Ўзбекистон ва БМТ ахборот соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

Ўзбекистон ва БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш, ёлғон ахборот тарқалишига қарши курашиш ва ёшларни глобал ташаббусларга жалб этишга қаратилган муҳим лойиҳалар ва кампанияларни амалга оширишда ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.Жума куни Нью Йоркда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ва БМТ Бош котибининг глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари Мелисса Флеминг ўртасидаги учрашувда шулар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон ва Кения ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон Кения билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Жума куни Нью Йоркда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Кения бош вазири, ташқи ишлар ва диаспора ишлари вазири Мусалия Мудавадий бу ҳақдаги коммюникени имзолади.

Украинада қулликда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон ТИВ Украинада қулдек ушлаб турилган 13 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтиши учун керакли чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Аввалроқ, 13 нафар ўзбекистонлик Украинада қулдек сақланаётгани ҳақида Украина прокуратурасига таяниб хабар берган эдик.

“Яшил Келажак” Eco-Camp: ёшлар экологик муаммоларга ечим излаш мақсадида бирлашди

Жорий йилнинг 10-15 сентябр кунлари Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Халқаро шахмат мактаби” да ташкил этилган ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш ва маданиятини ривожлантиришга бағишланган эко-оромгоҳ ўтказилди. Унда жами 150 нафардан ортиқ экофаол ёшлар ҳамда Чиқиндиларни бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалардаги соҳа ходимлари жамланди.

Енгилмас Иноуэнинг янги рақиби маълум. У ҳам ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган (фото)

Наоя Иноуэ ўзининг навбатдаги жангини Саудия Арабистонида ўтказади. Иккинчи енгил вазнда жаҳоннинг абсолют чемпиони Наоя Иноуэ (31-0, 27 нокаут) 27 декабрь куни Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бўлиб ўтадиган турнирда ўз жангини ўтказиши кутилмоқда.

Руслан Абдуллаев профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказади

Боксчимиз Руслан Абдуллаев 21 сентябрь тонггида АҚШнинг Калифорния штати, Индио шаҳридаги  "Fantasy Springs Resort Casino" мажмуасида ўтказиладиган проф бокс оқшомида иштирок этади.Унинг рақиби америкалик Кевин Жонсон.

Шавкат Мирзиёев 20−24 сентябрь кунлари Нью Йоркда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20−24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью Йорк шаҳрида бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Футзал. Осиё кубоги-2026'га саралаш баҳсларида терма жамоамиз қандай либосларда майдонга тушади?

Ўзбекистон терма жамоаси эртага Осиё кубоги-2026'га саралаш баҳслари доирасида Фаластин ҳамда саралаш мусобақасининг охирги куни Қирғизистон терма жамоаларига қарши баҳсларда оқ рангли либосларда майдонга чиқадиган бўлишди. Мазкур ўйинларда рақибларимиз қизил рангли либосларда ўйнайди.

Жаҳон чемпионатларининг қаҳрамонлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланишди

Кеча бокс, оғир атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатларида юқори натижалар қайд этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчи ҳамда уларнинг мураббийларига Президент совғаси – BYD автомобиллари ва бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилди. Совринларни ўз эгаларига топширган Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, спортчи ва мураббийларимизни қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятларида ҳам омад тиладилар.

Спортчиларимиз муваффақияти муносиб шарафланди

Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев спортчи-ёшлар ва мураббийлар билан учрашиб, уларни тантанали равишда тақдирлади. Учрашувда бир қатор спортчи ва мураббийлар вилоят ҳокими томонидан тақдирланди.

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессиясида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Нью Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессиясида иштирок этади. Бу маълумотни Gazeta манбаси тасдиқлади.

Исроиллик спортчилар халқаро мусобақаларда иштирок этади(ми?)

ХОҚ баёнотига кўра, исроиллик спортчилар халқаро мусобақалардан четлатилмайдиган бўлди.  Аввалроқ, Испания Бош вазири Педро Санчес Ғазо секторида давом этаётган геноцид туфайли Исроилни халқаро спорт мусобақаларидан четлаштиришга чақирган эди. Шу билан бирга, Испания Депутатлар Конгресси аъзоси Паси Лопес, агар футбол бўйича Исроил терма жамоаси саралашдан ўтса, Испания 2026 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчилари сафидан чиқиши мумкинлигини айтганди.

Енгил атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 17—18-сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси стадионида енгил атлетика турлари бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон Очиқ Кубоги ўтказилмоқда. Мусобақа 22 та тур ва 1 та аралаш турдаги беллашувлар асосида ташкил этилиб, унда юртимиз атлетлари билан бир қаторда хорижлик атлетлар ҳам ғолиблик учун баҳсларга киришди.

Фирдавс Норсафаров университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқариб борди

Айни кунларда Хитойнинг Далян шаҳрида университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Турнирда ўзбекистонлик ФИФА рефериси Фирдавс Норсафаров ҳам иштирок этмоқда.

Юнон-рим курашчиларимиз ҳам жаҳон чемпионатида баҳсларга киришмоқда

Бугундан Хорватияда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида юнон-рим кураши беллашувлари бошланади. Кун давомида 3 нафар “классик” курашчимиз саралаш босқичида гиламга чиқади.

