Ўзбекистон кўмагида Мозори-Шариф халқаро аэропорти қайта тикланди

Аэропорт ҳафтасига 4 та маҳаллий ва 1 та халқаро ҳаво қатновига хизмат кўрсата бошлади. ЎзАнинг хабар беришича, Афғонистоннинг Балх вилояти Мозори-Шариф шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда аэропорт фаолиятини тиклаш бўйича техник ёрдам кўрсатиш лойиҳаси босқичма-босқич амалга оширилгани, қисқа вақт ичида аэропорт ҳафтасига 4 та маҳаллий ва 1 та халқаро ҳаво қатновига хизмат кўрсата бошлагани қайд этилди.

Германия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келди

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Тошкентга келди. У президент ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказади, Самарқандга ташриф буюради.

Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари бир ойда ўртача 16,1 % га ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг октябрь ойида уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари сентябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 16,1 % га ошган. ✅ Бунда энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида 51,6 % қайд этилган бўлса, энг паст ўсиш 1 % билан Хоразм вилоятида кузатилган.

Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бунга газ қувурига ҳисоблагич ўрнатиш ишлари сабаб бўлган. "Ҳудудгазтаъминот" Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент вилояти Тошкент тумани Сабзавот маҳалласи ҳудудидан ўтган юқори босимли д-530 ммли газ қувурига ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилмоқда.

Бокс-2022. Осиё чемпионатининг илк кунида икки нафар спортчимиз рингга кўтарилади

Эртага Иорданияда бокс бўйича Осиё чемпионатига старт берилади. Эртанги баҳслар доирасида икки нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.

Теннис: Денис Истомин Италиядаги турнирда бош совринни қўлга киритди

Италиянинг Болсано провинцияси Ортизеи шаҳарчасида ўтказилган теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи турнир якунига етди.Ortisei Challenger турнирининг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Денис Истомин россиялик Евгений Карловский билан ҳамкорликда муваффақиятли иштирок этди.

Боксчиларимиз Осиё чемпионатидаги рақибларини билиб олишди

Эртага Иорданияда бокс бўйича Осиё чемпионатига старт берилади. Ҳозиргина эркаклар ва аёллар ўртасидаги баҳслар учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Тошкентда бир гуруҳ шахслар гиёҳванд моддалар етказиб турган “закладчик”ни дўппослашди – видео

Ёш йигитлар наркотик моддаларни етказиб турувчи "закладчик"ни Тошкент вилоятига олиб боришган. Номаълум шахслар, фуқарони ураётганлигини акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Нодирбек Абдусатторов шахматдаги фирибгарлик ҳақида: «Ҳатто гроссмейстерлар ҳар доим ҳам тўғри ўйнамайди»

Шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов шахматдаги фирибгарлик, хусусан, онлайн-шахматга бўлган муносабат ҳақида гапирди."Бу жиддий муаммо ва унга қарши кураш чоралари қаттиқ бўлиши лозим.

Бокс. Осиё чемпионати совриндорлари IBA рейтинги учун неча очко ишлаб олишади?

Иорданияда қатнашадиган боксчилар Осиё чемпионатида IBAнинг янги рейтинги учун очколар ишлаб олишади. Аммандаги мусобақада биринчи ўрин 1200 очко, кумуш ва бронза медаль эгалари 900 ва 700 очко ишлаб олишади.

Азамат Ахроров —— билан сухбат

— Агар ҳаётим ҳақида фильм суратга олсам, унга ўз исмимни, яъни «Азамат»ни қўйган бўлардим. Чунки бу исм эркакнинг мардлигини билдиради.

Салжуқийлар даври меросига оид кўргазма

Ўзбекистон Бадиий академияси галереясида «Туркийларнинг мероси. Фотосурат ва чинни кўргазмаси» бўлиб ўтди.

