У шериклари билан жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишда гумонланмоқда. Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Ҳудудгаз Андижон” ҳудудий газ таъминоти филиалининг Булоқбоши туман бўлими бошлиғи Ш.Ш ва бошқалар жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий газ таъминоти филиалининг Булоқбоши туман бўлими бошлиғи Ш.Ш ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Ш.
My.gov.uz'да Ўзбекистонда доимий ёки вақтинча яшаётган чет элликлар фарзандларини мактабга жойлаштириш учун масофадан ариза бериш имконияти яратилди. My.gov.uz'да Ўзбекистон ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ҳам фарзандларини мактабга жойлаштириш учун масофадан ариза бериш имконияти яратилди.
Бугун Колумбияда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида +109 кг вазн тоифасида А, B ва C гуруҳларидаги беллашувлар ўтказилади.
Ўғри бир ярим ой ичида Тошкентдаги супермаркетдан сариёғ ўғирлаб юрган.
Депутатнинг айтишича, митинглар тўғрисидаги қонун ҳали қабул қилинмагани учун блогер Ҳайдаров қонунга хилоф равишда жазоланган. Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг Ўзбекистонда митинглар ўтказилаётгани ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Улар жамият ва давлат манфаатларига салкам 3,5 млрд сўм зарар келишига йўл қўйиб берган. Шеробод, Музработ ва Узун “ТЭТК” бошлиқларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича элчиси Рашад Ҳусайн билан учрашди. Элчининг таъкидлашича, мамлакатда диндорларнинг ўз эътиқодларини ифода этишлари учун янада кенгроқ шароитлар яратиш радикал қарши курашга ёрдам беради.
Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга ошган. Бу йил Қарийб 5,5 млрд сўмлик 7 млн 435 мингта пиротехника воситалари ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.
Умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини “Masdar” (БАА), "GD Power – Powerchina" (Хитой) ва “Voltalia” (Франция) компаниялари қуради. Кеча, 15 декабрь куни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган 3 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича ўтказилган тендер танловларида ғолиб инвесторлар аниқланди.
Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси вакили Эркин Назаров Ўзбекистонда 300 га яқин нефть-газ конлари мавжуд бўлиб, уларнинг захираси 40 йилга етишини айтди. Ўзбекистонда нефть-газ захираси 40 йилга етади.
Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Тошкент вақти билан бугун тонгда вазни 109 кг.гача бўлган эркаклар мусобақада иштирок этишди.
Юртимизда 300га яқин нефть-газ конлари мавжуд бўлиб, уларнинг захираси 40 йилга етиши аниқланган. Шу билан бирга, уран хомашёси бўйича ҳам 15 йилга етадиган захира мавжуд.
Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаоллик 11 ой давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошди. Иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар 15,8 фоизга, хусусан, пойтахтда 22,7 фоизга ошди.
Мазкур лойиҳа 2020 йилда жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди. Аммо, айрим камчиликлари сабаб тасдиқланмаган.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов соқол қўйишга тақиқлар ҳақидаги гапларга муносабат билдирди. Бугун, 15 декабрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Ўзбекистонда соқол қўйишга тақиқлар қўйилиб, айрим жойларда рейдлар ўтказилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Президент Ўзбекистонда энергия таъминоти «қўл бошқаруви» орқали эмас, тизим асосида ишлаши кераклигини маълум қилди. Шавкат Мирзиёев, шунингдек, АИ-80 бензинини акциз солиғидан озод қилиш имтиёзи жойларда «ўйинга айланиб кетмаслиги» кераклигини қатъий кўрсатиб ўтди.
