Тошкентни барқарор энергия билан таъминлаш учун электр тармоқлари модернизация қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев 8 август куни Тошкент энергетика тизими барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.Ўтган йилнинг ўзида пойтахтда 12 мингта янги объект, жумладан, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари фойдаланишга топширилди.

Бетербиев Бивол билан трилогия бўйича баёнот берди

Проф бокснинг ярим оғир вазн тоифасида россиялик собиқ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев сўнгги рақиби ва ҳамюрти Дмитрий Бивол билан учинчи баҳс ҳақида маълумот берди. "Навбатдаги жангимиз Россияда бўлиб ўтиши керак эди.

Осиё чемпионати: Бугун U-19 ёш тоифасидаги ярим финал баҳслари ўтказиляпти, унда 12 нафар боксчимиз иштирок этади

Кун давомида 12 нафар йигит ва қизларимиз финал йўлида ўз баҳсларини ўтказади. +80 кг вазндаги Собирахон Шахобиддинова қуръага кўра, тўғридан-тўғри финал йўлланмасини қўлга киритган.

Дзюдо. Давлат Бобонов узоқ танаффусдан сўнг яна машғулотларда

Хабар берганимиздек, шу кунларда катталар терма жамоамиз Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпти. Бош мураббий Александр Будолин бошчилик қилаётган машғулотларнинг навбатдаги куни тренажёр залида кучга йўналтирилган машқлар билан давом эттирилди.  Машғулотларда узоқ давом этган жароҳатдан сўнг яна таркибга қайтган Токио Олимпиадаси совриндори, жаҳон ва Осиё чемпиони Давлат Бобоновни ҳам кўриш мумкин.

Антидопинг агентлиги Лазизбек Мулложоновнинг вазияти бўйича маълумот берди

Аввалроқ, ўзбекистонлик боксчи, Париж Олимпиадаси ғолиби Лазизбек Мулложонов антидопинг қоидаларини бузганликда гумон қилинаётганини хабар қилгандик. Ўзбекистон Миллий Антидопинг агентлиги вазиятга муносабат билдирди.

«Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик». Алишер Қодиров паспорт учун рўмолни ечиб тушишга мажбурлашни тўхтатишга чақирди

«Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни тўхтатишга чақирди.Унинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг дунёвий давлат экани тортишиладиган мавзу эмас.

Рио-де-Жанейродаги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди

12 октябрь куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида UFC Fight Night турнири ўтказилади. Промоушен матбуот хизмати ушбу оқшомнинг асосий жангини эълон қилди.

Эстония йил бошидан буён 23 ўзбекистонликни мамлакатдан чиқариб юборди

2025 йил бошидан буён 23 нафар Ўзбекистон фуқароси Эстониядан чиқариб юборилган. Бу ҳақда Эстония полиция ва чегарани қўриқлаш департаменти маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Кураш: полвонларимиз қитъада тенгсиз

Жанубий Кореянинг Квесан шаҳрида миллий спортимиз кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ташкил этилган қитъа чемпионатининг якуний натижаларига кўра, 53 та медални қўлга киритган мамлакатимиз вакиллари 1-ўринни эгаллади. Тўрт кунлик шиддатли беллашувлар кураш спорт тури сифатида қитъада янада оммалашиб бораётганини, турли мамлакатлардан ҳар томонлама профессионал курашчилар етишиб келаётганини кўрсатди.

Жиззахлик ёш шахматчи – Марказий Осиё чемпиони

Яқинда Қирғизистоннинг Чопон-Ата шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган бахмаллик Акбаршоҳ Ачилов юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, катта муваффақият билан Ватанга қайтди. Бугунги кунда Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таҳсил олаётган 13 ёшли Акбаршоҳ шахматга бўлган қизиқишини илк мусобақалардаёқ намоён этган.

Футзал юртимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам ривожлантирилади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов билан учрашув ўтказди. Унда мамлакатимизда футзал спортини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистонлик уч теннисчи Roland Garros мусобақасининг чорак финалига йўл олди

Бугундан Олма-Ота (Қозоғистон) шаҳрида теннис бўйича U-16 ёш тоифасидаги ўғил-қизлар иштирокида Roland Garros Junior Series by Renault турнирининг саралаш босқичи старт олди. Мусобақанинг бугунги куни доирасида ўзбекистонлик теннисчилар чорак финал босқичига чиқишди.  Вероника Жепарова эронлик рақиби Мозхан Абедлатини 6:1, 6:0 ҳисобида мағлуб этди, Эмили Ким эса иорданиялик теннисчи Нуур Селин Саежни 6:1, 6:1 ҳисобида енгди.

