Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

Кахрамон Куранбаев ва Кахраман Сариев (Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси) президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисига биринчи ўринбосарлар, Умар Исмаилов, Улуғбек Мухаммадиев эса ўринбосарлар этиб тайинланди.

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан бир қатор давлат маслаҳатчиларига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.

Жумладан, Кахрамон Кучкарович Куранбаев президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

«Газета.uz»да реклама

Шунингдек, Кахраман Раматуллаевич Сариев президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди.

Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига Умар Сапаевич Исмаилов тайинланди.

Шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Улуғбек Исломович Мухаммадиев давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича президент маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.