“Қамчиқ” довонида юк машинаси ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

«Қамчиқ» довонида юк автомобили ЙТҲга учради. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар қилмоқда.

Эндиликда 100 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

Эндиликда 100 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади. Бу ҳақда UzA хабар берди.

Павел Волянинг таниқли реалити-шоуси Silk Road Samarkand мажмуасида суратга олинди

Silk Road Samarkand мажмуаси иштирокида ташкил этилган Павел Волянинг “Самарқандда яшаб қол” номли экстремал шоусининг биринчи қисми Россиянинг ТНТ каналида 14 январь куни эфирга узатилади. Самарқанднинг ноёб сайёҳлик марказининг замонавий меҳмонхоналари машҳур кўрсатувнинг асосий суратга олиш жойига айланди.

Фарғонада машиналарни "съёмка" қилаётган аёлга бир нечта эркаклар ташланди — видео

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир нечта эркаклар ва бир аёл ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди.

“Humo Air” Тошкент – Фарғона йўналишида ҳам парвозни амалга оширди

Юртимиз бўйлаб қулай, ҳамёнбоп ва хавфсиз авиақатновларни йўлга қўйган “Humo Air” авиакомпанияси самолётларининг навбатдаги манзили Тошкент – Фарғона – Тошкент йўналиши бўлди. Бугун, 9 январь куни илк парвозни амалга оширган самолёт қатнови Тошкент халқаро аэропортидан Фарғонага сешанба ва пайшанба кунлари соат 14:20 да, Фарғонадан Тошкентга эса шу кунлари 15:45 да йўлга қўйилди.

Алишер Шадмановнинг бетоблиги сабабли ССВ раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозими Даврон Султоновга юклатилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқди. Унинг вазифасини вақтинчалик Президент администрацияси вакили Даврон Султанов бажаради.

Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди

«Ўзметкомбинат» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди.Президентнинг 9 январдаги қарори билан Дилшод Турсункулович Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев ва Бектемир Мелиқўзиев. 2024 йилнинг дастлабки 3 ойида ўз жангларини ўтказадиган профессионал боксчилар

2024 йилнинг дастлабки 3 ойида ўзбекистонлик профессионал боксчиларни муҳим жанглар кутиб турибди. Профессионал бокс ассоциацияси январь, февраль, март ойларида бўлиб ўтиши кўзда тутилган муҳим жангларга тўхталиб ўтди.

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов янги лавозимга тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Амрилло Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Олимлар 2024 йилда рекорд даражадаги иссиқлик бўлишидан огоҳлантирмоқда

2023 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлди ва келгуси йил бундан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА новости ёзди.

Тошкентда 25 турдаги дори воситаларини сертификатсиз сотаётган дорихона лицензияси бекор қилинди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги “Арзон дорихона” МЧЖга қарашли дорихона лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармасевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси хабар берди.

Кучли чанг бўрони Бухоро аэропорти фаолиятини чеклади

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли иккита рейс Самарқанд ва Навоийдаги муқобил аэродромларга йўналтирилди. Turkish Airlines авиакомпаниясининг Истанбул-Бухоро йўналишида ТК-266 рейсини амалга ошираётган самолёт чанг бўрони туфайли белгиланган аэропортга қўна олмади.

Ёш иқтидор эгаларидан Олимпиада чемпионларигача ёхуд оғир атлетикачиларимизнинг Осиё чемпионати учун таркиби билан танишинг

Хабарингиз бор, 2-10 февраль кунлари Тошкент оғир атлетика бўйича навбатдаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Париж-2024 Олимпиадаси учун йирик рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу турнирда қитъамизнинг энг сара спортчилари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Амрилло Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори бўлди

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов 2023 йил кузида қайта ташкил этилган Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори этиб тайинланди.Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Амрилло Шодиевич Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди.

Ўтган йилнинг қайси ойида энг кўп туғилиши қайд этилган?

Статистика агентлиги ўтган йилнинг қайси ойида энг кўп ва энг кам чақалоқ туғилиши бўйича маълумот берди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 961 962 нафар тирик туғилиш қайд этилган.

Болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергетиклар рекламасига чекловлар кучайтирилади

Мамлакатимизда мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда. Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловлар кучайтирилади.

Транспорт вазирлиги шаҳарлараро автобус қатновларини ташкил этиш учун тендер ўтказади

Транспорт вазирлиги шаҳарлар ва вилоятлараро автобус қатновларини ташкил этиш учун тендер ўтказади.   Савдоларда иштирок этиш учун Транспорт вазирлигининг “Ипотека банк” Чилонзор бўлимидаги ҳисоб рақамига базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари (102 минг сўм)ни ўтказиши зарур.

Қозоғистон январь ойида Ўзбекистонга 1,2 миллион тонна ғалла экспорт қилди

2023 йилда Қозоғистон дон экспортини 9 миллион тоннагача ошириб, 2022 йилдаги кўрсаткичдан 1 миллион тоннага ошиб кетди, дея хабар берди KTZ-Freight Transportation. Уларга кўра, донни ташиш 12,7 фоизга ошиб, 11,3 миллион тоннани ташкил этди.

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда — Статистика агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 799 756 кишини ташкил этган.   Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган.

Диний блогер Мубашшир Аҳмад Туркияда ҳибсга олинди

Собиқ Azon.uz сайти асосчиси Мубашшир Аҳмад Туркия ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди. 2023 йилнинг 28 декарь куни Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов Туркия ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди, дея хабар бермоқда унинг ўзи асос солган Azon Global ахборот таҳлилий портали.

Ўзбекистонга илк бор чиқинди ташийдиган электромобиль олиб келинди

Тўлиқ қувватда 300 километр масофани босиб ўтувчи электромобиль дастлаб Жиззахда синовдан ўтказилади. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонга чиқинди ташишга мўжалланган электромобиль олиб келинди.

Ўзбекистон паспори 128-ўринни эгаллади

VisaGuide.World ахборот портали 2024 йил январ ҳолатига кўра паспорт индексини (VisaGuide Passport Index) эълон қилди, унда Ўзбекистон 128-ўринни эгаллади. Қайд этилишича, Ўзбекистон паспорти мамлакат фуқароларига 31 давлатга визасиз саёҳат қилиш имконини беради, 19 давлат ўзбекистонликларга электрон виза ва 32 давлат келганида визалар беради.

Японияда ўзбек тили бўйича янги ўқув қўлланма нашр этилди

Мазкур ўқув қўлланмаси орқали бемалол Ўзбекистонда таржимонсиз саёҳат қилиш ёки бизнес ташрифларини амалга ошириш мумкин бўлади. Токио хорижий тиллар университети кичик илмий ходими Хидака Шинсуке New Express + Uzbek language номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқди.

Янги йил байрамида Тошкентда пиротехника воситаларидан кенг фойдаланилди. Сенат Божхона қўмитаси раисига сўров юборди

Ўзбекистонда пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, республика ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган. Шунга қарамай, яқинда нишонланган Янги йил байрами арафасида мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент шаҳрида ҳам пиротехника воситаларидан кенг кўламда фойдаланилди.

Бугун Тошкентнинг икки туманида “свет” ўчади

Тошкент шаҳрининг икки тумани: Миробод ва Учтепа туманларида 9 январь куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди.

Фарғонада қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Captiva ҳайдовчисига чора кўрилди — видео

Ҳайдовчи давлат рақами белгисини ўзбошимчалик билан ечиб олиб, йўл қоидаларини бузиб ҳаракатланган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Captiva ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат ва энергетиклар рекламасига чеклов кучайтирилмоқда

Таълим муассасаларида таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини камайтириш кўзда тутилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда.

Судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган вазифалар юклатилмайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракциясининг йиғилишида судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Дастлаб фракция аъзолари «Судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Хоразмда ота вояга етмаган 14 яшар ўғлини аёвсиз калтаклади — видео

Ҳолат юзасидан судга оид экспертизалар тайинланган ва ИИО томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хоразмлик 13 ёшли бола калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбекистонликларда қанча кўчмас мулк объектлари бор?

Ўзбекистонда фуқаролар эгалигида қанча кўчмас мулк борлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.