Ливерпуль мезбонлигида кечаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун 2-кун баҳслари ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси рингга кўтарилади.
Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Қутбидин Бурхонов 4 сентябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда уяли алоқа операторлари томонидан абонентларнинг розилигисиз уларни пулли SMS ва хизматларга автоматик равишда улаш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди. Бунинг оқибатида фуқароларнинг рухсатисиз улардан маблағ ечиб олинмоқда.
4 сентябрь куни давлат раҳбари қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Самарқанд шаҳрида FIDE Grand Swiss ва FIDE Women’s Grand Swiss мусобақалари бошланди. Спортчилар бугун 1-тур баҳсларини ўтказишди.
Англиянинг Ливерпул шаҳрида старт олган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан биринчи бўлиб Нигина Ўктамова рингга кўтарилди. -54 вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз илк босқичда қозоғистонлик Элина Базаровани мағлубиятга учратиб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.
XXI асрда халқаро савдо ва молиявий муносабатлар мавжуд чегараларўза тўлов механизмларини қайтадан қарашни талаб қиладиган янги муаммоларга дуч келмокда. Ҳозирги вақтда жаҳон молия тизими геосиёсий ўзгаришлар ва технологик тараққиёт натижасида юз бераётган трансформация босқичини бощдан кечирмокда. Санкция чекловлари, шунингдек, банк соҳасининг ўз-ўзини чеклашлари халқаро ҳисоб-китобларнинг ананавий усуллари учун жиддий тўсиқлар яраатмокда.
Самарқанд шаҳри 4–16 сентябрь кунлари яна шахмат марказига айланади: 11 турлик швейцар тизимидаги FIDE Grand Swiss ва FIDE Women’s Grand Swiss бўлиб ўтади. Турнирда жами 172 нафар шахматчи қатнашади (Open: 116, Women: 56).
Бугун Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича дунё биринчилигига старт берилади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг иштирокини Нигина Ўктамова бошлаб беради.
Хабарингиз бор, 3–15-сентябрь кунлари кўҳна ва бетакрор Самарқанд дунёнинг энг нуфузли шахмат мусобақаларидан бири “Grans Swiss 2025”га мезбонлик қилади. Бугун ушбу нуфузли мусобақа олдидан Самарқандда матбуот анжумани ташкил этилди.
Ўзбекистон дзюдо федерациясида жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб қайтган ўсмирлар терма жамоамиз аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Федерация бош котиби Азиз Собиров мураббийлар штаби ва дзюдочиларимизни тарихий иштирок билан табриклаб, бу муваффақиятлар давомийлигини сақлаб қолиш, кейинги халқаро мусобақаларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш асосий вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.
Вилоятнинг яшаш учун жозибаси бешта асосий омил билан белгиланади: хавфсизлик, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти, иқтисодий имкониятлар, ривожланган инфратузилма ва маданий динамика. Сўнгги йилларда технологиялар ривожи тафовути билан бу соҳаларнинг барчасида жудай мухим ўзгаришлар юз берди. Халқаро рейтинкларга кўра, юкори даражада рақамлаштирилган ҳудудлар аҳолининг қониқиш даражаси юкори эканлигини кўрсатади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 29 август куни қурилиш соҳаси вакиллари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида тадбиркор Усмонжон Абдусаматов берган баёнотларга изоҳ берди.Эслатиб ўтамиз, у рухсатномалар олиш жараёнида асоссиз рад этишлар ва коррупция ҳолатлари бўлганини айтганди.
Маълумки, жорий йилнинг 22-31 октябрь кунлари Баҳрайнда ўсмирлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари ташкил этилади. Ўйинлар дастурига мувофиқ, қитъанинг ёш спортчилари 24 та спорт турида ғолиблик учун кураш олиб боради.
Бугун пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида таэквондо WТ бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги учун мусобақа старт олди. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 400 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
UFC нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор Ирландияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди. “Мен овозларни йиғдим.
Шу йилнинг 28-31 август кунлари Бельгиянинг Ронсе шаҳрида пара велоспорт бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Дунёнинг 49 та мамлакатидан жами 350 нафардан зиёд спортчи қатнашган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, якунда 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда Осиё жамоалари орасидаги энг яхши натижани қайд этишди.
Шавкат Мирзиёев турмуш ўртоғи билан Пекин шаҳрига расмий ташриф доирасида 3 сентябрь куни Тяньаньмэнь майдонида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали ҳарбий парадда иштирок этди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Тадбирда йигирмадан ортиқ давлат раҳбарлари ва вакиллари, жумладан, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон, Вьетнам, Миср ва бошқа давлатлар етакчилари қатнашди.
Шарқий иқтисодий Forum Владивостокда 3-6 сентябр кунлари бўлиб ўтади. Бунинг учун Россия оролидаги ФЕФУ Кампусидан фойдаланилади, аммо меҳмонлар асосан материкдаги меҳмонхоналарда қолишади, шунинг учун фуқаролар йўлларни ёпиш ва тирбандликка тайёргарлик кўришлари керак. Шу кунларда автобус ва қайиқларда денгизга саёҳат қилиш тақиқланган ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида навбатлар бўлиши мумкин, чунки ёнилғи юк машиналарига шаҳар бўйлаб фақат тунда ҳайдашга рухсат берилади.
Бугундан Корея Республикасининг Иксан шаҳрида аравачада қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионати беллашувлари старт олди. 5 кун давом этадиган ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
4-14 сентябр кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида World Boxing шафеълигидаги биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади. Унда 60 давлатдан 500 дан ортиқ боксчи ғолиблик учун рингга кўтарилади.
Хитойнинг Шинянг шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича 19 ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди.
Пекин шаҳрида 2 сентябрь куни Ўзбекистон ва Россия президентлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.Ўзбекистон етакчиси матбуот хизматига кўра, суҳбат аввалида Владимир Путин ҳамкасбини ва Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклаган.
Жаҳон Шахмат Федерацияси август ойининг якуни бўйича рейтингни янгилади. Янгиланган рўйхатнинг кучли 100 талигига 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер кирди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистонда юз берган ҳалокатли зилзила муносабати билан мамлакат халқи ва ҳукуматига ҳамдардлик билдирди.ТИВ раҳбари Telegram’даги постида ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия изҳор этди ва жабрланганларга тезроқ соғайишни тилади.
Президент администрацияси фармойиши билан администрация ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказига раҳбар тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
2 сентябрь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Европа Иттифоқи Украинага кучли босим ўтказишда давом етмоқда, маневр қилиш учун ўз хонасини тобора чеклаб қўйди ва уни қийин танлов билан қолдирди. Таҳлилчиларга кўра, Киев қўллаб-қувватлаш риторикаси ва кафолатларнинг ҳақиқий етишмаслиги ўртасида тузоққа тушади.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида қиличбозлик бўйича ўтган “Platinum fencing cup – 2025” халқаро турнирида ёш қиличбозларимиз муваффақиятли иштиро этиб 7 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та биронза медалига эга чиқди. Жумладан, Муслим Раҳматов 2015 йилда туғулган ва ундан кичик қиличбозлар орасида яккалик баҳсида олтин, жамоавий беллашувларда кумуш медални қўлга киритган бўлса, Шоҳжахон Ғофуров (2012 й.т.) кумуш ва жамоавий йўналишда бронза медалга сазовор бўлди.
Таиланднинг Супханбури шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.