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”га тайёргарлик юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Ўзбек спортида ёш иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг иккинчи босқичи бошланиш арафасида. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов раислигида мазкур босқични жойларда юқори савияда ўтказиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди, унда россиялик атлетлар ҳам иштирок этяпти

МОҚ матбуот хизматига кўра, "Ҳумо Арена" иншоотида фигурали учиш бўйича турли ёш тоифаларидаги Ўзбекистон чемпионати старт олди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бораётган ушбу чемпионат дастурига кўра, спортчилар кеча қисқа дастурдаги чиқишларини намойиш этишяпти.  Бугун эса белгиланган эркин дастурдан сўнг барча йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сунъий йўлдош тасвирларидан олинган тунги ёруғлик маълумотлари асосида ҳудудларнинг иқтисодий фаоллигини баҳолади

Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, ушбу методологиянинг Ўзбекистонда қўлланилиши ўсиш суръатларини мониторинг қилиш, минтақавий номутаносибликларни баҳолаш ва ҳудудий ривожланишни режалаштириш учун янги имкониятлар очади. Тошкент 2025й.

IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

2025 йил 23–27 июль кунлари Сербиянинг Златибор шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бокс бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа вақтида нохуш ҳолат юз берди: ўзбекистонлик мураббий Ҳамза Авезов ҳакам қароридан норози бўлиб, рингга югуриб чиқди ва ҳакамга қўл кўтармоқчи бўлди.

Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда боксчи Лазизбек Муллажонов допинг қоидаларини бузгани, натижада Париж–2024 Олимпиадасидаги олтин медали бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо бу даъволар мутлақо асоссиз экани аниқланди.

Самарқанд вилояти ҳокимига тўрт нафар ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилоят ҳокимлигида 5 август куни бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокимлиги тузилмасида тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.Хусусан, бир йил давомида Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокими вазифасида фаолият кўрсатган Шербек Бўронов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: БМТ конференцияси давлат раҳбарлари Тожикистондаги тадбирларда

БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференцияси доирасида 5 август куни давлат раҳбарлари Тожикистоннинг Аваза шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон миллий кунларига бағишланган тадбирларда иштирок этди.Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, миллий кунлар минтақа халқларининг бой маданий меросини, мустаҳкамланаётган қўшничилик алоқаларини ва кенгайиб бораётган маданий-гуманитар ҳамкорлигини намойиш этиш мақсадида уюштирилди.

Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги 100 йилликнинг энг буюк спортчиси ким эканини айтди

UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги 100 йилликдаги энг буюк спортчи ким эканини айтди. Бу ҳақда “Нур.кз” хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби билан учрашди

БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференцияси доирасида Шавкат Мирзиёевнинг БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Учрашувда томонлар глобал ва минтақавий тараққиётнинг долзарб масалалари, хусусан, БМТ бош ассамблеясининг бўлажак 80-юбилей сессиясини ўтказиш масалаларини кўриб чиқди.

Ургут, Тойлоқ ва Пайариқ туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Самарқанд вилоятининг қатор ҳудудларига янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.Тойлоқ тумани ҳокими этиб Бехзод Рахматуллаевич Рахматуллаев тайинланди.

Шавкат Мирзиёев денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатлар муаммоларини ечиш учун таклифлар берди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги «Аваза» миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиб, нутқ сўзлади.Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида ўтган тадбирда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, шунингдек, бошқа қатор давлат ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлган пара таэквондочиларимиз Тошкентга қайтди

1 август куни Малайзиянинг Кучинг шаҳрида бўлиб ўтган пара таэквондо бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тантанали кутиб олинди. Матонатли спортчиларимизни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва оила аъзолари қарши олди.

Академик эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатига йўл олди

5-12-август кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев «Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» ордени билан тақдирланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида президенти Шавкат Мирзиёевга Туркманистоннинг «Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўқитувчиларни “ремонт”га мажбурлаган директор 41 млн сўм жаримага тортилди

Аввалроқ 42-мактабда ўқитувчилар мажбуран мактаб таъмирига жалб қилингани, айрим педагоглар ҳатто таътил пайтида девор сувоқ қилишга мажбур бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси суриштирув ўтказди.

Мирзиёев Туркманбоши шаҳрида Бердимуҳамедов билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрига ташрифи чоғида Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди. Томонлар ўзаро ишончга асосланган стратегик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

БМТ нега денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлар учун конференция ўтказмоқда?

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев душанба куни БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиш учун Туркманистонга келди.География тўсиқ сифатидаКонференция атрофида қурилган муаммо янги эмас: Европа (2), Африка (16), Жанубий Америка (2) ва Осиё (12) даги 32 та давлат БМТ томонидан расман landlocked developing countries (LLDC) — денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган ривожланаётган давлатлар деб таърифланган ҳолатда.

Махачев Маддалена билан чемпионлик жангига тайёргарлик бошланганини эълон қилди (ФОТО)

Россиялик UFC cобиқ чемпиони Ислам Махачев ярим ўрта вазн чемпиони Жек Делла Маддаленага қарши жангга тайёргарлик кўришни бошлаганини айтди. Аввалроқ, Махачев ва Маддалена 15 ноябрь куни Нью-Йоркда (АҚШ) ўтказиладиган UFC 322 турнирида жанг қилиши малум бўлганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.