Тошкент вилоятида ўқувчи қизга тегажоғлик қилган 51 ёшли эркак 5 суткага қамалди

У кўчада мактаб ўқувчисига шаҳвоний ҳаракатлар қилиб, тегажоғлик қилган. Қибрайда кўчада мактаб ўқувчисига тегажоғлик қилган эркакка суд ҳукм чиқарди.

Сергелидаги портлаш оқибатида 14,5 млрд сўмлик зарар етди

Ҳукумат комиссияси маълумотларига кўра, портлаш оқибатида 163 киши жароҳатланган, 1370 та хонадон, 246 та хусусий уй, шунингдек, мактаб ва болалар боғчаси зарар кўрган. Сергелида омбор портлаши оқибатида уйлардаги хонадонларга етказилган умумий зарар миқдори 14,5 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Шахмат. «Qatar Masters open 2023»да ўзбекистонлик 3 спортчи ғолибликка даъвогар

Айни кунларда Қатарда шахмат бўйича "Qatar Masters open 2023" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Турнирда кеча 8-тур ўйинлари ўтказилган бўлса, бугун сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтади.

2023 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши

Учинчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти ички ва ташқи хатарларга чидамлилигини кўрсатишда давом этди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5,8 фоизга ўсди, бу ўтган йилнинг шу давридаги ўсиш суръатларидан (6,2%) бир оз камроқ.

Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши қамоққа олинди

Аниқланишича, портлаган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар сақланган. Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ҳамда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ҳукумат комиссиясининг ахбороти эълон қилинди.

Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади

Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарийнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, дея хабар қилди ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Илм ва малакасизларнинг фатво бериши Ислом оламини ташвишга солувчи оқибатларга олиб келмоқда — муфтий

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қоҳирада анжуманда нутқ сўзлади. Бугун, 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.

Конор Макгрегор Флойд Мейвезерга қарши реванш жангида иштирок этмоқчи

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) Флойд Мейвезернинг Сауль Альваресга қарши жанги ҳақида фикр билдирди.“Бу профессионал бокс тарихдаги энг яхши жанглардан бири эди.

Хитойдаги мусобақада тақдирланган навоийлик спортчига ҳокимлик 2 хонали уй берди

Шунинг яна бир қатор навоийлик спортчилар пул мукофотлари билан тақдирланди. Ханчжоу шаҳрида ўтказилган ХIХ Осиё ўйинларида тақдирланган навоийлик спортчилар ва мураббийлар ҳокимлик томонидан мукофотланди.

Хоразмда мактаб ўқувчиларини ишлатган фермер жазоланди

Мактаб ўқувчилари маълум бир ҳақ эвазига далада ўрилган шолини тўплаш ишларини бажаришга жалб қилинганлиги аниқланди. Жорий йилнинг 3 октябрь куни Хоразмда 9-синф ўқувчилари шоли ўримига жалб қилингани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилгани ҳамда ушбу ҳолат расмийлар томонидан рад этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Қашқадарёда 13 йилдан бери сувдан ноқонуний фойдаланган эркак 3 йилга қамалди

Суд ҳукми билан эркакнинг бўйнига салкам 290 млн сўм зарар илинди ва 3 йил қамоқ жазоси берилди. Жиноят ишлари бўйича Нишон туман судида шу туманнинг Балхияк қишлоғида яшовчи эркак сувдан ноқонуний фойдалангани учун қамалди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Бухорода Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасановни қабул қилди. Томонлар 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Андижонда аёл ўзини йигит қилиб кўрсатиб, 18 ёшли қизнинг беҳаё видеосини тарқатмоқчи бўлди

У Telegram орқали қиз билан танишган ва уни севиб қолганини айтиб, қизнинг беҳаё видеоларини қўлга киритган. Андижон туманида яшовчи 18 ёшли қиз ариза билан мурожаат қилиб, бир йигит унинг беҳаё тасвирли видеоларини интернетга тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.

Эрон ва Ўзбекистон виза режимини бекор қилишни режалаштирмоқда

Эрон туризм вазири Эззатоллаҳ Зарғамий Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги сайёҳлик визаларини бекор қилиш йўллари изланаётганини маълум қилди.Самарқандда ўтаётган Халқаро туризм форуми доирасида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Эрон туризм вазири Эззатоллаҳ Зарғамий учрашди.

Туристдан пора олгани айтилган ходимни топишнинг имкони бўлмади — "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ (видео)

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ туркиялик турист томонидан элон қилинган Ўзбекистон темир йўлида пора эвазига жой ўзгартиргани ҳақидаги видеога изоҳ берди. Кеча, ижтимоий тармоқларда Андижон йўловчи поездида турк сайёҳи ўз вагонидан юқори тоифадаги вагонга ўтиш учун вагон кузатувчисига пул берганлиги ва вагон тоифасини ўзгартирганлиги ҳақида видео тарқалди.

