Олдин бир қатор қоидабузарликлар учун Binance платформасига жарима солган Истиболли лойиҳалар миллий агентлиги ушбу муаммони ҳал қилиш учун судга даъво аризаси бераётганини эълон қилди. Бир ой олдин Истиболли лойиҳалар миллий агентлиги крипто-активлар айланиши соҳасидаги лицензиялаш талаблари ва шартларига мувофиқлиги бўйича Binance фаолиятининг аудитини ўтказган ва бузилишларни аниқлаган.
Болгарияда бокс бўйича "Strandja-2024" халқаро турнири давом этмоқда. Мусобақанинг иккинчи кунида аёлар ўртасидаги жанглар ўтказилди.
Мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади. «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик кўмаги сифатида ажратилган гепатит С га қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг 2024 йилдаги учинчи партиясини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. Жами 6720 донадан иборат мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.
Open Data Watch ташкилотининг “Gender Data Compass” рейтингида 2023 йил якунига кўра, Ўзбекистон 37 балл тўплаган ҳолда 185 та мамлакат орасидан 56-ўринни, Марказий Осиё минтақасида 3-ўринни эгаллади. “Gender Data Compass” мамлакатнинг гендер маълумотлари тизимини яхлит баҳолашни таъминлайди.
Жорий йилда 21 300 км автомобиль йўллари ва 315 та кўприклар реконструкция қилинади ва таъмирланади. Шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда А373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган 100 км қисмида интеллектуал транспорт тизимини жорий этиш ишлари олиб борилади.
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Дониёр Қодиров иштирокида ички ишлар органлари фаолиятига оид тезкор йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов ишдан олинди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқуловни лавозимдан озод этиш ҳақидаги қарори қабул қилинди.
Ислом Махачев Саудия Арабистонидаги UFC турнирида жанг қилмайди. “Чемпионлар Fight Night турнирларида қатнашмайди”, деди енгил вазнда UFC чемпиони Ислом Махачевнинг менежери Ризван Магомедов.
Қалбаки дори воситалари "103" фельдшери томонидан уйда ишлаб чиқарилган. Дорилар кейинчалик сотиш учун Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарга етказиб берилган.
5–9-синфларда ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади. Юқори синфда эса тил ўргатилади.
Биологик соғлом туронғил дарахтларни кесилиши натижасида табиатга 6 млн сўмдан кўп зарар этказилган. Хоразм вилояти Гурлан туманида жойлашган "Х.О." фермер хўжалиги раҳбари Н.Х.
Сербиялик теннисчи, дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Новак Жокович Индиан-Уэллсда (Калифорния, AҚШ) бўлиб ўтадиган "Indian Wells Masters" турнирида иштирок этишини тасдиқлади. У ерда охирги марта 2019 йилда чиқиш қилган.
Ўзбекистонлик теннисчи, Ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси ва яккалик баҳсларида Осиё ўйинлари ғолиби Денис Истомин фаолиятини якунлашга қарор қилди. Хайрлашув нутқи чоғида у кўз ёшларини тия олмади.
Халқаро Теннис яхлитлигини таъминлаш агентлиги (ITIA) ўзининг расмий сайтида франциялик теннисчи Максенс Бровилл етти йилга дисквалификация қилинганини маълум қилди. Спортчига 2017 ва 2018 йилларда келишилган ўйинлар билан боғлиқ айбловлар қўйилган. Бровилл барча айбловларни рад этди ва терговда иштирок этишдан бош тортди.
Июль-сентябрь ойларида Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қаттиқ тайёргарлик кўриш зарурлиги таъкидланди. Бу йилги ютуқларни Токио олимпиадасида каби фақат якка кураш спорт турлари ҳисобидан қўлга киритамиз, деган фикр мутлақо нотўғри экани таъкидланди.
Салихов Шерзод Абдуҳакимович Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
20 миллиондан ортиқ мусулмонлар Исломий молиялаштириш воситаларидан фойдаланишлари ва ҳалол пул битимларини амалга оширишлари мумкин. 2023 йилда Россияда Ислом банкиги тўғрисидаги қонун қабул қилинди — келгуси икки йил ичида уни дунёнинг энг йирик давлатларидан бирида ишлатиш бўйича тажриба ўтказилади.
Болалар Омбудсмани воқеага муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Навоийда рус тили ва адабиёт ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади" сарлавҳаси остида видео тарқалди.
Блогер 2021 йилда товламачилик, туҳмат ва ҳақорат қилиш моддалари билан айбланиб, 6,5 йилга қамалган эди. Олий суд Матбуот хизматининг хабар қилишича, 2024 йил 5 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида 6 йилга қамалган блогер Отабек Сатторийнинг судга киритган илтимосномаси кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган. Суднинг ажрими билан Отабек Сатторий 2024 йил февраль ойининг 5 кунига қадар ўталмай қолган 2 йил 11 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддаси (жазони енгилроғи билан алмаштириш) 3-қисми “в” бандига асосан ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланди.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 18 май куни Ар-Риёдда рингга кўтарилади.Жалолов 17 февраль санасига белгиланган Фьюри-Усик кардида жанг қилиши керак эди.
БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Fujairah Open» мусобақаси ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 та медални қўлга киритди.
Бекатнинг Tashkent city мажмуасига олиб чиқувчи томони бир ойдан кўп вақтга ёпилмоқда. Тошкент метрополитени хабарига кўра, метрополитен фаолиятини такомиллаштириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида ер ости метро бекатларида ўрнатилган эскалаторларнинг ўз хизмат муддатини ўтаб бўлганларини босқичма-босқич равишда янгиларига алмаштириш режалаштирилган.
Президент шифокор вақтининг учдан икки қисмини ҳисобот тўлдиришга кетказаётганлигини танқид қилди. Давлат раҳбари раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.
Мутасаддиларга 1 майгача талаб юқори 100 та касбни танлаб, Германия, Швейцария ва Буюк Британия тажрибаси асосида касб стандартларини ишлаб чиқиш топширилди. Бунда касбга талаб иш берувчи эҳтиёжига мослашади.
Шавкат Мирзиёев бугун йиғилишда оналар ва гўдаклар ўлимининг олдини олиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. "Ҳар бир она ва бола ўлими “фавқулодда ҳолат” деб баҳоланади ва сўров шунга яраша бўлади", - дея огоҳлантирди президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлари, вилоят ва туман тиббиёт идоралари раҳбарларини. Хориждан мутахассисларни олиб келиб, энг аввало, она ва гўдак ўлими юқори 20 та туман ва шаҳардаги тиббиёт ходимларини ўқитиш топширилди.
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда янги ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқитиш “Академик” ва “Ишчи касб” таълим компонентларининг узвийлигини таъминлайдиган янги тизим асосида йўлга қўйилиши айтилди.
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда айтилишича, Ўзбекистонда мактабларидаги инспектор-психологлар штати ИИВдан Миллий гвардия тизимига ўтказилади.
Бунинг учун ўқувчилардан икки йил давомида етарли "кредит" тўплаши талаб этилмоқда. Бугун, 5 февраль куни давлат раҳбари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда тиббиётдаги ҳам камчиликлар санаб ўтилган.
Бу фуқаролар илгари фаластинлик ишчилар томонидан олиб борилган қурилиш ишларини давом эттирадилар. Reuters'га кўра, Исроил ҳукумати7 октабрдан буён тўхтатилган қурилишни қайта тиклаш учун Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистондан 65 минг хорижий ишчи жалб қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.