Хоразмдаги истироҳат боғларидан бирида дарахтлар ноқонуний кесиб ташланди

Келтирилишича, тадбиркорга боғ ҳудудидан ер ажратилмаган. Вилоят экология бошқармаси изоҳ берди.

Самарқандда итни тез оқар каналга ташлаб юборган йигитларга чора кўрилди

26 ва 21 ёшли йигитларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Аввалроқ, Самарқандда бир йигит итни каналга ташлаб юборгани, бошқа йигит ҳолатни тасвирга олиб, уни TikTok'ка жойлагани ҳақида хабар бергандик.

Сурхондарёда фермерни резина этик билан уриб, уни "чўчқа" деб атаган туман прокурорига чора кўрилди — видео

Турли аудиоёзувлари билан "машҳур" туман прокурори эндиликда фермерларга бир жуфт этик ва фонарь олиб келишларини буюрган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бандихон тумани прокурори Соатмурод Махмановга тегишли деб айтилаётган ҳудуддаги маҳалла раисларини турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилинган аудио тарқалган эди.

Нукусда машинадан танасини чиқариб ҳаракатланган йигитларга чора кўрилди — видео

Улар бу ҳолатни дўстининг туғилган куни билан табриклаш мақсадида содир қилган. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида бир гуруҳ йигитлар машина ойнасидан танасини чиқариб ҳаракатланди.

Теннис. «Уимблдон»нинг барча ярим финалчилари маълум бўлди

Теннис бўйича “Улкан тож” туркумига кирувчи Уимблдон мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган баҳслар якунланди ва барча ярим финалчилар номи маълум бўлди.Амалдаги чемпион Новак Жокович чорак финалда россиялик Андрей Рубльёвдан устун келди (4:6, 6:1, 6:4, 6:3).

Андижонда 4 яшар болага итлар галаси ҳужум қилди

5-6 та итлар болани турли жойларидан тишлаб, жароҳат етказган. Вилоят ССБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Тошкентда актриса қиз устидан беҳаё ёзишмалар орқали шантаж қилинди — видео

Бировларнинг беҳаё расмларини тарқатувчи канал админлари актриса йигитлар билан беҳаё мавзуларда ёзишганини монтаж қилиб, тарқатишган. Ўзбек сериалларидан биридаги роли орқали танилган актриса Садоқат Хамидова видеомурожаат қилиб, унга номаълум шахслар шантаж қилишганини айтди.

Ижтимоий тармоқда ИИО ходимлари бир гуруҳ фуқароларни ҳибсга олаётгани акс этган видео пайдо бўлди — видео

Ички ишлар вазирлиги мазкур видеога изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир гуруғ ҳуқаролар ўртасида мушталашув бўлаётгани акс этган видео тарқалди.

Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга 6 трлн. сўм «нақд пул» етмади.

Марказий банк томонидан 2023 йил январь-июнь учун «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ» тайёрланди Мазкур шарҳга кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 295,4 трлн. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 30,7 фоизга ошди.

Aimchess Rapid. Абдусатторовнинг Карлсенга «тиши ўтмади»

Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирида кеча финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Нодирбек Абдусатторов норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсенга қарши дона сурди.

Аския ва қизиқчилик санъати соҳасида маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилади

Ҳужжатнинг олтинчи бандида аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли ижодкорларнинг маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилиши белгиланган.   Ушбу қарорда белгиланган тартибда ўзининг маҳорат мактабини яратган ижодкорлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асосий иш жойи орқали ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида қўшимча рағбатлантириб борилади.

Уч боксчимиз «Чемпионлар оқшоми» турнирига йўл олишди

Боксчиларимиз Таиланднинг Пукет шаҳрида ўтказиладиган "Чемпионлар оқшоми" турнирида иштирок этиш учун жўнаб кетишди. 15 июль куни ўтказиладиган жангларда уч нафар боксчимиз  -  Ҳасанбой Дўсматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Мужибилло Турсунов рингга кўтарилади.

Тайсон Фьюри ва собиқ UFC жангчиси Френсис Нганну ўртасидаги жанг октябрь ойида бўлиб ўтади

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри собиқ UFC жангчиси Френсис Нганнуга қарши жанг қилади.Бу ҳақида журналист Майк Коппинжер хабар қилди.

Тошкентдаги 19 гектар майдондаги 18 минг дарахт кесилишига йўл қўйилмайди — Экология вазирлиги

«Газета.uz» эътибор қаратгач, Тошкентдаги 19 гектар ердаги 18 минг дарахт кесилишига йўл қўйилмайдиган бўлди. Аввалроқ бу ердаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти Андижонга кўчирилиши сабабли унинг ўрнида завод қурилиши ва дарахтлар кесилишидан хавотирланган аҳоли ҳукуматга мурожаат қилганди.

Эртага Тошкентнинг 5 та туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади

Юнусобод, Шайхонтоҳур, Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади. Электр тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 4-Иссиқлик маркази қозонхонаси “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖ ишининг тўхтатилиши муносабати билан 13 июль куни бир қатор манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ва 10 та вилоятда автобус йўналишларидан кўрилган зарар учун бюджетдан 25 млрд сўм ажратилди

Вилоятларда норентабел автобус йўналишларидан кўрилган зарарни қоплаш учун 7 млд сўм ўтказилган. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг ўзига 18 млрд сўм ажратилди.

