Open Budget орқали 1,2 миллиард сўм ютган самарқанддаги мактабда девор қулаб тушган, ўқувчи жароҳат олган. Бунга ким айбдор?

Самарқандаги 5-сонли умумтаълим мактаби “Очиқ бюджет" танловида ғолиб бўлган, ошхона қуриш учун 1 миллиард 200 миллион сўмни ютиб олган. Мактабда қурилиш ишлари ўқув жараёнида олиб борилган.

Тошкентда “ақлли” бекатлар ташкил этилади

Натижада бекатда мобил қурилмаларини қувватлантириш, Wi-fi тармоғидан фойдаланиш ҳамда электрон таблода кутилаётган автобус қатнов вақтларини кўриш мумкин бўлади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Бобур ва Фурқат кўчаларида йўлларни жорий таъмирлаш, транспорт ҳаракатини оптималлаштириш, ИТТни жорий этиш ишлари бошланган.

Саида Мирзиёева шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган Афрузани табриклади

Афруза Ҳамдамова – шахмат бўйича Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида илк жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берилганди. Саида Мирзиёева Афруза Ҳамдамовани ушбу ғалаба билан табриклади.

Ногирон болалар уй-интернат маъмурияти таъмирлаш учун мўлжалланган бир миллиард сўмни талон-тарож қилганликда гумонланмоқда

Андижондаги ногирон болалар интернати ходимлари бинони таъмирлаш учун бюджет маблағларидан ажратилган 1 миллиард 74 миллион сўмни талон-тарож қилганликда гумонланмоқда. Жиноят иши қўзғатилган.

Сенаторлар IMEI кодларини ноқонуний ўзгартирганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунни маъқулладилар

Қонунда IMEI кодларини ноқонуний ўзгартиришлар ва фуқароларнинг туҳмати билан боғлиқ ахборот билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик жорий этилиши кўзда тутилган. "Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.  Қайд этилишича, мобил қурилмалар ҳамда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги аккаунт ёки каналларга зарарли дастур юбориш йўли билан блоклаб (тўсиб) қўйиш, маълумотларини ўчириб юбориш, ўзгартириш ёки олиб қўйиш билан қўрқитиб шахслардан пул ёки бошқа моддий манфаатдорлик талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Сенатда депутатларни аралаш сайлов тизими асосида сайлаш кўзда тутилган қонун маъқулланди

Сенаторлар Қонунчилик палатаси сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилишини назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Шунингдек, сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоиздан 40 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.

Тошкент ҳокимлиги бир қатор ижтимоий тадбирлар ва “бир пиёла чой устида суҳбатлашиш” учун 10 млрд сўм ажратди

Бюджетдан ажратилаётган бу пулга “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими томонидан ҳар ойда “Оталар чойхонаси”, “Уч авлод учрашуви”, “Бувижонлар мактаби” ва қатор шу каби учрашувлар ташкиллаштирилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Оталар чойхонаси”, “Уч авлод учрашуви” ва “Бувижонлар мактаби” тадбирларини ўтказиш ҳамда “бир пиёла чой” учун бюджетдан 10 млрд сўм маблағ ажратди.

Тошкентдаги “Сағбон” подстанциясида нима сабабдан авария юзага келгани маълум қилинди

Тошкент шаҳар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳолат юзасидан маълумот берди. Тошкент шаҳар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабарига кўра, подстанцияда модернизация ишлари жараёнида, яъни қуввати 40 000 кВА бўлган янги куч трансформаторини алмаштириш вақтида таъминот вақтинчалик иккинчи трансформаторга ўтказилган.

Бухорода хусусий боғча тарбиячиси ёш болани калтаклади

Тарбиячи ишдан кетди. Ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилди.

Тошкентдаги “Сағбон” подстанциясида йил бошидан буён камида 6 марта авария юзага келди. Бугун ҳам шу аҳвол

Олмазор туманига электр энергиясини тақсимлайдиган “Сағбон” подстанциясидаги носозлик сабаб туманнинг кўплаб аҳолиси “светсиз” қолмоқда. Бугун, 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига электр энергиясини тақсимлайдиган "Сағбон" подстанциясида юзага келган носозлик сабаб туманнинг кўплаб аҳолиси электр энергиясисиз қолди.

Тошкент метрополитенидаги айрим бекатларнинг иш вақти вақтинча ўзгаради

Иш вақтининг ўзгариши ер усти ҳалқа метро линиясида янги станцияларнинг ишга туширилиши билан боғлиқ. Пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент метрополитени "Ер усти ҳалқа йўли" линиясининг иккинчи босқичида "Турон" (13-бекат) ва "Қипчоқ" (14-бекат) янги бекатларини ишга тушириш мақсадида уларни мавжуд линия станциялари билан техник боғлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

ЕИнинг санкциялар бўйича махсус вакили 29−30 ноябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади

Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан 29−30 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу унинг сўнгги етти ой ичида Тошкентга қилган иккинчи ташрифи саналади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Бокуда музокара ўтказди

БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури биринчи саммитида қатнашиш учун Бокуга борган Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокара олиб борди. 2024 йилни мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йили деб эълон қилиш таклиф этилди.

Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон аэропортлари учун Кадрлар тайёрлаш марказини ташкил қилади

Ўзбекистон аэропортлари ходимлари малакасини ошириш мақсадида Жанубий Кореянинг Korea Airports Corporation компанияси тажрибаси асосида "Uzbekistan Airports" ўқув маркази ташкил этилади. Кореяга ташрифи доирасида Uzbekistan Airports делегацияси Korea Airports Corporation (KAC) вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди ва авиация саноатининг бир қанча объектларига ташриф буюрди.

Ёш боксчиларимиз бугун Арманистондаги жаҳон чемпионатида иштирокларини бошлашади

Бугун Арманистонда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этяпти.

Шахмат. Афруза Ҳамдамова — U14 тоифасида жаҳон чемпиони!

Айни кунларда жаҳоннинг 14-16-18 ёш категориясидаги энг яхши шахматчилари Италияда бўлиб ўтаётган «Шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати»да иштирок этмоқда. Жаҳон чемпионатида 92 та давлатдан 217 та унвонли шахматчилар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси озарбайжонлик журналистларни тақдирлади

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази 2022 йил учун эълон қилинган Ўзбекистонда Озарбайжонга доир танлов якунларини эълон қилди. Шу муносабат билан 26 декабр куни Озарбайжон Маданият Марказида Дунё озарбайжонларининг бирдамлиги куни ва Янги йил байрамига бағишланган тадбир ўтказилди.

Олмаотада интим хизмат кўрсатган ўзбекистонлик аёллар ушланди

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган 4 нафар аёл аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган. Олмаотада “Қонун ва тартиб” тадбири доирасида шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида интим хизмат кўрсатаётган 11 нафар аёл аниқланган.

Ўзбекистонда ёшлар орасида грипп тарқалиши бўйича Тошкент аҳолиси юқори ўринда — ССВ

Пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар йилнинг бошқа даврларига нисбатан ортгани кузатилмоқда. Ўзбекистонда ёш ўғил-қизлар орасида ўткир респиратор касалликларга чалинишнинг асосий улуши Тошкент шаҳри аҳолиси ҳиссасига тўғри келяпти.

24 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

Ялпи мажлисда давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунлар ҳамда ЖК ва МЖтКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар муҳокама қилинади, Олий суд ва бошқалар таркибини ўзгартириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Жорий йил 24 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг қирқ еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

Польшада илк бор ўзбек брендининг кийим-кечак дўкони очилди

Очилиш маросими Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси томонидан "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда ташкил этилди. Жорий йил 22 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси томонидан "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда Лодз шаҳридаги "Ptak Fashion City" савдо марказида Андижон вилояти "MT Textile" тўқимачилик компаниясининг "Milana" бренди остидаги дўкони очилиш маросими ташкил этилди.

Бокс. Ўсмирлар терма жамоамизни ЖЧда иштирок этадиган таркибини аниқ бўлди

24 ноябрь - 4 декабрь кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида, ўсмир боксчилар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилади. Унда бизнинг ўсмирлар жамоамиз ҳам иштирок этади.

Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган 32 ёшли эркак қамалди

Вояга етмаган қизга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка суд ҳукми ўқилди. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркакка жазо тайинлади.

Асли ўзбек бўлган россиялик журналист Борис Мақсудов Украинадаги ҳарбий амалиётлар чоғида ҳалок бўлди

Уруш мухбири репортажни суратга олиш чоғида дрон ҳужуми оқибатида вафот этди. "Россия 24" телеканали мухбири Борис Мақсудов Запорожье вилоятида (Украина) Украина дронининг зарбаси натижасида олинган жароҳатлардан вафот этди.

Ўзбекистонда кўнгиллиларга дори воситаларининг клиник синовларида қатнашишга расман рухсат берилди

Президент бу бўйича тегишли қонунни имзолади. Президент "Фармацевтика фаолиятини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Президент ерлардан самарасиз фойдаланаётган ҳокимларни танқид қилди

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигидан олинган 17,5 минг гектар ер тадбиркорларга берилмаган ва аукционга ҳам қўйилмаган. Президент вилоят ҳокимларини бу ерлар йил охиригача аукционга чиқарилмаса, қишлоқ хўжалиги тоифасига қайтарилиши ҳақида огоҳлантирди.

Тошкентда ер усти метролари остида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш учун бинолар қурилади

Ер усти метро линиялари остида бинолар яратишни назарда тутувчи лойиҳа ишлаб чиқилди. Тошкент ер усти транспорт линияларига туташ ҳудудларда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун бинолар яратишни назарда тутувчи лойиҳа ишлаб чиқилди.

Сурхондарёда 114 дона майнинг қурилмаларига эга ферма аниқланди

Давлат ва жамият манфаатларига 425 млн сўмдан ортиқ зарар етказган майнинг-ферма ташкил қилганларга жиноят иши қўзғатилди. Узун туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадон аниқланди.

Самарқанд ЮНEСКОнинг навбатдаги анжуманига мезбонлик қилади. У 1985 йилдан бери илк бора Париждан ташқарида ўтказилади

ЮНEСКО Бош конференциясининг навбатдаги сессияси 2025 йилда Самарқандда бўлади. У 1985 йилдан бери илк марта Париждан ташқарида ўтказилади.

Давлат бюджети: 2024 йилда даромадлар ва харажатлар прогнози қандай?

Бу Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида қайд этилди.   Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ҳамда 2024 йилги Бюджетнома сенаторлар, экспертлар ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар иштрокида муҳокама этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.