Жамшид Худоев Жондор тумани ҳокими этиб тайинланди

Навоий вилояти ҳокимига ўринборсар этиб тайинланганидан сўнг ишдан кетган Санъатилла Ҳикматов ўрнини Жамшид Худоев эгаллаб, Жондор тумани ҳокими бўлди. У тумандаги «Чинор» фермер хўжалигини бошқариб келаётганди.

Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Ўзбекистон президенти Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Аввалроқ сенаторлар икки давлат ўртасидаги ушбу ҳамкорлик минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаганди.

Париж-2024 Олимпиадаси йўлида лицензион ҳудуддаги дзюдочиларимиз яна биттага кўпайди

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Венгрияда якунига етган “Мастерс” мусобақасидан кейин спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, лицензион ҳудуддан жой олган спортчиларимиз биттага кўпайиб, уларнинг сони 18 тага етди.

Тошкент қабристонларида қабр қазиш ва маросим хизматлари нархлари тасдиқланди

Тошкент шаҳри қабристонларида қабр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифлари белгиланди. Тошкент шаҳри қабристонларида қабр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизмат кўрсатиш тарифлари тасдиқланди.

Ҳалимжон Сафаров Бухоро тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Ҳалимжон Сафаров президент танқидидан сўнг ишдан олинган Хайрилло Жўраевнинг ўрнига Бухоро тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ботир Аҳмедов эса Бухоро вилояти ҳокими биринчи ўринбосари бўлди.

Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Мисрда қўлга тушди

У диний экстремизм билан айбланиб, қидирувга берилган. У Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида 11 млрд сўмлик табиий газ ўғирланди

Текширувлар давомида 5 та "метан заправка" томонидан 11 млн метр куб ҳажмдаги табиий газ ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. "Ўзенергоинспекция" Матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент вилоятининг Пискент туманида жойлашган "Камолот истиқлол кўмакчиси" МЧЖга қарашли 3 та АГТКШда ўрнатилган газни ҳисобга олиш ускуналарида назорат қилинадиган маълумотлар истеъмолчилар аралашуви билан қисман йўқотилишига йўл қўйилганлик ҳолати, яъни газни ҳисобга олиш ускунасининг электр таъминоти тизимидан вақти-вақти билан узиб қўйиш йўли билан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмининг ҳақиқий кўрсаткичлари ҳисоботлардан яшириб келинганлиги аниқланди.

Ер юзидаги яширин жаннат — Муғла

Зангори қуёш нурлари, мовий осмон ва яшил табиатнинг барча гўзалликларини ўзида мужассам қилган Муғла, Эгей ва Ўрта Ер денгизларининг феруза сувлари, 8 минг йил ортга, тарих қаърига саёҳат қилишга ундайдиган ўнлаб қадимий шаҳар харобалари билан сайёҳларнинг энг севимли масканларидан бири ҳисобланади.  Шунингдек у, ер юзининг яширин жаннати дея таърифланади.

Вазир ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл ҳокими в. б. бўлди

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл шаҳар ҳокими в. б. бўлди.

Президент Олимпия шаҳарчаси ва Янги Тошкент қурилиши билан танишди

Шавкат Мирзиёев ишларнинг бориши билан танишиб, лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича топшириқлар берди. Давлат раҳбарига "Олимпия шаҳарчаси" ва "Янги Тошкент" қурилиши лойиҳалари ҳақида маълумот берилди, деб хабар қилди Президент матбуот хизмати.

Давронжон Одилов «Янги Тошкент» қурилишига масъул этиб белгиланди

Президент қарори билан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Давронжон Одилов «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори этиб тайинланди.Давлат раҳбарининг 7 августдаги қарори билан Давронжон Қобилжонович Одилов Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори этиб тайинланди, дея хабар қилди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди

«Қишлоқ қурилиш банк»да департамент бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Мирзаев Тошкент вилояти Бекобод туманига ҳоким бўлди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аввалги туман ҳокимини нима сабабдан ишдан бўшатганига изоҳ берди.

Ховос туманига ҳоким тайинланди

Сирдарё вилояти Ховос туманига Улуғбек Йўлдошев ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Иқтисодиёт ва молия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент фармони билан Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Аҳадбек Ҳайдаров, Абдулазиз Ҳайдаров, Отабек Фозилкаримов, Бобур Ходжаев ва Жасур Қаршибоевлар эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди.Президент фармони билан яқинда Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланган Жамшид Қўчқоровга янги ўринбосарлар тайинланди.

