Нодирбек Абдусатторов бугун Магнус Карлсен билан дуранг ўйнади

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнирида бугун ярим финал босқичи доирасида иккинчи ўйинлар ўтказилди.Нодирбек Абдусатторов бугун 17 карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга қарши оқ доналарда баҳс олиб борди.

Ишлатилган, яроқсиз теннис тўплари турнирдан кейин қаерга кетади?

Теннис мусобақаларида минглаб тўплардан фойдаланилади — чунки улар ўйин давомида доимий равишда спортчилар қийинчиликсиз фойдаланиши учун алмаштириб турилади. Тўпнинг ҳолати ўйин сифатига ҳам таъсир қилади.

Дана Уайт UFC-300 турнирининг асосий жанги ҳақидаги маълумотларни қачон ошкор этишини айтиб ўтди

UFC президенти Дана Уайт 300-рақамли турнирнинг асосий жангини қачон эълон қилишини айтиб ўтди.“UFC 298 турниридан сўнг бўлиб ўтадиган матбуот анжумани 300-турнирнинг асосий жанги ҳақида маълумот берамиз”, — деди Уайт.

Дзюдочи қизларимиз энди япониялик мураббий қўл остида шуғулланишади

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасида япониялик мураббий Мики Танака иш бошлади. Бу ҳақида мамлакат дзюдо федерацияси маълум қилди.

«Замин» фонди Васийлар кенгаши раиси Зироат Мирзиёеванинг ФАО Бош директори ўринбосари ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Виорел Гуцу билан учрашуви бўлиб ўтди

Учрашувда биологик хилма-хилликни асраш, озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик таълимни илгари суриш билан боғлиқ қўшма лойиҳа ва ташаббусларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, онгли истеъмол қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги ҳамда барқарор экологик масъулиятли хулқ-атворни шакллантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Тошкентда 1,5 млрд сўмлик "свет" ўғирлаган “майнинг” ферма аниқланди

Учтепа туманида “майнинг” ферма ташкил қилган фуқаро қўлга олинди. Бош прокуратура берган маълмотга кўра, Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи фуқаро Ж.М.

Тошкентликлар учун иссиқлик тарифларини ошириш таклиф қилинди

Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023-2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг оширилади. Бу ҳақда Veolia Energy Таshkent компанияси хабар берди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида яна бир ўтказиш пункти очиляпти

Наманган вилоятида Ўзбекистонни қўшни Қирғизистон билан боғловчи «Учқўрғон — Маданият» йўлининг 10-километрида жойлашган Учқўрғон чегара божхона пости қурилмоқда. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўқувчилар томонидан мактаб "қамоқхона"га айлантирилаётгани айтилди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими бунга изоҳ берди. "Мақсад мактабни қамоқхонага айлантириш бўлса, бунга эришишди" сарлавҳаси остидаги видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берилади

“Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-71-сон, 13.02.2024 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ 2024–2025 йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга (жумладан, кластерларга) ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўмдан субсидия ажратилади. Бунда: субсидия ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Агросубсидия ахборот тизими” орқали амалга оширилади; пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун дастлаб ҳисобланган субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади; субсидиянинг қолган 30 фоизи Пахтачилик кенгашининг ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошганлиги тўғрисидаги хулосасига асосан 2025 йилда ажратилади.

Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражаси таҳлил қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2023-йилнинг 4-чорагида Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражаси таҳлил қилинди. Ҳисоб-китоблар иқтисодиётда бозорнинг рақобат динамикасини аниқлашда кенг қўлланиладиган HHI (Херфиндал-Хиршман индекси) концентрация кўрсаткичидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.

Аввалроқ тўхтатилган шаҳарлараро поездлар ҳаракати қайта тикланди

Бугундан бошлаб Тошкентни Сирдарё ва Хожикент билан боғловчи электропоездлар ҳаракатлана бошлайди. Ўтган йилнинг ноябрь ойи бошларида Тошкентдан Хожикентга поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.

"Ўзлари қарор қилишсин, улар босқинчими ёки аҳмоқми?" — Шерзодхон Қудратхўжа ўзбек тилини билмайдиган ўзбекистонликлар ҳақида (видео)

МСК раиси Ўзбекистонда ўнлаб йиллардан буён яшаб келаётган ва давлат тилини билмайдиган Ўзбекистон фуқароларига муносабат билдирди. Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, “Халқаро пресс-клуб” раиси Шерзодхон Қудратхўжа YouTube'даги AlterEgo каналига берган интервьюсида хориждан Ўзбекистонга кўчиб келган, аммо ҳалигача ўзбек тилини билмайдиганларга муносабат билдирди.

UFC. Чимаев рейтингда икки поғона пастлади

Хамзат Чимаев (13:0) UFC'нинг ўрта вазн тоифасидаги рейтингида икки поғона пастлаб, Роман Долидзе (12:3) ва Жек Херманссонни (24:8) ўзидан олдинга ўтказиб юборди. Долидзе сўнгги жангида Нассурдин Имавовга (13:4) ютқазган, Херманссон эса Жо Пайферни (12:3) мағлуб этган.