Қозоғистон билан чегарадаги автойўл-ўтказиш пунктларидан бири 19 ойга ёпилади

“Қоплонбек” автойўл ўтказиш пунктини модернизация қилиш ҳамда техник томонидан жиҳозлаш режалаштирган. Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Зангиота-Қоплонбек” автойўл ўтказиш пункти 19-ойга ёпилади, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ёмғирли об-ҳаво кузатилади

Синоптиклар ҳафта ичи кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 31 октябрь куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Банклар қандай ҳолатларда жисмоний шахслардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID карта ёки уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат) сўраши мумкин?

➖ Банк ҳисобварағини (омонатни) очиш учун ариза билан мурожаат қилганда; ➖ банк картасини олиш учун ариза билан мурожаат қилганда; ➖ тижорат банки томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни харид қилиш учун ариза билан мурожаат қилганда; ➖ кредит олиш ёки банк депозит ячейкаларида қимматбаҳо буюмларни сақлаш хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилганда; ➖ БҲМнинг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада мижозлар томонидан банк кассаларидан бошқа банк томонидан берилган банк карталари орқали нақд чет эл валютаси олинишида; ➖ эквиваленти 100 АҚШ долларидан ошган миқдорда чет эл валютасининг сотиб олиниши; ➖ БҲМнинг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, операцияларни амалга оширишда; ➖ БҲМнинг 36 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада ички электрон пул ўтказмалари юборишда.

Нодирбек Абдусатторов «Fischer-2022» турнирини 4-ўринда якунлади

Исландия пойтахти Рейкявик шаҳрида бўлиб    ўтган «Fischer Random World Chempionship-2022» турнирининг асосий кечасида «ақл гимнастикаси» усталари мухлисларга ҳаяжонли онлар тақдим этишди. 3-ўрин учун ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов классик шахматнинг амалдаги чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона сурди.

Ўзбекистонда маҳкумлар интернетдан фойдаланиши мумкин бўлади — қонун лойиҳа

ЖИЭМларда маҳкумлар учун нотариат хизматларидан фойдаланиши учун алоҳида хона ажратилади. Мазкур хона интернетга уланган компьютер билан жиҳозланади.

Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга ҳамдардлик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида содир бўлган тиқилинчда энг камида 153 киши ҳалок бўлгани муносабати билан Жанубий Корея президентига таъзия йўллади. Ўзбекистон ТИВ ҳодиса сабаб яна бир ўзбекистонлик жароҳат билан шифохонага ётқизилганини маълум қилди.

Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган таэквондочиларимиз таркиби аниқ бўлди

Таэквондо WТ мухлислари интиқиб кутаётганган жаҳон чемпионати яқинлашиб келмоқда. 3 йиллик танаффусдан сўнг ўтказиладиган дунё биринчилигига бу йил Мексиканинг Гвадалахара шаҳри 13-20 ноябрь кунлари мезбонлик қилади.

Василий Ломаченко енгилмас рақибини мағлубиятга учратди

Енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Василий Ломаченко (19-2-0, 11 КО) Тошкент вақти билан 30 октябрь тонгида Нью-Йоркдаги Мадисон Square Garden’да енгилмас Жемейн Ортисга (16-1-1, 8 КО) қарши рингга кўтарилди.Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва ҳакамлар бир овоздан украиналик боксчининг ғалабасини қайд этди — 115-113,116-112,117-111.Шу тариқа Ломаченко Теофимо Лопесдан учралган мағлубиятдан кейин кетма-кет учинчи ғалабасига эришди.

Шахмат. Абдусатторов финалга чиқа олмади

Исландиянинг Рекявик шаҳрида ўтказилаётган «Fischer Random World Championship-2022» мусобақасида шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов ярим финал баҳсини ўтказди. Ҳамюртимизга АҚШ шарафини ҳимоя қилувчи Хикару Накамурага қарши дона сурди.