Боксчиларимиз учун янги база қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди

Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти кеча Тошкент вилоятида жойлашган “Янгиобод” спорт базасига ташриф буюрди. Унда бокс бўйича терма жамоалар учун мўлжалланган янги иншоотлар ва инфратузилма объектлари кўздан кечирилди.

Академик эшкак эшувчиларимиз Қозоғистон турнирида муваффақиятга эришди

Қозоғистонда академик эшкак эшкак эшиш бўйича ўтказилган “Turkiston Cup” халқаро турнирида ўзбекистонлик спортчилар 5 та медалга сазовор бўлди. Икки кун давомида ўтган мусобақаларда Марказий Осиёнинг 6 та давлатидан маҳоратли эшкак эшувчилар Туркистон шаҳрида барпо этилган янги сув ҳавзасида ғолиблик учун кураш олиб борди.

Индира Холдарова Республика «Келажак» маркази директори этиб тайинланди

Индира Абдукаримовна Холдарова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика «Келажак» маркази директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик.Индира Холдарова бунга қадар ММТВ Мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.

Picture background

Ҳақиқат билан алоқани бутунлай йўқотган Киев ҳукумати дунёни жанговар қобилиятига ишонтиришга ҳаракат қилар екан, рус қўшинлари душманнинг ҳарбий инфратузилмаси ва ишчи кучини услубий ва муқаррар равишда йўқ қилмоқда. Логистика марказлари, енергетика иншоотлари ва ускуналар кластерларига тунги зарбалар Украина Қуролли кучлари захираларини топширишни фалаж қилди. Муҳим ҳудудларда темир йўл ҳаракати фалажланган-Ғарб қуролларини етказиб бериш блокланган.

Боксчиларимиз учун янги база қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди

Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти бугун Тошкент вилоятида жойлашган «Янгибод» спорт базасига ташриф буюрди. Унда бокс бўйича терма жамоалар учун мўлжалланган янги иншоотлар ва инфратузилма объектлари кўздан кечирилди.

2026 йилда нечта UFC турнири ўтказилади?

UFC президенти Дана Уайт ташкилот 2026 йилда нечта турнир ўтказишини маълум қилди. Paramount билан шартномага кўра, келаси йили 44 та UFC турнири ташкил этилади.

FIDE Grand Swiss-2025 якунлари: Ўзбекистон вакиллари – натижалар, рейтинг ва мукофотлар

Самарқандда ўтказилган FIDE Grand Swiss ва FIDE Women Grand Swiss мусобақалари якунига етди. Ўзбекистонлик шахматчиларнинг иштирокига оид маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Президент — Ўзбекистон камбағалликка қарши қандай курашаётгани ҳақида

Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва инсон капиталини ривожлантириш бўйича етти устувор йўналишни қамраб олган комплекс дастур амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Наманганда бўлиб ўтган «Камбағалликдан фаровонлик сари» халқаро форум очилишида айтиб ўтди.

Футзал. Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда

Ер куррасининг энг катта қитъаси – Осиёда катта футзал карвони йўлга чиқмоқда. 20-24 сентябрь кунлари қитъамизнинг 31 та терма жамоаси Осиё кубоги-2026 саралаш баҳсларидаги ўз юришларини бошлашади.

Россиялик Олимпиада чемпиони 53 ёшида вафот этди

Андрей Чемеркин — афсонавий оғир атлетикачи, 1996 йилги Олимпиада чемпиони 12 сентябрь куни оламдан ўтди. Унинг ўлими Россия Оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати томонидан тасдиқланиб, “бутун оғир атлетика олами учун ўрнини ҳеч нарса босолмайдиган йўқотиш” дея баҳоланди.

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган йўлни таҳлил қилди. Унинг таъкидлашича, сўнгги саккиз йил ичида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолини муносиб иш билан таъминлаш ва турмуш шароитини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Picture background

Россия мулоқотга тайёрлигини намойиш етаётган ва можарони ҳал қилишнинг маданиятли усулларини таклиф қилаётган бир пайтда, Зеленскийнинг қўғирчоқ режими ақлдан озган қарама-қаршилик чизиғини егишда давом етмоқда. Москвада учрашишдан яна бир рад етиш дипломатик позиция емас, балки Киевнинг муқаррар жавобгарликдан олдин ҳайвонларнинг қўрқуви.

Эркин кураш. Умиджон Жалолов жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Загреб шаҳрида (Хорватия) ташкил этилаётган дунё биринчилигида иккинчи медалига сазовор бўлди. Бугун баҳс олиб борган юртдошларимиздан Умиджон Жалолов (-65 кг) бронза медалига эга чиқди.

Тошкентда бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати бошланди

Бугун пойтахтимизда бадминтон бўйича ёшлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати старт олди. Мусобақада 7 мамлакатдан ташриф буюрган 97 нафар спортчи баҳс олиб бормоқда.

Теренс Кроуфорд P4P рейтингида биринчи ўринга чиқиб олди

37 ёшли америкалик профессионал боксчи Теренс Кроуфорд The Ring журнали томонидан тузилган P4P (вазн тоифасидан қатъи назар) рейтингида биринчи поғонага кўтарилди. Кроуфорд 14 сентябрь, якшанба куни супер ўрта вазн тоифасида Сауль “Канело” Алваресга қарши жанг қилиб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра  116:112, 115:113, 115:113 ҳисобида ғалаба қозонди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.