Самарқанд вилоятида 2023 йил давомида кўрсатилган давлат хизматлари, қайд этилган никоҳ ва ажримлар сони маълум бўлди

Самарқанд вилоят вилоят Матбуот уйида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мақсуд Курбонов  иштирогида матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжуманида вилоятда давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда ФҲДЁ соҳасида Адлия бошқармаси томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар, тизимга киритилган янгиликлар хусусида ахборот берилди.   Уқтирилишича, сўнгги йилларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига қулай ва тезкор давлат хизматларини тақдим этишнинг замонавий инфратузилмаси вужудга келди.

Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармасига бошлиқ тайинланди

Янги ташкил этилган уюшманинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармасига Фурқат Маҳмудхўжаев раҳбарлик қилади. Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси учун тест синовлари бошланди

Бугун, 22-январ куни Мудофаа вазирлиги қўшинларида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларининг ўзлаштирганлигини якуний баҳолаш ҳамда уларнинг билим даражасини текшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимлари иштирокида тест синовлари бошланди. Ўқишга киришда муддатли ҳарбий хизматчиларга имтиёз берадиган тавсиянома учун тузилган мазкур тест саволларининг умумий сони 100 та бўлиб, уларнинг 40 таси – жанговар тайёргарлик, 20 таси – маънавий-маърифий тайёргарлик, 10 таси – математика, 10 таси – физика, шунингдек, қолган 20 таси мантиқий саволлардан иборатдир.

Фарғонадаги нефть базада кучли портлаш содир бўлди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида жойлашган нефть базада кучли портлаш содир бўлгани акс этган видеолар тарқалди.  Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати расмий изоҳ берди.

Носоғлом ишчилар корхоналарга йилига дунё бўйича 153 миллиард доллар зарар келтиради

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари эконометрик ёндашув асосида табиат билан уйғунлик ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилди. Атроф-муҳит омилларининг аҳоли саломатлиги ва меҳнат унумдорлигига таъсири ўнлаб йиллар давомида тадқиқот мавзуси бўлиб келган.

Ўзбекистон терма жамоаси қиличбозлик бўйича бронза медалини қўлга киритди

Тошкентда қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг биринчи босқичи якунланди.   Жамоавий дастурда баҳс олиб борган қизларимиз бугун бронза медалларига сазовор бўлишди.

Автобусларнинг ҳаракат хавфсизлигини назорат қилувчи ходимларга махсус автомашиналар топширилди

Улар махсус автомашинада фақатгина автобуслар ҳаракатини назорат қилиши кўзда тутилган. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, йўловчиларга кўрсатилётган жамоат транспорти хизмати сифатини ошириш ҳамда автобус ҳайдовчиларининг белгиланган тартиб асосида фаолият юритишини назорат қилиш мақсадида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг 8 та автобус саройи филиалида "Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими" ташкил этилди.

Тошкент тиббиёт академиясига қарашли қадимий бинонинг реставрация лойиҳаси тасдиқланди

2024-йил январ ойининг бошида ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси биноси бузилиши ҳақида хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ўшанда Маданий мерос агентлиги расмий баёнет бериб, бино бузилмаслиги ҳамда обектда олиб бориладиган таъмирлаш ишлари ҳақида қўшимча ахборот берилишини маълум қилганди.

Тошкентда Тиббиёт академиясининг қадимий биноси реконструкция қилинади

Маданий мерос агентлигининг Илмий эксперт кенгаши томонидан Тошкент тиббиёт академияси биноларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаси маъқулланди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси биноси бузилиши ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилган эди.

2024 йилда Мисрдан Ўзбекистонга гепатитга қарши 4,2 млн долларлик препаратлар олиб келинади

Давлатимиз раҳбарининг гепатит С га чалинган беморларни 100 фоиз даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида дори воситаларининг Мисрдан келиши 2024 йилда ҳам давом этади. Хусусан, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион долларлик жами 800 минг дона касалликнинг С турига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир” ҳамда В турига қарши “Энтекавир” препаратлари беғараз ёрдам сифатида берилиши бўйича келишувга эришилган.

Боксчиларимиз «Миллатлар кубоги»да 4 та олтин медални қўлга киритишди

14-22 январь кунлари Сербиянинг Сомбор шаҳрида бўлиб ўтган, халқаро "13-Миллатлар кубоги" баҳслари якунланди.Мусобақанинг финал қисмидан ўрин олган жангларга кўра, вакилларимиз 4 та олтин 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқишди.

Пулли тўхтаб туриш жойларига доир талаблар белгиланди

Қонунга кўра, пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари ушбу жойлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган чекланган миқдорлардан юқори бўлмаган тарифлар бўйича мустақил равишда белгилайди. Бунда тўлов нақд пул шаклида ёки нақд пульсиз, тўлов тизимларидан, шу жумладан автоматлаштирилган тўлов тизимларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.

Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади

Бугун Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 9-12 даражагача илийди.

Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов турнирда илк марта ютқазди

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида кеча 8-тур баҳслари ўтказилди.Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 8-турда россиялик Ян Непомняшчийга қарши қора доналарда ўйнади.

Ўзбекистонда қарийб миллиард сўмлик газ ўғирланди

Ўзбекистонда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган текширувда қарийб миллиард сўмлик газ ўғирлангани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Ҳатто Брежневга ҳам ёзганман бу мауммони!

Ҳусанбой ота ушлаган жойини қўйвормайдиган одам. Бир ишни бошладими, то якунига етказмагунча тинчимайди.

Ўзбекистонда камбағалликнинг янги чегараси белгиланди

2023 йилдаги йиллик инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2024 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 621 минг сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Самарқандда фирибгарлар банк ходими картасидан ярим млрд сўмни "ухлатишди"

Фирибгарлар ходимга зарарланган ҳавола юбориш орқали пулни ўтказиб олишган. Пул электрон қимор ўйинларига тикиб юборилган.

Гонконгдаги марафонда бир спортчи вафот этди

Гонконгдаги Standard Chartered марафонида қатнашган 30 ёшли спортчи вафот этди. Югурувчи метро бекати платформасига қулаб тушди ва касалхонада вафот этди.

Рублёв тарихга кирди

Aралаш жуфтликлар бўйича 2020 йилги Олимпиада чемпиони ва жаҳоннинг 5-рақамли ракеткаси россиялик теннисчи Aндрей Рублёв ATP даражасида 300 та учрашувда ғалаба қозонган тўртинчи теннисчи бўлди (1995 йил ёки ундан кейин туғилган). Илгари бу кўрсаткичга 2020 йилги Олимпиада чемпиони германиялик Aлександр Зверев, 2021 йилги US Open чемпиони россиялик Даниил Медведев ва грециялик Стефанос Циципас эришган эди.

Макгрегорнинг Саудиядаги турнирда иштирок этиш ёки этмаслиги маълум бўлди

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор Aр-Риёддаги (Саудия Aрабистони) турнирда қатнашмайди. Бу ҳақда UFC бош директори Дана Уайт матбуот анжуманида маълум қилди.

UZCARD тизимида носозликлар юзага келимоқда

22 январь тунидан бошлаб фойдаланувчилар UZCARD тизимидаги носозликлар ҳақида шикоят қилмоқда. Компания ҳолатга изоҳ берди.

Эндиликда қишлоқ хўжалиги ерларига бўлган ижара ҳуқуқини сотиш мумкин

2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат этилади. Бунда: — шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда ўтказилади; — ижарага олувчи ерга ижара ҳуқуқини ўтказишдан олдин ундан камида 3 йил, 2021 йилгача ҳоким қарори билан олган бўлса, камида 5 йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши керак; — ижарага олувчи аукцион ёки очиқ электрон танлов натижасига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш ёки қўшимча тўлов мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлиши шарт; — юридик шахслар ўзларига тўғридан тўғри равишда ижарага берилган ер участкаларини ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йилдан кейин бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин.

Ўзбекистон делегацияси Угандада Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация 2024 йил 19-20 январ кунлари Уганданинг Кампала шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммитида иштирок этди. Тадбирда 100 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, давлат, ҳукумат, ташқи ишлар идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.

Ўзбекистонда ҳавога зарарли моддалар чиқараётган корхоналар фаолияти тўхтатилиши мумкин

Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди. Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда санитария ҳолатини ва экологик вазиятни яхшилаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун шарт-шароитлар яратиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

UFC 297. Дрикус дю Плесси Шон Стриклендни мағлуб этиб, ўрта вазн тоифасида чемпионга айланди

Канадада 21 январь, якшанба куни UFC 297 турнири бўлиб ўтди.Марказий жанг ўрта вазн чемпиони Шон Стрикленд ва даъвогар Дрикус дю Плесси ўртасида кечди.

Навоийга Хитойдан 60 та «Yutong» автобуси олиб келинади

Навоий вилоятига хитойлик инвесторларни жалб этиш, вилоятнинг инвестицион салоҳиятини намойиш қилиш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш мақсадида вилоят раҳбари Нормат Турсунов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди. Сафар 18-26 январ кунлари давом этиши режалаштирилган.

Бухорода қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.Т. ва О.Б.

Испаниядан Тошкент вa Урганчга чартер рейсларини очишга ҳозирлик кўрилмоқда

Мадрид шаҳрида Испаниядан Ўзбекистонга чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйишга бағишланган вебинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. 650 дан ортиқ киши иштирок этган тадбир Испаниянинг етакчи «World2Meet» туроператори томонидан «NewBlue» ва «Kannak» сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов 7-турда мусобақанинг амалдаги чемпионини енгиб, пешқадамга айланди

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 7-тур баҳслари ўтказилмоқда.Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 7-турда нидерландиялик Аниш Гирига қарши оқ доналарда ўйнади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.