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига кўра тўртта йўналишда энг яхшилар маълум бўлди. Унга кўра: Энг яхши ҳакам: Козим Аҳмадалиев Энг яхши жамоа: Фарғона (умумжамоа ҳисобида 1-ўрин) Энг яхши аёл боксчи: Феруза Казакова Энг яхши эркак боксчи ("Руфат Рисқиев кубоги"): Мужибилло Турсунов Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
"Ўзбекнефтгаз", "Иссиқлик электр станциялари", "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари", "Ҳудудий электр тармоқлари", "Ўзтрансгаз" ва "Ҳудудгазтаъминот" раисларига "ҳайфсан" берилди. Бугун, 15 декабрь куни президент раислигида ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш масаласи ҳақида видеоселектор йиғилиши бўлмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Кеча куннинг биринчи ярмида аёллар, иккинчи ярмида эса эркаклар ўртасидаги барча финал жанглари ўтказилди.
Оғир атлетика бўйича Колумбиянинг Богота шаҳри мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учун аталган кунлар етиб келди. Бугун Олимпиада ва жаҳон чемпиони Руслан Нурудинов олтин медаллар учун супага чиқади.
Кодексда бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тақиқлаш, блогерлик фаолиятининг тартиби ҳақида янги қоидалар белгилаб қўйилган. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилди. Ушбу Кодекс Ўзбекистонда ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш, ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган, шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилиниш каби муносабатларни тартибга солади.
Қўшимча 14 та қатнов 26 декабрь кунидан бошланади. Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоезди қатновлари йўлга қўйилади.
Иккита рейс муқобил аэродромларга жўнатилди, яна бир WЗ1127 рейсда ҳаракатланган учоқ кутиш зонасига юборилди. Қалин туман тушиши ва кўринишнинг пасайиб кетиши натижасида (50 м) Наманган халқаро аэропорти рейсларни қабул қилиш ва жўнатишини чеклаб қўйди.
Улар серқатнов йўлни тўсиб, бошқа автомашиналарга халақит қилиб ҳаракатланган. Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ўтувчи халқаро аҳамиятга эга йўлда ака-укалар кенжа укасининг тўйида гуруҳ-гуруҳ бўлган тўй кортежига қўшилган ҳолатда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, серқатнов йўлни тўсиб ҳаракатланишди, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати.
Жорий йилнинг 10 ойи давомида ярим миллион киши дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун хорижга чиққан. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 10 ойида 558,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун хорижга чиққан. Ўзбекистонликлар дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун энг кўп сафар қилган давлатлар: — Туркия – 202,1 минг киши;— БАА – 87,9 минг киши;— Саудия Арабистони – 49 минг киши;— Миср – 29,5 минг киши;— Қувайт – 9,6 минг киши;— Жанубий Корея – 9,4 минг киши;— АҚШ – 8,4 минг киши;— Грузия – 6,7 минг киши;— Ҳиндистон – 4,9 минг киши;— Германия – 3,5 минг киши.
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Колумбия мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида дастлабки медалларини қўлга киритди. -87 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Турсуной Жабборова кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.
Президент Uzbekistan airways АЖни трансформация қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Uzbekistan airways АЖни трансформация қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.Тақдимотда давлат раҳбарига “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни трансформация қилиш ва ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган стратегия ҳақида ахборот берилди. Унга мувофиқ, авиакомпанияга халқаро тажриба асосида корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш, ҳаво кемаларини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва юк ташиш тармоғини кенгайтириш чоралари кўрилади.
Қорақалпоғистонда 1−2 июль кунлари юз берган воқеалар юзасидан қўзғатилган биринчи ва 22 кишига оид жиноят иши бўйича суд Бухоро вилоятида давом этмоқда. Бош прокуратура яна 39 кишига дахлдор иккинчи жиноят иши бўйича тергов якунланаётганини маълум қилди.
АҚШ Ўзбекистонни янги савдо йўлларини йўлга қўйиш, импорт ва экспорт бозорларини диверсификация қилиш, иқлим инқирозига қарши курашиш ва аёллар учун иқтисодий имкониятларни кенгайтиришда қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда иккинчи стратегик шериклик мулоқоти натижалари бўйича қўшма баёнотда айтилди.
Жорий йилнинг 10 ойи давомида 357,7 мингта солиқ тўловчида ўтказилган текширувдан олдинги таҳлиллар натижасида 89,4 трлн сўм тафовут аниқланган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.