Тошкентда иссиқ сув ва “отопление” тарифлари оширилади

Нархлар электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари қимматлаши билан боғлиқ. Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023-2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг оширилади.

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Гулнора Абдуллаева қарийб 2 йилдан сўнг вилоят ҳокимлиги раҳбари ўринбосари, оила ва хотин-қизлар масалалари бошқармаси бошлиғи лавозимини тарк этди. Андижон вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Абдуллаева Гулнора Маъруфжановна бошқа лавозимга ўтаётганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди

Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис палаталари Кенгашлари аъзолари, депутатлар, сенаторлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўтган йили Ўзбекистондаги веб-ресурсларга 11,2 млн.дан ортиқ киберҳужумлар уюштирилди

Киберҳужумлар асосан Нидерландия ва АҚШ ҳудудига тегишли IP-манзиллардан уюштирилганлиги кузатилган. 2023 йилда Ўзбекистондаги веб-ресурсларга 11 млн 20 минг 235 та киберҳужумлар уюштирилди.

Жорий йилга мўлжалланган стратегик ислоҳотлар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни жорий йилда амалга ошириш мўлжалланган асосий стратегик ислоҳотлар бўйича тақдимот билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2030 йилга бориб, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига даромадни 4 минг долларга етказиб, бу борада ўртачадан юқори давлатлар қаторига кириш мақсади белгиланган.

"Тошкентда мазутнинг атмосфера ҳавосининг ифлосланишига таъсири йўқ" – Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг Тошкент иссиқлик электр станциясида мазут ишлатилаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. Аввалроқ Экология вазирлиги ходимлари Тошкент иссиқлик электр станцияси фаолиятини текширгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳавонинг ифлосланишида мазутнинг “айби” йўқ

Ижтимоий тармоқларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг “Тошкент иссиқлик электр станциясида мазутдан фойдаланилаётгани аниқланди” сарлавҳали мақоласи эълон қилинганди. Мақолада “Текширув давомида корхонада (“Тошкент ИЭС” назарда тутилмоқда) газ асосий ёқилғи ҳисоблангани, шунингдек, қўшимча ёқилғи сифатда мазутдан фойдаланилаётганлиги аниқлангани, шу сабабли Тошкент шаҳри ҳавосини тутун қоплагани айтилган.  Энергетика вазирлиги Экология вазирлигининг айбловини рад этди.

Президент Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раисини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.  Учрашувда банк-молия соҳасидаги, шу жумладан “OTP” гуруҳига давлатнинг “Ипотека-банк”даги улушини сотиш бўйича битим доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.

Аэропортлар бошқарувини хусусий секторга бериш жадаллаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни жорий йилда амалга ошириш мўлжалланган асосий стратегик ислоҳотлар бўйича тақдимот билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2030 йилга бориб, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига даромадни 4 минг долларга етказиб, бу борада ўртачадан юқори давлатлар қаторига кириш мақсади белгиланган.

Нодирбек Абдусатторов ярим финалнинг илк ўйинида Магнус Карлсенга ютқазди

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнирида бугун ярим финал босқичи доирасида дастлабки ўйинлар ўтказилди.Нодирбек Абдусатторов финал йўлланмаси учун 17 карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга қарши қора доналарда баҳс олиб боради.

Криштиану Роналду UFC 298 турнири олдидан Алекс Волкановскини қўллаб-қувватлади

Калифорниянинг Анахайм шаҳрида 18 февраль куни UFC 298 турнири бўлиб ўтади.Турнирнинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифаси вакиллари Александр Волкановски ва Илия Топурия ўртасида кечади.

Сауль Алварес Жермалл Чарлога қарши жанг қилади

Иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Алварес Жермалл Чарлога қарши жанг қилади.The Ring нашрининг хабар беришича, улар ўртасидаги қарама-қаршилик 5 май санасига белгиланган.

Оксана Чусовитина тўққизинчи Олимпиадаси сари ҳаракатни бошлади

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам масъулиятли мавсум бошланмоқда. 15-18 февраль кунлари Миср пойтахти мазкур спорт тури бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичига мезбонлик қилади.

Тошкент ҳавоси ифлосланиш бўйича дунёда кучли учликда

13 февраль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича жаҳонда учинчи ўринни эгаллади. Бу бўйича маълумотлар реал вақт режимида фаолият юритувчи IQAir порталида маълум қилинди.

Бухорода мультирадар ўрнатилган автомобилни тепган ҳайдовчи қамалди

У автомашинасида катта тезликда ҳаракатланиб мультирадар қурилмасига қайд этилганидан жахл қилиб ҳуқуқбузарлик содир этган. Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи фуқаро А-380 автомобиль йўлида соатига 112 км тезликда ҳаракатлангани учун мультирадар қурилмасига қайд этилган.

Энди аёллар ҳам катта сиғимли автобус бошқаришлари мумкин

Энди аёллар ҳам катта сиғимли автобус ва электробусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.