Тошкент вилоятида $1,4 млн эвазига 16 гектар ер олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Уч нафар шахс МЧЖ номига "Ангрен" ЭИЗдан 16 гектар ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Оҳангарон шаҳрида Тошкентда яшовчи 1955, 1976 ва 1979 йилларда туғилган 3 нафар шахс фирибгарлик йўли билан маҳаллий тадбиркорнинг 300 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Саудия Арабистонининг ҳали қуриб битказилмаган шаҳри қишки Осиё ўйинлари-2029га мезбонлик қилади

Саудия Арабистонининг ҳали қуриб битказилмаган Троена шаҳри 2029 йилги қишки Осиё ўйинларининг мезбонига айланди. Бу ҳақда Осия Олимпия иттифоқининг бош ассамблеясида маълум қилинди.

Сурхондарёда йигит қизга уйланаман деб, унинг 100 млн сўм пулини “ухлатиб” кетди

Қизнинг нарса буюмларини ўзлаштириб, кетиб қолган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Вилоят ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, Шеробод туманининг Қўрғон маҳалласида яшовчи, Т.Диёра (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу туманда яшовчи, Д.Жавоҳир 2019 йилдан ҳозирги кунга қадар унга уйланишини айтиб, жами 100 млн сўмлик нарса буюмларини ўзлаштириб кетганлигини билдирган.

Зўравонлик учун жазо кучайтирилади, қонунларга эса ўзгартишлар киритилади — Танзила Нарбаева

Сенат раиси зўравонлик ҳолатларига қарши курашиш учун қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжатлар пакети тайёрлангани ва яқинда президентга ахборот берилишини маълум қилди. «Жамоатчилик вакиллари „Ҳамма жим ўтирибди“, деган фикрда бўлмаслиги керак», — дея таъкидлади Танзила Нарбаева.

Шавкат Мирзиёев Остонада Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди

Остонада ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.

Хоразмда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори пора билан қўлга тушди

Директор 4 кишини пора эвазига вақтинча ишсизлик рўйхатига киритиб, нафақа пули тайинлаб беришини ваъда қилган. Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Урганч шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Д.Б.

«Бошқа муаммолар қалқиб чиқиши натижасида Афғонистон масаласи иккинчи даражага тушиб қолмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Остонада Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммитида нутқ сўзлади. Унда президент янги геосиёсий воқелик бутун Осиё қитъаси барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётганини айтди.

Тошкент халқаро аэропорти орқали ноқонуний олиб кирилган 57 бош тимсоҳ боласининг биттаси "зоопарк"да нобуд бўлди

Тимсоҳлар билан бирга қутида мевалар орасида Ўзбекистонга яширин равишда олиб кирилган буқаламунларнинг 6 нафари ҳам нобуд бўлган. Жорий йилнинг 30 август куни Тошкент аэропорти орқали яширинча 57 бош тимсоҳ болалари олиб ўтилаётгани аниқлангани ва ҳолатга ойдинлик киритилгунига қадар ушбу ёввойи ҳайвонлар Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилган ҳақида хабар берган эдик.

Аҳоли нуфусининг ортиши ижтимоий соҳага қандай таъсир қилади?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари томонидан Ўзбекистонда 2030-йилгача бўлган давр учун кутилаётган аҳоли сони прогноз қилинди ва бунинг ижтимоий соҳага таъсири ўрганилди. Тадқиқот давомида қуйидагилар аниқланди: 2030-йилгача бўлган даврда ҳар йили ўрта ҳисобда 900-950 минг гўдакнинг дунёга келиши кутилмоқда.

Самарқандда қабулига кирган келинни ўпиб, унга тегажоғлик қилган мулла 10 суткага қамалди

Келиннинг соғлиғида ўзгаришлар бўлгани учун қайнотаси уйига муллани чақирган. Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судида аёлга тегажоғлик қилган мулланинг суд иши кўриб чиқилди.

Тошкент кўчаларида автомобиль тезлигини пасайтириш тартиби кучга кирдими?

Пойтахт ЙҲХБ Ахборот хизмати мазкур қарор юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши ҳаракат тезлигини соатига 60 км/соатгача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида хабар бергандик.

Оғир атлетика. Бугун икки спортчимиз Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

Оғир атлетикачиларимиздан навбатдаги медаллар шодаси. Баҳрайн мезбонлик қилаётган қитъа биринчилигида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Тошкент вилоятида банк менежери фуқаронинг пластигидан деярли 9 млн сўм пулни ечиб олди

У пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқандда 18 ёшли қизнинг жасади каналдан топилди

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтувчи каналда ёш қизнинг жасади топилганлиги ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Йил бошидан буён хорижга ишлаш учун кетган мигрантлар сони айтилди

Кўпинча ўзбекистонликлар Россия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Сербия, Буюк Британия, Туркия ва бошқа давлатларига ишлаш учун кетишган. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Россия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Сербия, Буюк Британия, Туркия, Германия, Япония ва бошқа давлатларга жами 27 мингдан ортиқ фуқаро манзилли ишларга жўнатилган.

