Грузия пойтахти мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича «Катта Дубулға» мусобақасининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг ғазнаси кумуш медали билан бойиди. -73 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Обидхон шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи чоғида Америка «Тинчлик корпуси» кўнгиллиларининг Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклаш ҳамда гендер тенглигини биргаликда тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Администрациясининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати шўъбаси мудири Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи доирасида Вашингтонда Тинчлик корпуси бош директори ўринбосари Томас Пан билан учрашди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Афзал Ирматов ҳибсга олинди. Ҳозирда унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ташкилотнинг тушунтиришича, препарат қарияларда простата саратонини даволашда самарали эканлиги исботланган. Ўзбекистон олимлари саратон касаллигини даволашда самарали бўлган "Лютеций - 177" препаратини рўйхатдан ўтказди ва ишлаб чиқарди.
Покемон чўнтак йиртқич ҳайвонлари ҳақидаги аниме сериалининг сўнгги эпизоди Япониянинг Токё ТВ телеканали эфирида намойиш этилди.Сериал 26 йил давом этди. Жами 25 та фасл ва 1234 та эпизод чиқди.
У Matiz'ини 60 минг сўм эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган мактаб ўқувчиларининг ихтиёрига топширди. Андижонда вояга етмаган болаларга ўз машинасини ижарага берган шахс жавобгарликка тортилди.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди. Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи фуқаро икки кишини пичоқлаб ўлдирди ва жиноятни яшириш мақсадида жасадларни ёқиб юборди.
Содир бўлган зилзилалар оқибатида жами 16 киши қурбон бўлган, 54 киши жабрланган. Ўзбекистон геологик жойлашувига кўра, Ўртаер денгизи - Осиё сейсмик камарида жойлашган.
Сўнгги икки ой ичида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 562 тага кўп электромобиль импорт қилинган бўлиб, Хитой автомобилларига талаб ортган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 8 та хорижий давлатлардан қиймати 26,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 786 дона электромобиль импорт қилган.
Фаррух Бобоев Мактабгача таълим агентлиги директорига биринчи ўринбосар, Оятилло Рахматиллаев ва Нодир Муслитдинов эса ўринбосарлар этиб тайинланди.Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди.
Бўка туманида фуқаро ер олиш бўйича ҳокимликка мурожаат қилган. Аммо, масъуллар президент қарорига риоя қилмай, фуқарони сарсон қилган.
Қадимий ва навқирон Самарқанднинг туристик салоҳияти кун сайин ошиб бормоқда. Уни қутлуғ Наврўз шодиёналарида шаҳарга ташриф буюрган минглаб юртдошларимиз ва хорижлик сайёҳларнинг ҳаяжонлари ва мулоҳазаларида яна ҳам ҳис этасиз.
Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Бектош Сайипов Қашқадарё вилоятига прокурор этиб тайинланди.Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бектош Рахимович Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
У йигит ва қизга ўз хонадонида шароит яратиб бериб, 40 минг сўмдан олган. ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Бухоро вилояти Пешку тумани "Янги бозор" маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган эркак фоҳишахона ташкил қилгани аниқланган.
Қўлга олинган эркак фуқарони Европа ва Мексика орқали АҚШга олиб киришни ваъда қилган. Маълум қилинишича, 1996 йилда туғилган самарқандлик Ж.Й.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Тбилиси «катта дубулға» турниридаги иштироки давом этади. Бугун ўрта вазн тоифасида кечадиган баҳсларда 4 нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб боради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2023 йилги (ҳижрий 1444 йил) закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди. Қайд этилишича, закот нисоби 35,7 млн сўм деб белгиланди.
Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева БМТнинг сув ресурслари бўйича конференциясида сўзга чиқиб, «Орол маданияти саммити» лойиҳасини тақдим этди. «Санъат, дизайн ва маданият Оролбўйидаги муаммолардан хабардорликни оширишда ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин», — деди у.
Вазирлик зилзилага оид тарқалган хабарлар ёлғон эканлиги бўйича огоҳлантириш билан чиқди. Бугун, ижтимоий тармоқларда яна бир бор зилзила рўй бериши мумкинлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалиб, унинг манбаси сифатида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий веб-сайти кўрсатилган эди.
Дзюдо бўйича Тбилиси «Катта дубулға» турнирида биринчи кун баҳслари якунига етиб бормоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова ғолибликни қўлга киритди.
Улуғбек Розуқулов яна «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси бўлди. У аввал бош вазир ўринбосари ва миллий авиакомпания раҳбари лавозимларида ҳам фаолият юритган.
«Қўйлиқ-Қурувчилар» участкасининг бешта янги бекатида тест режимида поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бугун, 24 март куни Тошкент метрополитенининг Қўйлиқ-Сергели йўналишидаги бешта янги бекатида поездлар синов режимида ҳаракатлана бошлади, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Андижон вилояти Асака тумани собиқ ҳокими Мансур Алихоновга нисбатан 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, туманнинг икки мансабдорига ҳам суд ҳукми ўқилди.
Андижон вилояти Асака тумани собиқ ҳокими Мансур Алихоновга нисбатан Жиноят кодексининг 5 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Аввалроқ, президент қарори билан Андижон вилояти Асака тумани ҳокими Мансур Алихонов ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонун бузиш ҳолатлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.
Йўлларда қоидабузарлик ёки ҳодисаларни, қидирувдаги автомобилларни аниқлаш ва шу каби бошқа мақсадларда учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Маҳкумларга навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш тарзидаги интизомий жазо чораси киритилди. Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун президент томонидан имзоланди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати.
Бугун Албаниянинг Дуррес шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Мазкур мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси эрта тонгда Европа сафарига йўл олди.
Собиқ мактабгача таълим вазири Агриппина Шин мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари — Мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланди.Агриппина Шин мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 1-ўринбосари — мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланди, дея хабар бермоқда президент Администрациясига яқин бўлган «Нигоҳ» Telegram-канали.
Бугун Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «катта дубулға» туркумига кирувчи турнир бошланади. Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи мусобақада 11 нафар дзюдочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га маълум қилишича, мазкур ҳодиса бугун, 23 март куни соат 01:55 да Фарғона вилояти Риштон туманида содир бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.