Тожикистонда бир неча кундан бери “свет” ўчишлар тўхтамаяпти

Мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида “свет” йўқ. Расмийлар буни қишга тайёргарлик билан изоҳлашган.

1 октябрдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгармоқда?

Газ ва электр энергиясига тарифларни ошириш, ахборот технологиялари соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, уйларга ташриф буюриш билан давлат хизматларини кўрсатиш, сейсмик хавфсизлик бўйича мутахассисларни аттестациядан ўтказиш – қонун ҳужжатларидаги шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 октябрдан кучга киради. Norma.uz порталига кўра, 1 октябрдан бошлаб қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар тақдим этилади: Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури Тадбиркорлар кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурида иштирок этишлари мумкин.

Чилонзорда кесилган дарахтлар полиэтилен плёнка билан қасддан қуритилган

Дарахтлар кесилган ҳудудда 30 та дарахт ва 1 020 та бута экилиши режалаштирилган. Аввалроқ, Чилонзор туманида 29 та кўп йиллик дарахт йўловчилар ҳаётига хавф туғдираётганлиги сабаб кесиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ханчжоу-2022: Жавоҳир Соҳибов ва Мухтасар Тоҳировадан кумуш медаль!

Ўзбекистон делегацияси бугунги кун ҳисобидан илк медални қўлга киритди. 10 метрга пневматик милтиқдан отиш бўйича аралаш жамоавий дастурда иштирок этган Жавоҳир Соҳибов ва Мухтасар Тоҳирова жуфтлиги кумуш медални қўлга киритди.

Ханчжоу-2022. 26 сентябрда иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати

Ханчжоу-2022 ўйинларида 26 сентябрь куни қуйидаги ўзбекистонлик спортчилар баҳсларда иштирок этишади. Манба: stadion.uz

Инвестициялар ҳажмининг ошиши Ўзбекистоннинг 2023-йилда ўсиш суръатларини қўллаб-қувватлайди – ОТБ

ТОШКЕНТ, ЎЗБЕКИСТОН (2023-йил 25-сентабр) – Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги 2023-йилнинг биринчи ярмидаги иқтисодий ўсиш инвестицияларнинг ошиши ва саноатнинг салмоқли даражада кенгайиши ҳисобига кутилганидан кўра юқори бўлганлиги сабабли мамлакатнинг 2023 ва 2024-йиллар учун иқтисодий ўсиш прогнозини оширди. ОТБнинг етакчи иқтисодий нашри бўлмиш Осиё тараққиёти истиқболларининг (ADO) 2023-йил сентабр ойидаги нашрида  Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5,5 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда, бу эса апрел ойидаги 5 фоизлик прогноздан бироз юқорироқдир.

Ханчжоу-2022: Оксана Чусовитина финалда!

Гимнастика афсонаси Оксана Чусовитина Осиё ўйинларининг финал босқичига йўл олди. Ҳамюртимиз таяниб сакраш дастурида яна бир бор чемпионлик учун баҳс олиб борадиган бўлди.

Ханчжоу-2022: Футболчи қизларимиздан муваффақиятли дебют

Осиё ўйинларида биринчи бор иштирок этаётган футболчи қизларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Гуруҳ босқичинг илк баҳсида Мўғулистонга қарши майдонга тушган Минори Хонда шогирдлари рақиб дарвозасини жавобсиз 6 бор ишғол қилишди.

Ханчжоу-2022. Асадхўжа Мўйдинхўжаев ишончли ғалабага эришди

Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган бокс бўйича жанглар бўлиб ўтмоқда. Эркаклар ўртасидаги -67 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев Шимолий Корея вакили Жанг Тэ Рянгга қарши рингга кўтарилди.

Ханчжоу-2022. Ҳасанбой Дўсматов кореялик рақибини 2-раундда нокаутга учратди

Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган бокс бўйича жанглар бўлиб ўтмоқда. Эркаклар ўртасидаги -51 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган энг номдор боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов Жанубий Корея вакили Сех Еонг Жога қарши рингга кўтарилди.

Урганчда $2000 пора билан ушланган ҳамшира 2 йилга уй қамоғига олинди

У фуқарони ишга жойлаб қўйиш эвазига $2500 талаб қилиб, $1500 ва 5,5 млн сўм пулларни олган вақтида ушланган. Суд ҳужжатларида маълум қилинишича, Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ шифохонаси реанимация бўлими ҳамшираси бўлиб ишлаган Г.А.

Ханчжоу-2022: Гандболчиларимиз илк турда мағлубиятга учрашди

Бугундан гандболчиларимиз ҳам Осиё ўйинларида баҳсларга киришишди. Афсуски, биринчи тур эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз учун омадсиз якунланди.

“Ўзбекконцерт” Нилуфар Ҳамидовани огоҳлантирди — видео

Актриса “Миллион” концертида очиқ либосда чиққани учун огоҳлантирилди. Сўнгги пайтларда актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидова ўзининг евростилда чиқишлари билан жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ханчжоу-2022: Гулноза Матниязова ҳам шоҳсупада!

Дзюдо баҳсларида яна бир медал. Гулноза Матниязова -70 кг вазн тоифасида совриндорлар қаторидан жой олди.