Йил бошидан буён "103" хизматига қарийб 10 млн чақирув келиб тушган

Мурожаатларнинг ярмидан кўпи Фарғона водийси, пойтахт ва Тошкент вилояти аҳолисидан келган. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон бўйича “Тез ёрдам”га жами 9 миллион 662 минг 689 та чақириқ келиб тушиб.

Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашди

Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Татаристон президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Татаристон билан амалий шерикликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инновацион лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Домодедовода Ўзбекистонга қарийб $50 мингни ноқонуний олиб киришга уринган Россия фуқароси ушланди

Божхона кўригидан ўтказилганда, эркак қўлидаги пул миқдорини кам баҳолаб, Россиядан Ўзбекистонга катта миқдорда доллар ва евро олиб чиқиб кетмоқчи бўлган. Москванинг “Домодедово” аэропортида божхоначилар катта ҳажмдаги хорижий валютанинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйди, деб хабар берди Россия Федерал божхона хизмати.

ЎзМУда йўқолган ноёб асарлар иши бўйича суд ҳукми ўқилди

Университетнинг ахборот ресурслар маркази раҳбари шериклари билан XIII-XIX асрларга оид баҳоси деярли 3 млрд сўмлик нодир қўлёзмалар талон-торож қилганлиги аниқланди. Аввалроқ, Миллий университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII-XIX асрларга оид қиймати 2,6 млрд сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон-торож қилинганлиги юзасидан Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилганлигига оид хабар берган эдик.

Оғир атлетика. Достон Ёқубов қитъа чемпионлигини қўлга киритди

Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида яна бир спортчимиз ғалабани тантана қилди. -73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Достон Ёқубов даст кўтариш машқида 140 кг билан бронза медалга сазовор бўлди.

Тошкент шаҳри ва вилоятларда уй-жой ижарасининг ўртача нархи айтилди

Бугунги кунга қадар 96 мингдан ортиқ уй-жой ижара шартномаси расман рўйхатга олинган. Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача 1 миллион сўмни ташкил этади, деб хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Дзюдо. Музаффарбек Тўрабоев - жаҳон чемпиони!

Ўзбек дзюдосида тарихий натижа! Музаффарбек Тўрабоев ҳам ўз номини жаҳон чемпионлари қаторига зарҳал ҳарфлар билан битиб қўймоқда.

Экология қўмитаси раҳбарининг икки ўринбосари ишдан бўшатилди

Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов ҳамда раис ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов ҳамда раис ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.

Тошкентда ўйинчоқ пистолет билан "пранк" қилган шахслар ушланди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган фуқаронинг онасига МЖтКнинг тегишли моддаси билан баённома расмийлаштирилди. Юнусобод туманида жойлашган "Шаҳидлар хотираси" хиёбони ҳудудидан оқиб ўтган анҳор олдида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси олдига 17 ёшли У.Н.

Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди

10 октябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди. Бу орқали Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 142 тага етди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 2-ўринни эгаллади

Озарбайжоннинг Наҳчиван шаҳрида 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтди.Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон-1 терма жамоаси 9-тур якунига кўра иккинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ўзбекистонликларни Украинани тарк этишга чақирди

Украина шаҳарларига ракета ҳужумлари кучайгани ортидан Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларни Украинани тарк этишга ва бу мамлакатга сафар қилишдан тийилишга чақирди.Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларни зиддият ҳал бўлгунига қадар Украинага бормасликка яна бир бор чақирди.

Сурхондарёда Malibu люкидан чиқиб, ўйнаган аёллар 15 суткага қамалди — видео

Аниқланишича, аёлларнинг бири оилали ва 4 нафар фарзанди бор. Иккинчиси эса 21 ёшда.

Ўзбекистонда биринчи босқич талабаларига икки ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади

1-босқич талабалари учун сентябрь ва октябрь ойи ижара тўловларининг 50 фоизи тўлаб берилади. Ноябрдан бошлаб, ижара шартнома бўлса, кейин компенсация берилади.

"Талаба қизларни квартирадан ҳайдаган аёл видеоси саҳналаштирилган эди" — ҳолатни видеога олган йигит

Интернетда тарқалган видеони тасвирга олган йигит мурожаат билан чиқиб, бу видео саҳналаштирилган тўлиқ видеодан қирқиб олинганини айтди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ижарачи аёл талаба қизларни квартирадан ҳайдаётгани акс этган видео тақалганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.