Жиззахда ўғирланган "номер" тақиб, 292 марта қоида бузган Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи давлат рақамини ўғирлаб, уни 5 та машинага таққан ва бир йил давомида 300 тага яқин қоидаларни бузиб ҳаракатланган. ИИВ ЖХД ЙҲХ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 июль куни Тошкент-Термиз халқаро йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан ўтган қисмида сирена ва мигалка ёқиб келаётган Malibu-2 машинаси инспекторлар томонидан тўхтатилган.

Пойтахтнинг иккита тумани авария сабаб электр таъминотидан узилди

Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бугун, 12 июль куни соат 12:40 атрофида Шайхонтоҳур туманидаги "Айни" подстанциясининг электр қурилмасида носозлик юзага келди.

Сурхондарёдаги Ат-Термизий халқаро университетининг лицензияси йўқлиги маълум бўлди

Университет Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг фаолият учун рухсатномалар йўқлиги ҳақидаги баёнотига ҳам муносабат билдирди. Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига Ат-Термизий халқаро университети томонидан берилган дипломларни тан олиниши юзасидан саволлар келиб тушди.

Ўзбекистонга музқаймоқлар асосан Россиядан келтирилмоқда — Статистика агентлиги

Ўзбекистон 5 ой давомида 3,5 миллион долларлик музқаймоқ импорт қилди. Музқаймоқнинг асосий қисми Россиядан харид қилинди.

Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Юй Цзюнь Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. 51 ёшли дипломат шу йил бошида 5 йиллик миссиясини якунлаган Цзян Яннинг ўрнини эгаллади.

«Хиёнат қилганга ўрин йўқ». Президент — «Автойўл», «Темир йўллар» раҳбарлари ва бошқалар ишдан олиниши ҳақида

Президент «Автойўл», «Темир йўллар» ва «Ўзсувтаъминот» раҳбарлари, сув хўжалиги ва транспорт вазирлари ўринбосарлари ишдан олинганини эълон қилар экан, «Хиёнат қилганга ўрин йўқ», деди. «Ўзтўқимачиликсаноат», «ИЭС» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» раҳбарларига берилган огоҳлантириш «сўнггиси» эканини айтди.

Пара енгил атлетика бўйича ЖЧ. Ёрқинбек Одилов ҳам шоҳсупасига кўтарилди ва Париж-2024 лицензиясини қўлга киритди

Франциянинг Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати 9 июль, якшанба куни старт олди.Эркаклар ўртасида F57 классида баҳсларга киришган ҳамюртимиз Ёрқинбек Одилов найза улоқтириш дастурида 49 метр 39 см натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

ЕНГИЛГАН МАЪНАВИЯТ

Бир пайтлар «Юксак маънавият – енгилмас куч» деб, кўп айтиларди. Биринчи президентимизнинг шундай номли китобидан иқтибослар келтирилиб, маърузалар ўқилар, матбуотда кўп чиқишлар қилинар, тадбирлар ўтказилар эди. Хозир ушбу ибора деярли айтилмаяпти, унутилди. Нима учун?

Aimchess Rapid. Нодирбек Абдусатторов Левон Аронянни мағлуб этиб, финалга чиқди

Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирида кеча навбатдаги баҳслар ўтказилди. Ушбу мусобақанинг 1-дивизионида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов кеча АҚШлик Левон Аронянга қарши ярим финал ўйинларини ўтказди.

Ўзбекистон 8 та давлатдан музқаймоқ импорт қилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатлардан қиймати 3,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган. Музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158 тоннага ошган.

Cамарқандда болакайни итлардан қутқариб қолган ҳайдовчи тақдирланди

Вилоят ҳокимлиги томонидан 23 ёшли ҳайдовчига китоб, ташаккурнома ва яна бошқа совғалар берилди. Бугун Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган автотураргоҳ олдида кетаётган болага итлар ҳамла қилгани ва такси ҳайдовчиси уни қутқариб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

«Халқ ишончини оқлаш учун жонимни фидо қилишга тайёрман» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланганидан кейинги илк нутқида халқнинг юксак ишончини оқлаш учун бор билим, тажриба ва кучини сарфлашини, керак бўлса, бунинг учун жонини ҳам беришга тайёрлигини таъкидлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сешанба куни мамлакатга хорижий сармояларни жалб этиш масалаларига бағишланган йиғилишда якшанба куни бўлиб ўтган сайлов якунларини сарҳисоб қилар экан, «донишманд халқимиз жуда катта сиёсий тадбирни юқори савияда, ёруғ юз билан ўтказди», дея таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев «Темир йўл», «Автойўл», «Сувтаъминот» раҳбарлари ва бошқа амалдорларни ишдан олди

Президент видеоселектор йиғилишида сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари, транспорт вазири ўринбосари, «Сувтаъминот» раҳбари Соҳиб Саифназаров, «Темир йўл» раҳбари Ҳуснутдин Хосилов ва «Автойўл» раҳбари Абдураҳмон Абдувалиевни лавозимидан озод этди.Президент Шавкат Мирзиёев ўзи раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилишида бир қатор раҳбарларни ишдан олди.

12 нафар ҳоким ишдан бўшатилди, Бош прокуратура уларнинг фаолиятини текширади

Шавкат Мирзиёев 10 та туман ва 2 та шаҳар ҳокимини инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги учун ишдан бўшатиш бўйича топшириқ берди. Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига уларнинг фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.