, енгил тан жароҳати етказган.

1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

2024 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг шарҳи Norma.uz  портали томонидан тақдим этилди. Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилмоқда Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари солиқ текширувларидан озод қилинади ҳамда бир қатор афзалликларга эга бўлишади.

Ўзбекистонда телефон сўзлашувларини эшитиш учун электрон санкция бериш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда жиноят ишлари доирасида айрим процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун электрон санкция бериш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури айтилди.

«Boxam» халқаро туринирида бугун барча боксчиларимиз ғалаба қозонди

Бугун Испаниядаги "Boxam" халқаро туринирининг навбатдаги куни доирасидан 6 нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Ватандошларимизнинг барчаси ўз жангларини ғалаба билан якунлади.

Теннис. Зверев Венгрияга қарши баҳсда терма жамоасига ёрдам бера олмайди

Дунёнинг олтинчи ракеткаси, германиялик теннисчи Aлександр Зверев Дэвис кубоги саралаши доирасидаги Германия ва Венгрия терма жамоалари ўртасидаги учрашувни ўтказиб юборади, деб хабар бермоқда Германия теннис федерацияси. Бунга теннисчининг Даниил Медведевдан учралган мағлубиятдан сўнг юқтирган грипп касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

«Boxam» халқаро турнирида бугун 6 боксчимиз рингга кўтарилади

Бугун Испаниядаги "Boxam" халқаро туринирининг навбатдаги куни доирасидан 6 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган.Руслан Абдуллаев, Ҳавасбек Асадуллаев, Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар кейинги босқичда баҳсларини ўтказса, Мужибилло Турсунов, Лазизбек Мулложонов ва Шоҳжаҳон Абдуллаевлар турнирдаги дастлабки жангида рингга кўтарилишади.

Қашқадарёда Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимини босиб кетди — видео

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан расмий маълумот берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёда Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб, босиб кетганлиги ҳақида видеохабар тарқалди.

Фьюри-Усик жанги 17 февраль куни бўлиб ўтади. Тўқнашув ҳақида маълумотлар

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 17 февраль куни бокс бўйича оғир вазн тоифасида мутлақ чемпионлик учун жанг бўлиб ўтади.Супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри мутлақ жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтарилади.

Ўтган йили Ўзбекистонда 80 нафарга яқин инсон ёнғин қурбони бўлди

2023 йил давомида мамлакатда 10 мингдан ортиқ ёнғин ҳодисаси юз берди. 2023 йилда 10 204 та ёнғин ҳодисаси юз берди.

Энди ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин

Қозоғистон парламенти ялпи мажлисида 2000 йил 7 июлдаги фуқароларнинг ўзаро саёҳати шартлари тўғрисидаги икки мамлакат ҳукуматлараро Ўзбекистон-Қозоғистон битимига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Протоколни ратификация қилди. Бу ҳақда Kazpravda.kz хабар берди.

Ўзбекистонда февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади? Синоптиклар маълум қилди

«Ўзгидромет» февраль ойида кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Маълум қилинишича, февраль ойи одатдагидан бироз илиқроқ бўлади.

UFC. Енгилмас Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанг санаси аниқ бўлди

Енгил вазн тоифасида ҳали мағлубиятга учрамаган UFC жангчиси Умар Нурмагомедов навбатдаги жангини 2 март куни ўтказади. Рақиб номи ҳозирча ошкор этилмаган.

Боксчиларимиз Испанияда муваффақиятли юришини бошлади

Испаниянинг Ла-Нусия шаҳрида бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги "Boxam-2024" турнирининг илк кунида тўрт нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди. Мусобақанинг -63,5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев португалиялик Дуарте Давидни, -71 кг вазнда Ҳавасбек Асадуллаев италиялик Cавалларо Салваторени, Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса руминиялик Нистреану Марcелни, вазни -80 кг бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Йўлдошев қирғизистонлик Эркин Адилбекни 5:0 ҳисобида енгиб, навбатдаги босқичга йўл олди.

Термизда ўз фарзандини уриб, шавқатсиз муносабатда бўлган отага маъмури иш қўзғатилди

Ота 4 ёшли ўғлига ҳар куни дўконга олиб, ўйинчоқлар олиб беришни cўрагани сабаб шавқатсизларча муносабатда бўлди. Аввалроқ, Термизда ота ўз ўғлига шавқатсиз муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалиб, ҳолат прокуратура назоратига олингани ҳақида хабар бергандик.