Дилшод Рахимов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига Дилшод Рахимов тайинланди.Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Рахимов Дилшод Фахриевич Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон банклари фаоллиги рейтинги эълон қилинди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилнинг III чораги учун “Банклар фаоллиги индекси”ни ҳисоблаб чиқди ва унинг асосида банклар рейтингини янгилади. Давлат улушига эга йирик банклар орасида иккита банк — “Халқ банк” ва “Агробанк”, хусусий банклардан “Инфинбанк” ўз позицияларини бир вақтнинг ўзида икки пунктга яхшилади.

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев миссиясини якунлади

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев саккиз йиллик миссиясини якунламоқда. У Eurogospodarka нашрига интервью бериб, Польшанинг қайси инвесторлари Ўзбекистонга келишга тайёрлигини, шунингдек, тўғридан-тўғри авиаташувни бошлаш режалари ҳақида гапирди.

Бўстонлиқда 1 миллиард долларлик ГТЭС қурилади

Хитой компанияси билан умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган ГТЭС қуриш бўийча келишув имзоланди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қуввати 600 МВтга тенг, умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган “Юқори Пскем” гидро тўплаш электр станцияси қурилади.

Қозоғистонда тутқунликда сақлангани айтилган ўзбекистонликлар бўйича меҳнат миграцияси баёнот берди

Фуқаролар паспортлари қайтариб берилса, Ўзбекистонга қайтишини, иш берувчига нисбатан эътирозлари йўқлигини билдирди. Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги ғишт заводида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик А.А.

Велоспортчиларимиз илк бор Олимпия ўйинларига тўртта йўлланма қўлга киритишди

Велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарини жамғариш даври якунига етди. Қувонарлиси, Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) томонидан эълон қилинган рейтинг якунига кўра, бўлажак Олимпиадага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та, эркаклар термаси эса 1 та йўлланмага сазовор бўлди.

“SILK AVIA”даги “Uzbekistan Airports” нинг 100 фоиз улуши “Uzbekistan Helicopters” га ўтказилади

Авиакомпания устав капиталидаги “Uzbekistan Airports” улуши “Uzbekistan Airways” таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” устав капиталига ўтказилмоқда. “Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналининг хабарига кўра, Президентнинг “Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги тегишли қарори қабул қилинган.

Қозоғистонда 60 нафардан ортиқ ўзбекистонлик тутқунликда сақлангани аниқланди — видео

Ғишт заводи эгалари уларнинг ҳужжатларини олиб қўйишган ва жисмоний зўрлик ишлатиб, ўлим билан қўрқитишган. Қозоғистон ИИВ хабарига кўра, Ақтўбе вилоятида яшовчи аёл полицияга мурожаат қилиб, бир неча ўнлаб хорижлик фуқаролар тутқунликда сақланаётгани ҳақида хабар берган.

"Шарқ тароналари" халқаро фестивали Самарқанддан Наманганга "кўчади"

Қадимий Ахсикент шаҳрида туризм кластери яратилади, бугунги кунда бу ерда ўнлаб меҳмонхоналар ва бошқа инфратузилмалар барпо этилмоқда. Президент ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Шарқ тароналари" халқаро фестивали эндиликда Наманганда бўлиб ўтади.

Молиявий технологиялар бозорининг ҳолати

Замонавий иқтисодиёт компания ва корхоналар олдига янги вазифаларни қўйган ва уларни бозорда фаолият юритишнинг янги босқичига олиб чиққан ҳолда доимий равишда ўзгариб бораяпти. Охирги йилларда ахборот технологиялари олдинга қадам ташлади.

Молиявий технологиялар бозори: дунё ва биз

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари дунёда молиявий технологиялар бозорининг ҳолатини таҳлил қилди. Финтех (молявий технологиялар) — инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда молиявий хизматлар кўрсатиш: Big Data, сунъий идрок ва машиналарни ўрганиш, роботлаштириш, блокчейн (умумий тармоққа бирлаштирилган кўплаб компьютерларга тақсимланган маълумотларни шифрлаш ва сақлаш), булут технологиялари, биометрика ва бошқалар.

Ўзбекистон ФВВ раҳбари ўринбосари Тошкент ФВБ бошлиғи этиб тайинланди

Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухтар Мухитдинов Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлди.Полковник Мухтар Яшнарович Мухитдинов Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

Андижонда Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Улар хорижда мигрантларни иш билан таъминловчи хусусий бандлик фирмаси орқали Туркия давлатига бориб, сўнгра Сурияга ўтмоқчи бўлишган. Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилмоқчи бўлган Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи 3 нафар фуқаро қўлга олинди.

Александр Волкановски: “Махачевга қарши трилогия? Нега энди йўқ?”

Александр Волкановски Ислом Махачевга қарши UFC-300 да ҳам жанг қилмоқчи.“Махачевга қарши трилогия?

Хоразмда вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб зўрлаш иши яна бости-бости қилинмоқда

Апрель ойида Хоразмда вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб зўрлаш иши собиқ болалар омбудсмани томонидан назорат олинган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.