Ханчжоу-2022: Гулноза Матниёзова ҳам шоҳсупада!

Дзюдо баҳсларида яна бир медаль. Гулноза Матниязова -70 кг вазн тоифасида совриндорлар қаторидан жой олди.

Ханчжоу-2022: Таэквондочиларимиздан яна бир бронза

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аралаш жамоавой дастурда бронза медалини қўлга киритди. Ярим финалда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борган спортчиларимиз 47:48 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Ханчжоу-2022. Футбол. Ўзбекистон Гонконг устидан иродали ғалабага эришди ва гуруҳ ғолибига айланди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё Ўйинларида футбол мусобақасининг гуруҳ босқичига якун ясалди. Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Гонконгга қарши иккинчи ўйинни ўтказиб, иродали ғалабага эришди.

Ўзбекистонда кўк йўтал бўйича эпидемиологик вазият барқарор – Нурмат Отабеков

Мутахассиснинг сўзларига кўра, кўк йўтал мавсумий бўлиб, асосан эмланмаган одамлар орасида тарқалади. Мамлакатда вазият барқарор экан, хавотирга ўрин йўқ.

Ханчжоу-2022: Делегациямизда тўртинчи олтин медал!

Муроджон Йўлдошев Ўзбекистон делегацияси учун бугун учинчи, умумий ҳисобда эса тўртинчи олтин медални тақдим қилди. -73 кг вазн тоифасининг чемпионлик баҳсида татамига чиққан Йўлдошев япониялик Соичи Хашимотони мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Сўнгги етти йилда мамлакатимизда саноат корхоналари сони 2,7 бараварга ошиб, 110 мингтага етган

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасида ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалар муҳокамаси ва уларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш юзасидан йиғилиш бошланди.  Сўнгги етти йилда мамлакатимизда саноат корхоналари сони 2,7 бараварга ошиб, 110 мингтага етгани, 2 мингдан зиёд турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани, саноат ҳажми 1,5 бараварга ошгани қайд этилди.

Ханчжоу-2022: Мадинабону Маннопова икки карра Осиё ўйинлари совриндори!

Таэквондочимиз Мадинабону Маннопова иккинчи бор Осиё ўйинларининг медалига сазовор бўлмоқда. -49 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, таиландлик Панипак Вонгпаттанакитга кичик ҳисобларда имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланди.

ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган Онадўлидаги ёғоч устунли масжидлар

Қурилишларида қўлланиладиган ёғоч ўймакорлиги ва ҳунармандчилик билан машҳур бўлган Ўрта аср Онадўлисининг ёғоч гипостил масжидлари Туркиядан ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига янги қўшилган Гордионнинг “изидан борди”. Масжидлар 2023 йил 10-25 сентябрь кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНEСКО Жаҳон мероси қўмитасининг 45-кенгайтирилган сессиясида ЮНEСКО рўйхатига киритилди.

Ўзбекистонда Венгриянинг янги элчиси иш бошлади

Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Ёжеф Рожа ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгриянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Ёжеф Рожани қабул қилди, деб хабар бермоқда вазир ўзининг Telegram каналида.

Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда

Сенатнинг ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда. Парламентга "Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси киритилди.

Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда

ЎзЛиДеП фракциясида Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, парламент палаталарига ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколатини бериш, қуйи палата спикери ўринбосарларини 7 тадан 2 тагача қисқартириш кутилмоқда.

“Акфа” университетига ўқишга кириш учун 2 йил пул тўлаган ўқувчилар пулига “куйиб” қолишдими?

Университетнинг янги ва эски раҳбари ўртасидаги можаро сабаб ота-оналар жабрланиб қолмоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда собиқ “Акфа”, ҳозирги Central Asian University янги раҳбари ва ота-оналар ўртасида жанжал акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон Қаҳрамони унвонини олди

2022 йилда президент этиб сайланган Бердимуҳамедов бир йил ўтиб мамлакат қаҳрамони бўлди. Қўшни Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон Қаҳрамони унвонини олди, дея хабар беради давлат ахборот агентлиги.

Чилонзорда 29 та кўп йиллик дарахт кесиб ташланди — видео

Пойтахт Экология бошқармаси ҳолат сабабларини очиқлади. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида дарахтлар кесиб ташланаётганлиги акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ханчжоу-2022: Делегациямизда навбатдаги кумуш медаль

Ўзбекистон делегацияси Осиё Ўйинларида ўз ғазнасини яна бир кумуш медаль билан бойитмоқда. Академик эшкак эшиш бўйича М4х дастурида стартга чиққан Шаҳзод Нурматов, Шаҳбоз Холмирзаев, Меҳрожбек Маматқулов ва Собиржон Сафаралиев кумуш медални қўлга киритди.

Ханчжоу-2022: Академик эшкак эшувчиларимиздан яна бир олтин медаль!

Ханчжоу Осиё Ўйинларида академик эшкак эшувчиларимиз навбатдаги олтин медални қўлга киритишди. Бу гал эркаклар ўртасида М4- дастурида иштирок этган Шеҳроз Ҳакимов, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев ва Алишер Турдиев квартети марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтишди ва учинчи олтин медални қўлга киритишди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.