Бу ишлар Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази томонидан “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич ўрнатилади.
Бунда махсус автоматлаштирилган фото ва видео кайд этиш дастурий-техник воситалари Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан белгиланадиган жойларга ўрнатилади.
Шунингдек, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойлар ЙҲХХ томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлилидан келиб чиқиб белгиланади.
Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилаётганда, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тегишли йўл белгилари ўрнатилиши ҳамда ётиқ чизиқлар чизилиши, ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қоидабузарликларни соат 07:00 дан 19:00 гача қайд этиши лозим.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.