Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов халқаро конференцияда Афғонистон ҳукумати олдида турган муҳим вазифаларни санаб ўтди.
Қувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида бокс бўйича "1-халқаро мусобақа" ўз якунига етди. Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Хабарингиз бор, оғир атлетика бўйича юртимизда ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бугун ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги куни ҳам спортчиларимиз учун омадли келди.
Афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг шахсий буюмлари кимошди савдосида сотилди, дея хабар беради France Press.Кимошди савдосида сотилган асосий буюм Али 1974 йилда Жорж Форманни нокаутга учратиб, қўлга киритган чемпионлик камари эди.
Пойтахтимиз Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди.Мусобақанинг сўнгги кунида ҳам ҳамюртларимиз медаллар жамғаришди.
ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда квартираларни ўмарган жиноий гуруҳ аъзоси қидирувга берилган. Ана шундай ҳолатлардан бири пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлган.
Вазирлар Маҳкамаси битта қарори билан ўзининг 422 та қарорини бекор қилди. Бунда «тартибга солувчи гильотина» усулидан фойдаланилди.
24 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан қўшни давлатлар раҳбарлари, шунингдек, Озарбайжон, Беларус, Россия ва Туркия раҳбарлари табриклади. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров унга иккита от совға қилди.
Тошкентда якунланиб бораётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида оғир вазн тоифасида қизлар беллашуви тугади. Таниқли вакиламиз Турсуной Жабборова -87 кг вазн тоифасида қитъамиз ёшлари орасида тенгсиз эканини яна бир бор исботлади.
Шу ҳафта Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларини қабул қилади, Афғонистон бўйича халқаро конференция иштирокчиларига эса мурожаат йўллайди, деб хабар қилди президент матбуот котиби. Шерзод Асадов шунингдек, давлат раҳбарининг туғилган куни қандай ўтгани ҳақида ҳам маълумот берди.
Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.Бугун 5 нафар атлетимиз супачага чиқишди.
Қувайтдаги мусобақада уч нафар боксчимиз кейинги босқичга йўл олди. -51 кг вазнли Абдумажид Маннопов яманлик рақиби рингга чиқмагани учун боксчимиз автоматик тарзда кейинги босқичга йўл олди.
Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Аброрбек Маъруфбеков тенгқурлари орасида қитъамизда етакчи эканини исботлади. Ҳамюртимиз барча йўналишларда рақибларидан устунлик қилиб, жамоамиз ҳисобига 3 та олтин медаль келтирди.
Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 7-кунги беллашувларида ҳамюртимиз Ҳожиакбар Олимов 1та олтин ва 2та кумуш медални қўлга киритди.
Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 7-кунги беллашувларида ҳамюртимиз Мадина Файзуллаева -76 кг.
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Александр Невский ордени билан тақдирланди. Тегишли фармон шанба куни РФ президенти Владимир Путин томонидан имзоланди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг Ўзбекистон бош прокурори қатнашган сессиясида Эркабой Тажиев республика прокурори лавозимига тайинланди. У 2016−2017 йилларда ҳам мазкур лавозимда фаолият олиб борган.
Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-7) UFC’даги бешинчи жангини 2022 йилнинг 3 сентябрида асли доғистонлик бўлган Германия вакили Абусуфён «Абус» Магомедовга қарши ўтказиши керак эди.Франциянинг Париж шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night мусобақаси доирасида Абусуфён Дастин Столфсфусга қарши октагонга кўтарилади.
Май-июль ойларида қисқа муддатли ташқи шоклар таъсирини пасайиши ҳисобига макроиқтисодий ҳолатнинг нисбатан барқарорлашиши ҳамда тартибга солинадиган нархларни эркинлаштириш бўйича кутилмаларнинг ортда қолиши 2022 йил якунида инфляция даражасининг 12-14 фоизлик прогноз коридорининг медианисидан пастроқ, яъни қуйи чегарасига яқин шаклланиш эҳтимолларини оширмоқда. Бу ўз навбатида, инфляциянинг апрель ойидаги прогноз даражасидан қисқа муддатли омиллар таъсири ва кутилмалар бўйича қўшилган юкламани олиб ташлаш ва шунга мос равишда, пул-кредит шароитларини ҳам ўзгартириш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда MASTERCARD EUROPE S.A. ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув Меморандуми имзоланди.
Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун -64 кг вазн тоифасида U-17 тоифасида иштирок этган Машҳура Рустамова даст кўтариш, силтаб кўтариш ва икки кураш натижасига кўра 3 та бронза медални қўлга киритди.
Ҳамюртимиз Шохжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги жорий йилнинг 10 август куни АҚШнинг Детройт шаҳрида ўтказилади. Ушбу учрашув супер енгил вазн тоифасида (63,5) Шохжаҳон Эргашев ҳамда мексикалик Анхел Мартинес ўртасида кечади.
Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида еттинчи кун ортда қолди. Унда иккита финал дастури ўрин олиб, ҳар иккиси ҳам 200 метр масофага кечган беллашувлар бўлди.
Кеча Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати ўз якунига етди.Мусобақанинг сўнгги икки куни ёшлар жами 14 та вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқдилар.
2022 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 316,3 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 36,4 фоизга ошди. Жумладан, банк кассаларига нақд пул тушумлари 152,3 трлн.
Хабарингиз бор, пойтахтимиз Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Қизлар ўртасида -71 кг вазн тоифасида А гуруҳи баҳсларида даст кўтариш машқида Дилноза Файзуллаева ўзининг барча уринишларидан унумли фойдаланди (76, 80 , 82 ) ва натижада кумуш медалга эга чиқди.
Хабарингиз бор, пойтахтимиз Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.Ҳозиргина қизлар ўртасида -71 кг вазн тоифасида А гуруҳи баҳслари якунланди.
Шавкат Мирзиёев Қирғизистондаги саммитда Марказий Осиё тинчлиги ва барқарорлиги ўзаро ҳамжиҳатлик, минтақа умумий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўришга тайёрлигига боғлиқлигини таъкидлади. Президент иқтисодий, экологик ва гуманитар соҳаларда қатор ташаббусларни ҳам илгари сурди.
Енгил атлетика бўйича АҚШ мезбонлик қилаётган дунё биринчилигининг навбатдаги куни ортда қолди. Унда 2 тўплам медаллар жамланмаси ўйналди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви олдидан Шавкат Мирзиёев, Қасим-Жомарт Токаев ва Садир Жапаровнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтадиган Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрига келди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.