Ўзбекистонда Nike бренди маҳсулотларини ишлаб чиқариш бошланди

Андижонда иш бошлаган корхона Nike бренди остида кроссовкаларни ишлаб чиқармоқда. Корхонада кунига 6000 жуфт оёқ кийим ишлаб чиқариш имконияти бор.

Қиздан рад жавобини олгани учун унга тажовуз қилгани айтилган йигит ҳолатга изоҳ берди — видео

Унинг айтишича, аслида ҳолат бошқача бўлган. Интернетда тарқатилган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини очди

Мазкур виза орқали саёҳат қилиш, дам олиш, оила ва қариндошларникига ташриф буюриш мумкин. Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини очди.

Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона кўтарилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади. Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган.

Толибон қайтариб юборган 67 та цистернадаги нефть ҳақиқатда сифатсизмиди?

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Афғонистоннинг Миллий стандартлар агентлиги берган хабарга муносабат билдирди. Аввалроқ, Афғонистоннинг Миллий стандартлар агентлиги нефть сифати пастлиги сабабли 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборилгани ҳақида хабар бергандик.

Толибон нефть сифати пастлиги сабабли 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди — видео

Қайд этилишича, ҳукумат Миллий стандартлар агентлиги сифатсиз нефть импортига курашишни бошлаган. Афғонистон ҳукумати нефть сифати пастлиги сабабли 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди.

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин бўлгани сабаб фуқаролар эвакуация қилинди — видео

ФВВ ҳодиса юзасидан маълумот берди. ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, кеча, 6 август куни соат 18:59 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Бешкапа” МФЙ Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

12 йиллик тарих янгиланди: Ўзбек дзюдочиси яна «Мастерс» турнирининг ғолибига айланди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Венгрия мезбонлик қилаётган «Мастерс» турниридаги иштирокини якунлади. Унда Музаффарбек Тўрабоев -100 кг вазн тоифасида ғалаба қозониб, ўзбек дзюдоси учун 12 йил кутилган олтин медални тақдим қилди.

Шахмат бўйича жаҳон кубоги. Жавоҳир Синдоров франциялик рақиби устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги баҳслари давом эттирилди.Мусобақа 3-турининг 2-партия ўйинлари ўтказилди.

МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон бугун 14 та медални қўлга киритди

II МДҲ ўйинларининг бугунги куни ҳам Ўзбекистон делегацияси учун сермаҳсул ўтди. Унда ҳамюртларимиз дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика спорт турларида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси кеча 12 та медални қўлга киритди

Беларусда бошланган II МДҲ ўйинларининг илк кунида Ўзбекистон делегацияси 12 та медални қўлга киритди. Спортчиларимиз кечаги кун баҳсларида 4 олтин, 5 кумуш ва 3 бронза медалига сазовор бўлишди.

Дзюдо. Бугун «Мастерс» турнири якунига етади. 7 нафар вакилимиз татамига чиқади

Бугун Венгрияда дзюдо бўйича «Мастерс» мусобақаси ўз якунига етади. Оғир вазн тоифаларида кечадиган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг етти нафар вакила медаллар учун кураш олиб боради.

Сирдарёда 12 кун аввал йўқолиб қолган 17 ёшли қиз топилди

У 24 июль куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганди. Сирдарёда 17 ёшли ўқувчи жорий йилнинг 24 июль куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани ҳақида хабар бергандик.

Ёш оғир атлетикачиларимиз қитъада тенгсиз!

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳри мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида энг оғир вазн тоифаларида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Тошкентда яланғоч ҳолда гулдаста кўтариб, ҳаракатланган эркак бўйича маълумот берилди — видео

Кеча мазкур видео интернетда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди. Ижтимоий тармоқларда номаълум фуқаро Юнусобод туманида кўчада яланғоч ҳолда гулдаста кўтариб юргани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шахмат. Жавоҳир Синдоров кейинги босқичга чиқди, Нодирбек Якуббоев мағлуб бўлди

Шахмат бўйича Жаҳон кубогининг 1/64 финалида кеча тай-брек ўйинлари бўлиб ўтди.Жавоҳир Синдоров (2659) австриялик Маркус Раггер (2624) устидан ғалаба қозонди ҳамда 1/32 босқичга йўл олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.