Халқаро хавфсизлик Афғонистондаги жараёнлар билан бевосита боғлиқ. Уни ўз муаммолари билан яна ёлғиз қолдириш катта хато бўлади, деди Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясида.
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеяси минбарида сўзларкан, Марказий Осиё минтақасида «минтақавий ўзига хосликни англаш» туйғуси кучайиб бораётганини таъкидлади. «Бизнинг тарих ва келажагимиз ҳам, ҳаётий муҳим манфаатларимиз ҳам умумийдир.
Ўзбекистон президенти БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида «ишонч инқирози» ва «халқаро ҳуқуқ меъёрларидан чекиниш» туфайли дунёда кескинлик ортиб бораётганини таъкидлади. У мамлакатларни «умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда» жипслашишга чақирди.
Президент Нью-Йоркда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ раҳбарларининг «С5+1» форматидаги биринчи саммитида иштирок этди. Унда «бутун минтақа тараққиёти учун стратегик аҳамиятга эга» ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва бошқалар кўрсатиб ўтилди.
У аёл билан Telegram орқали танишган ва аёлнинг профилидаги фотосуратларини монтаж қилиб, тарқатмоқчи бўлган. Бухоро вилоятида 35 ёшли аёл билан интернет орқали танишиб, унинг расмларини монтаж қилиш орқали товламачилик қилган йигит қўлга олинди.
USAID`нинг Ўзбекистондаги мақсадлари қандай? Агентлик мамлакатда қайси соҳаларда иш олиб боряпти?
Ижтимоий тармоқларда санъаткорлар, спортчилар ва блогерлар томонидан пул тикиш ва букмекерлик хизматларини реклама қилиш ҳолатлари юзасидан ички ишлар органларига тегишли хатлар юборилди. Ўзбекистонда пул тикиш хизматларини таклиф қилувчи 27 та сайтга кириш чекланди.
Фуқаролар шикоятидан сўнг текширув ўтказилганда, бир бош эчки пайҳон ҳудудида бўлганлиги аниқланган. Навоий вилояти Томди туманида жойлашган "Шарқ" ОФЙда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан туман Экология бўлимига мурожаат қилиниб, маҳаллада экилган дарахт кўчатлари чорва моллари томонидан пайҳон этилаётганлиги тўғрисида бир неча бор шикоят қилинган.
Фарғона ва Самарқанддаги тўйларда кортеж уюштириб, қоидаларни бузган ҳайдовчилар аниқланди. Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида бир гуруҳ йигитлар тўй кортежи уюштириб, гуруҳ бўлиб ҳаракатланди.
Кеча кечқурун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Ўзбекистоннинг уч жамоаси ўз ўйинларини ўтказди. ОЧЛ 1-тур доирасида Қаршининг “Насаф” жамоаси Иорданиянинг "Ал-Файсали" жамоасига қарши меҳмонда баҳс олиб бориб, сўнгги дақиқаларда Зафармурод Абдираҳматовнинг голи эвазига ғалабани илиб кетди.
Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, Фарғонада ППХ ходими бола кўтарган аёлга қўпол муомалада бўлиб, уни машинага ўтқазаётгани акс этган видео тарқалган эди.
Ўзбекистон президенти Нью-Йоркда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қабул қилишни тезлаштириш, савдо ва сармоя ҳажмини ошириш, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда 18 сентябрь куни Европа кенгаши президенти Шарль Мишелни қабул қилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда суғурта бозори фаолияти ва унинг натижадорлигини ўрганиб чиқди. 2022-йилда жами суғурта мукофотлари ҳажми 6,2 трлн.
Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов Россиянинг Ўзбекистонда мактаб қуриш таклифи интернетда нотўғри талқин қилинаётганини билдирди. Унинг айтишича, давлатлар бир-бирининг ҳудудида мактаб қуриши жаҳон тажрибасида бор ва шундай мактаб қурилса ҳам, унинг дастури ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.
Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида ядро тиббиёти соҳасида стратегик шериклик, 2023−2024 йилларда кадастр баҳолаш тизимини яратишда Ўзбекистон томонига текин техник ёрдам кўрсатиш, РФга пахта ип-калавасини етказиб бериш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилиши якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди, дея хабар қилди Россия ҳукумати матбуот хизмати.
23 нафар уй олмоқчи бўлган фуқаролар фирибгарлик қурбони бўлишди. Аввалроқ, бир қатор нашрларда Яшнобод туманида фуқаролар қурилиш компаниялардан бирига пул тўлагани, аммо 3 йилдан бери уй берилмаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.
UzAuto Motors мазкур автомобиллар учун чекланган контрактацияни очмоқда. UzAuto Motors компанияси автомобилларнинг қўшимча ҳажми учун контрактацияни очмоқда.
Вазирлик ходимларнинг бу ишини кескин қоралашини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ППХ ходими чақалоғи бор аёлни тепиб, машинага ўтқазгани, иккинчи ходим чақалоқни олиб, машина рулига ўтиргани акс этган видео тарқалди.
Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия Мудофаа вазирликлари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия Мудофаа вазирликлари вакиллари иштирокида қўмондонлик-штаб музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.
Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Париж-2024 Олимпиадаси йўлида литсензион характерга эга бўлган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муносиб қатнашди.
Электр энергияси учун тарифлар икки баравар, табиий газ учун эса тарифлар икки баробардан зиёд ошди. 2023 йилнинг 1 октябридан ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди.
Объект ҳақидаги маълумот билан бирга, маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳам кўрсатилган. Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг тегишли қарори асосида вилоят ҳудудий бошқармаси Маданий мерос объектлари томонидан Бухоро вилоятидаги маданий мерос объектларига янги турдаги қўриқлаш белгилари ўрнатилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда таомларга олтин қўшиб тайёрланиши акс этган видеолар тарқалган эди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Инвестор соҳага пул тикишни хоҳламайди. Сабаби, у электр энергиясини бозор нархида олади.
Ўзбек сўми йил бошидан бери 8,2 фоизга қадрсизланган. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган ҳисоботда маълум қилинган. Мамлакатда кенг маънодаги пул массаси 205,6 трлн сўмга етди.
Париж-2024 Олимпиадаси йўлида лицензион характерга эга мусобақада 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронзага эга чиқилди. Саудия Арабистонида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 7 та медални қўлга киритишди.
Июль-август ойларида давлат бюджетининг даромадлари 38,1 триллион сўмни, харажатлари эса 50,3 триллион сўмни ташкил этди. Даромадларнинг асосий қисми – 69,0 фоизи ёки 26,2 триллион сўми солиқлар, қолган қисми эса божхона қўмитаси ва бошқа тушумлар ҳисобидан тўғри келди.
Эгей, Марказий Онадўли ва Ўрта Ер денгизи минтақалари учрашадиган чорраҳада жойлашган Денизли вилояти, географик жойлашуви ва табиий бойликлари билан ўтмишдан бугунги кунга қадар инсоният цивилизациясининг қадим ўчоқларидан бирига мезбонлик қилиб келмоқда. Ноёб табиий ва маданий тузилишга эга бўлган бу шаҳар билан танишиш учун сиз Денизлига ташриф буюришингиз керак!
Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳудудида жойлашган 31 та объект ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди. Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 45-сессиясида Буюк ипак йўлининг Зарафшон-Қорақум йўлаги Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди.
Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи арафасида энергетика, машинасозлик, АКТ, қишлоқ хўжалиги тиббиёт, фармацевтика ва яна бир нечта соҳаларда ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи арафасида жорий йилнинг 15 сентябрь куни Вашингтонда Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми бўлиб ўтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.