Тошкент шаҳри ва бошқа шаҳарларда турар-жой биноларининг квадрат метрини ва автомобилларни ижарага беришнинг ставкалари минимал қиймати тасдиқланди. 2024 йилда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди.
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси Канвон-2024 IV қишки ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этади. Кеча тунда мусобақада қатнашадиган спортчи ва мураббийларимиз Жанубий Кореяга йўл олишди.
Наманган вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Янгиқўрғон туманидаги хонадонлардан бири кўздан кечирилган.
Тошкент шаҳар Сергели туманида Spark ва Газель автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Американинг ESPN телеканали енгил вазнда UFC чемпиони Ислом Махачев (25-1) ва енгил вазн тоифасида яна бир чемпион Александр Волкановски (25-3) ўртасидаги биринчи жангни 2023 йилнинг энг яхши жанги деб топди. “UFC 284 доирасида Махачев ва Волкановски ўртасидаги биринчи жанг классик эди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди. Мазкур масала юзасидан қўмита раиси Нодир Жумаев маъруза қилиб, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш мақсадида амалга оширилган чоралар натижасида республикада ишбилармонлик муҳити яхшилангани, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилганини қайд этди: — Соҳадаги ишлар билан бирга, қонунчиликни халқаро нормаларга, шу жумладан Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенция (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан), Жаҳон савдо ташкилотининг Божхона тартиботларини соддалаштириш тўғрисидаги битими ва Жаҳон божхона ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш орқали ташқи савдони янада либераллаштириш зарурати мавжуд.
Яқинлашиб келаётган Янги йилни ҳар ким айрича бир сарҳисоб, ўзига хос орзу-интилишлар билан қаршилаш арафасида. Бу йил ҳам мамлакатимизда муваффақиятлар кўп бўлди.
Шунингдек, метро поездлари доимий иш вақтидан бир соат кўп хизмат кўрсатади. “Тошкент метрополитени” ДУК хабарига кўра, Янги йил байрами муносабати билан метро йўловчиларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, ҳукумат ташаббуси билан 2023 йил 31 декабрь санасида Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади.
31 декабрь санасида Тошкент метроси барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади. “Тошкент метрополитени” ДУК хабарига кўра, Янги йил байрами муносабати билан метро йўловчиларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, ҳукумат ташаббуси билан 2023 йил 31 декабрь санасида Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади.
28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси бир-бирини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан дилдан қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини билдирдилар.
Улар хизмат автомобилини тўхтатиб, ходим билан жанжаллашган. Суд ҳуқуқбузарларга жазо тайинланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси билан товарларни олиб киришда божхона қийматини аниқлашга доир нормалар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади, товарларни экспорт, реимпорт ва реэскпорт божхона режимларига жойлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилади.
Дўсбеков Шуҳрат Бегимқулович Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди. Ш. Дўсбеков 1980 йили Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган.
Шуҳрат Дўсбеков Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланди. У бу лавозимда 4 ой ишлаган ва маблағларни ўзлаштирганликда гумонланиб ушланган Шуҳрат Мирзаевнинг ўрнини эгаллади.
Темир йўлда юкларни ташишда берилган имтиёзлар бекор қилинади Темир йўлда юкларни маҳаллий, экспорт ва импорт йўналишларида ташиш тарифларига тақдим этилган чегирмалар бекор қилинади, икки ёки ундан кўп хорижий мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятлари билан келишувларга асосан тақдим этилган чегирмалар бундан мустасно. Шунингдек, юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади.
Депутат Дониёр Ғаниев Қонунчилик палатаси Сенат каби қонунларни маъқуллаб берувчи органга айланаётгани ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси ҳукумат томонидан илгари сурилган бўлса, уни ўзгартириш керак эмас, деган нотўғри қараш мавжуд.
Бугун, 28 декабр куни соат тахминан 07:45 да 1992 йилда туғилган эркак Мирзо Улуғбек тумани 248-сонли мактаб орқа томонидаги дарахтга ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz’га маълум қилди.
Бугун, 28 декабр куни Сурхондарё вилояти Бандихон туманининг ”Полвонтош” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ”Музработ-Душанбе“ магистрал газ қувурининг 101-190 км оралиғидаги Д-700 мм бўлган магистрал газ қувурида авария ҳолати юзага келган. Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, ”Ҳудудгаз Сурхондарё“ газ таъминоти филиали томонидан авария ҳолатини бартараф этиш ва табиий газ таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда.
Бугун, 28 декабрь куни АҚШга учаётган йўловчилар техник сабабларга кўра кечроқ учишига мажбур бўлишди. 2023 йил 28 декабрь куни Uzbekistan Airways'нинг HY-101/102 Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича қатнови 6 соат 20 дақиқага кечиктирилди.
Сурхондарёдаги магистраль газ қувуридаги авария туфайли 8 туман ва вилоят маркази табиий газдан узилди. Бугун, 28 декабрь куни Сурхондарёнинг Бандихон тумани "Полвонтош" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Музработ-Душанбе" магистраль газ қувурининг 101-190 км оралиғидаги Д-700 мм бўлган магистраль газ қувурида авария ҳолати юзага келди.
26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги биносида “Хавфли кимёвий моддаларни ишончли бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича грант шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 28.12.2023 08:11 да (28.12.2023 йил, Гринвич бўйича 03:11 да) зилзила содир бўлди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, эпицентр: Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани.
Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонун билан вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судларда ишлар тафтиш тартибида кўриш босқичи жорий этилди. Ишлар тафтиш тартибида Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида ва алоҳида ҳолларда Олий суд Раёсатида кўрилади.
Бугун эрталаб содир бўлган зилзила Наманган вилоятида сезилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик мониторинг маркази маълумотларига кўра, бугун, 28 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 08:11 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.
“Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–405-сон, 25.12.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Дунёнинг энг қадимий миноралари қаторида саналган ва Истанбулнинг рамзларидан бири бўлган Галата минорасининг конус қисмида қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда. 2013 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси вақтинчалик рўйхатига киритилган ва Истанбул силуэтининг муҳим тузилмаларидан бири бўлган минора устида олиб борилаётган таъмир ишларининг 2024 йил апрель ойида якунланиши режалаштирилган. Шунингдек, Галата минораси музейи директори Мурат Бозжу, 8-терасса қаватининг ноябрь ойи бошида таъмирлаш ишлари сабабли зиёратчилар учун ёпилганини маълум қилди.
3 январь куни Ер Қуёшга жуда яқинлашади. Бу 2024 йилда Қуёшнинг энг катта дискини кузатиш имконини беради, деб хабар берди Москва Планетарийси.
Россиялик шахматчи Ян Непомняший Магнус Карлсенга берилган «имтиёз» туфайли Халқаро шахмат федерацияси ва Ўзбекистонда ўтказилаётган рапид ҳамда блиц бўйича жаҳон чемпионати ташкилотчиларига шикоят қилди. ФИДE «иштирокчиларнинг ҳеч бирига алоҳида шароитлар яратилмаганини» билдирди.
Самарқанд шаҳрида ўтаётган шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатнинг иккинчи куни якунланди.Эркаклар ўратсидаги мусобақада Магнус Карлсен иккинчи кундан сўнг 9 имкониятдан 7 очко тўплаб, пешқадамликни давом эттирмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари, Денов ва Қизириқ туманларининг собиқ ҳокими Рустам Пардаев 8,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. У юқори инстанция судига апелляция бериш ниятида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.