"Ташаббусли бюджет"да бир киши бир маротаба овоз бера олади

"Ташаббусли бюджет"нинг илк мавсуми учун жами 3 трлн сўм маблағ ажратилмоқда. Жорий йил 1 февралдан бошлаб "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг бу йилги дастлабки мавсумига старт берилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди

Ал-Азҳар имом-хатиби, Мусулмонлар оқсоқоллари кенгаши раиси доктор Аҳмад Ат-Тоййиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Ўзбекистон бош муфтийси Нуриддин Холиқназаровни кенгаш қарори билан Мусулмон оқсоқоллари кенгаши аъзолигига қабул қилинганини эълон қилди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси хабар берди.

Навоий шаҳрида давлат байроқлари уйларнинг фасадлари ва кириш жойларига ўрнатилмоқда — фото

Навоий вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, бу ташаббус ватанпарварлик туйғуларини ифодалаш мақсадида амалга оширилмоқда. Навоий вилоятида вилоят ҳокимлиги раҳбари Нормат Турсунов ташаббуси билан бинолар фасадига давлат байроқларини ўрнатиш бошланди.

Тошкентда “гармошка” автобус ЙТҲга учради — видео

Автобус сирғаниб кетиши оқибатида автобуснинг орқа қисми қияликка тушиб кетган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда йўловчи автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона бўлган хусусий аэродром қурилади

Оҳангаронда Хитой билан ҳамкорликда аэродром қурилади Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, Шенчжен шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми доирасида бир қатор шартномалар имзоланди, янги лойиҳаларга асос солинди.

Тошкентда бир ойда бир марта “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади

Тадбирда ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ва ходимлари иш жойига жамоат транспортида келишади. 2024 йилги давлат дарсурида ёзилишича, Тошкент шаҳрида ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилади.  Бунда, биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи органларининг раҳбар ходимлари ва ходимлари жамоат транспортида иш жойига келишади.

Респуликанинг икки вилоятидаги ўқувчилар учун бепул автобуслар йўлга қўйилади

Мазкур қатнов олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида амалга оширилади.  Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятидаги 10 нафар бош шифокорни аризасини олди

Тошкент вилояти ҳокими туман ва шаҳарлардаги тиббиёт бирлашмасининг 10 нафар бош шифокорларни президент топшириғини бажармаганликда айблади. Кеча, 30 январь куни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоят соғлиқни сақлаш ходимлари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказди.

Шаҳрисабздаги қишлоқда 5 кундан буён ёғаётган қор 1 метрга етди

Шаҳрисабз туманидаги «Кўл» қишлоғида қор қалинлиги 90 сантиметргача етди. Бу ҳақда Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Тошкентда 10 тоннадан оғир юк машиналарининг тиғиз вақтларда ҳаракатланиши тақиқланади

Президент администрацияси “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастурига оид президент фармони лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ҳужжат лойиҳаси билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб ҳудудларда чанг бўрони содир бўлаётганда ва ҳаво таркибида майда дисперс заррачалари белгиланган нормадан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини, айниқса, юрак, қон-томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган фуқароларни зарур профилактик чоралар тўғрисида доимий хабардор қилиш амалиёти йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.

Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини таъминлаш тартиби жорий этилди

Капитал бозорини янада ривожлантириш, унинг инфратузилмасини такомиллаштириш, инвесторларни капитал бозорига жалб этишни рағбатлантириш, чет эл инвесторлари учун маҳаллий фонд бозорида қатнашиш тартибини соддалаштириш мақсадида Республикамизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-291-сон қарори вазифаларини бажариш мақсадида Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди ва тасдиқланди (рўйхат рақами 3493-сон, 2024 йил 29 январь).

Халқаро қидирувда бўлган икки нафар ўзбекистонлик Туркиядан экстрадиция қилинди

Қўлга олинганлар фирибгарлик ва катта миқдордаги пулларни ўзлаштиришда айбланмоқда. Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик фирибгарлик содир этган ўзбекистонлик шахслар қўлга олинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.