Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Х.Т. Фарғона шаҳар “Марказий деҳқон бозори” МЧЖ олдида фуқаро М.Х.га 2 қути “Esse change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотаётган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 10 турдаги жами 3 717 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сурхондарё ҳудудий филиалининг ахборотига кўра, эртага, 16 январь куни вилоятнинг қуйидаги ҳудудларида таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилади. Бойсун тумани; “Сариосиё”, «Чилонзор», «Дарбанд», «Шўрсой» ва «Кофирун» маҳаллаларида.
Президент Шавкат Мирзиёев15 январь куни тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди. Тадбиркорликни ривожлантириш давлатимизиқтисодий сиёсатининг устувор йўналиши.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев “Profit Max Plus” компанияси раҳбари Ли Ҳонг Чанг бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Мулоқотда Хитой компаниясининг сармояси асосида желатин ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонани барпо этиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама этилди.
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надал Саудия Арабистони теннис федерацияси элчисига айланди. Бу ҳақда қироллик теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. Турнирнинг мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов эронлик Парҳам Мақсудлуга қарши қора донада ўйнади.
20-21 январь кунлари қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичларининг янги мавсуми старт олади. Аҳамиятлиси, беллашувлардан бири Тошкентда ўтади.
Кекса авлодни ҳаётдан рози қилиш, улар дуосини олиш савобли амаллардан биридир. Чунки уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, айниқса, эҳтиёжманд ва дардмандлар ҳолидан хабардор бўлиш, уларнинг кўнгилларига йўл топиш ҳар биримиз учун чинакам инсоний фазилат ҳисобланади.
Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) UFC промоушенидаги навбатдаги жангини 30 март санасида ўтказади.Рўзибоев АҚШдаги UFC Fight Night турнирида Седрик Дюмага (9-1) қарши жанг қилади.
Ўзгидромет агентлиги кузатув натижаларини эълон қилди. Натижаларга кўра Тошкент шаҳрида айни вақтда (9:00-10:00) ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши қуйидагича: Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида –19 мкг/м3; Юнусобод тумани «Бодомзор» йўлида –13 мкг/м3. Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўзгидромет кузатув станциялари маълумотлари асосида тайёрланган ушбу хулоса ҳаводаги чанг миқдори AQI – РM 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг «ўртача» даражадаги ифлосланиши кузатилганидан далолатдир.
Ўзбекистонда мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш мўлжалланмоқда. Бунда, болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш кўзда тутилган.
«Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, 1 февралдан бошлаб республикага ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари ёки расмий дилерлар бўлган тақдирдагина олиб кириш мумкин бўлган электр жиҳозлари рўйхати белгиланади.
Ўзбекистонда ягона транспорт-логистика операторини яратиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ҳукумат комиссиясининг 25 декабрдаги 118-сонли мажлиси баёнида қайд этилган.
Ўзбекистон ТИВ Тайванда бўлиб ўтган сайловлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон «Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашини ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Беруний тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Д. 3 нафар фуқарони танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига фуқаро Ж.К.дан 2 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фуқаро Instagram саҳифасига Сибир тоғ эчкисини овлаб, уни пастликка олиб тушишаётгани акс этган видеосини жойлаштиргани тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Якшанба куни Исландия жануби-ғарбидаги Гриндавик шаҳри шимолидаги Рейкянес ярим оролида вулқон отилиши бошланди. Исландия радиосининг хабар беришича, вулқон отилишидан олдин қатор кичик зилзилалар содир бўлган.
Бир қатор электр жиҳозларини фақат ишлаб чиқарувчининг расмий вакиллари ёки дилерлар мавжуд бўлгандагина мамлакатга олиб кириш мумкин. "Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
Бугун Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келди, республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Шу йилнинг 22 август куни Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида фуқаро ва инспектор ўртасида келиб чиққан низо жанжалга айланиб кетган, инспектор енгил тан жароҳати олган. Ҳодисага фуқаро Нодир Қаюмов (исмлар ўзгартирилган) бошқариб келаётган Labo русумли автомашина ўша жойда хизмат ўтаётган инспектор томонидан тўхтатилиб, ҳужжатлар сўралган, 23 ёшли Нодир эса ҳужжатларни тақдим этмасдан, машинани қулфлаб кетиб қолгани сабаб бўлган.
14-январ куни Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32-йиллигини нишонлаш муносабати билан, 2024 йилги югуриш мавсумини очиб берган, Men G’olib ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. “Humo Arena” спорт мажмуасининг майдончасидан 3 км ва 10 км масофага 1000 нафардан ортиқ югурувчилар старт олди.
CОVID-19 пандемияси инсоният учун сабоқ бўлди. Ҳозир коронавирус билан курашиш тажрибасига эгамиз.
Жиззахда электр таъминоти корхонаси электрмонтёри ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Яқинда Тошкент халқаро аэропортида Деҳлидан учиб келган йўловчининг пальтоси чўнтагидан 281 карат ҳажмдаги олмос қимматбаҳо тошлари топилган. Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан фош қилинган мазкур ҳолатда йўловчи божхона назоратига тақдим этмаган олмосларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 873 млн.
Самарқанд вилоятида жойлашган «Зарафшон» миллий табиат боғида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
14-22 январ кунлари Сербиянинг Сомбор шаҳрида аёллар ўртасида халқаро “13 Миллатлар кубоги” бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий аёллар терма жамоамиз, олдинда турган Олимпиядага йўлланма берадиган мусобақалардан олдин, ушбу турнирда ўзларининг имкониятларини яна бир бор саралаб олиш мақсадида, Сербияга йўл олдилар.
Ўзбекистонлик 37 ёшли аёл Озодахон Таджибаева соғлиғи ёмонлашганлиги туфайли Истанбул шаҳридаги Саматя шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-895-сон, 12.01.2024 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Конституциявий суд референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.
Пенсия жамғармаси қайси тоифа шахсларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация тўланиши ҳақида эслатма берди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йил 30 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган “Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, қуйидаги шахслар пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори (ҳозирги кунда 372 минг сўм)нинг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланади: 1. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсия ёки нафақа олувчилар.
Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнири старт олди.13 январь куни мусобақада илк партия беллашувлари ўтказилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.