Ўзбекистонда 1 ноябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Тиббиёт йўналишидаги талабаларни ишга жойлаштириш, ҳайдовчилар учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базасини шакллантириш, "коробка" ҳолатдаги уй-жойлар учун субсидия ажратишга рухсат бериш — қонунчиликдаги шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 ноябрдан кучга киради. Тиббиёт йўналишида таълим олаётган талабалар ишга жойлаштирилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлаган ҳолда республиканинг барча ҳудудларида мавжуд вакант лавозимларга талабалар, магистр ва клиник ординаторларни ишга жойлаштириш чораларини кўради.  Ўзбекистонда тадбиркорлар фаолиятини текширишнинг янги тартиби жорий этилади Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинади.

Шахмат: Бугун Нодирбек Абдусатторовга мухлислик қиламиз

Бугун «Fischer Random World Championship-2022» мусобақасида шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов ярим финал баҳсини ўтказади. Ҳамюртимизга АҚШ шарафини ҳимоя қилувчи Хикару Накамура рақиблик қилади.

Жиззахда яширин равишда чигитдан ёғ ишлаб чиқараётган цех фош қилинди — видео

Цехдан 2 минг литр истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ва 42 тонна ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган чигит маҳсулотлари топилган. Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Жиззах шаҳар “Ҳайриобод” МФЙда МЧЖ раҳбари ва таъсисчилари билан биргаликда мазкур корхонага тегишли цехда ноқонуний равишда қизил ва оқ ҳолатли чигитларни аралаштирган ҳолда ёғ маҳсулотини ишлаб чиқариб келаётгани аниқланди.

Тошкентнинг 3 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бунга юқори босимли газ қувурига электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган. Hududgaz Poytaxt Матбуот хизматининг хабарига кўра, 29 октябрь куни Янгиҳаёт тумани, "Янги Чоштепа" маҳалласи ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувурига электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилади.

Марказий Осиё ва Евроиттифоқ давлатлари раҳбарлари учрашувларини мунтазам ўтказишни режалаштиряпмиз — Шарль Мишель

Еврокенгаш раҳбари Ўзбекистон президенти билан Россия ва Украина уруши, унинг Марказий Осиё ва дунё учун оқибатлари, энергетика инқирози ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилганини айтди. «ЕИнинг яширин кун тартиби йўқ, биз тинчлик ва хавфсизликнинг асосий тамойилларига асосланамиз», деди у.

Тошкент ва Тошкент вилоятида вақтинчалик "прописка"нинг янги соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда

Эндиликда фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича махсус планшет қурилмалари орқали электрон рўйхатга олиш фаолияти ташкил этилади. Бу тизим 1 ноябрдан тажриба-синов тариқасида амалда қўлланилади.

Ёш олимлар ўртасида нефть ва газ соҳасида 3 та лойиҳа йўналиши бўйича танловлар ўтказилади

Uzbekistan GTL заводида “Таълим-ишлаб чиқариш кластерида ёшларнинг ўрни” мавзусида Республика илмий-техникавий анжуман ўтказилмоқда. Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган “Uzbekistan GTL” заводи маъмурий биносида “Таълим-ишлаб чиқариш кластерида ёшларнинг ўрни” мавзусидаги Республика илмий-техникавий анжумани ўтказилмоқда.

Ўзбекистон ЕИ билан Транскаспий йўлаги орқали савдони кўпайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Европа кенгаши раҳбарлари кенгайтирилган шериклик борасидаги битим тезроқ имзоланишига умид билдирди. Улар инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорликни кучайтириш, Транскаспий йўлаги орқали савдони кўпайтиришга келишиб олди.

Ўзбекистонликлар сентябрь ойида солиқ кешбэки орқали деярли 85 млрд сўм ишлаб олишди

Солиқ қўмитаси ўтган ойда рўйхатдан ўтказилган солиқ кешбэклари тўғрисида маълумот берди. Солиқ Қўмитаси Матбуот хизматининг қайдэтишича, сентябрь ойида 1 млрд 206 минг 995 нафар истеъмолчига кэшбек тўлаб берилди.  Шунингдек, солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар бартараф этилиши, солиқ қарзлари камайтирилиши натижасида — январь-август ойлари учун яна 3,3 млрд сўм кешбэк тасдиқланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.