USAID Ўзбекистонга 131 тонна озиқ-овқат ёрдами берди

410 минг долларга тенг бўлган мазкур ёрдам соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя муассасалари ва ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади. Қўшма Штатлар ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали қиймати 410 минг долларга тенг бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини Ўзбекистонга етказиб берди.

Самарқандда Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг кўз ўнгида йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланди

Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини кўриб туриб уни тўхтатиш чорасини кўрмаган. Самарқанд шаҳрида "Регистон майдони" рўпарасида Spark автомобили ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб ҳаракатланганлиги ва ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини тўхтатиш чорасини кўрмаганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди тарқалди.

Тошкентда янги экспресс автобус йўлга қўйилди

Aвтобус ТТЗ ва “Машинасозлар” метро бекатини боғлайди. Бугун, 23 ноябрь куни пойтахтда янги тезюрар автобус йўналиши очилди, деб хабар бермоқда Транспорт ва йўл инфратузилмаси бош бошқармаси матбуот хизмати.

Бокс. 10 нафар спортчиларимиз ЖЧ ярим финалига чиқди

Айни кунларда Испанияда бокс бўйича ўсмир йигитлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Кеча мусобақада чорак финал босқичи якунига етиб, ярим финалгача етиб келган спортчилар номи аниқ бўлди.

Шахмат. Ўзбекистон чорак финалда Украина билан ўйнайди

Айни кунларда Исроил давлатида шахмат бўйича ФИДE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Польша қарши дона суриб, 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Тошкентда қурилиш компанияси томонидан қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

6 туп дарахт нобуд бўлган, 4 туп дарахтнинг илдизига шикаст етказилган. Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси Дўстлик боғи яқинида ярим тунда дарахтлар кесилганлиги тўғрисида келиб тушган.

Мирзиёев ва Макрон Луврда Ўзбекистон кўргазмасини очдилар (фото)

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Луврда «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмасини очдилар.

Европа тадқиқот вазирлари «космик пойга» учун миллиардлаб маблағ ажратмоқчи

Европа тадқиқот вазирлари Парижда йиғилиб, келажакдаги космик фаолият учун зарур бўлган 18,5 миллиард евро (16,1 миллиард фунт стерлинг) маблағга ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқда деб хабар бермоқда ВВС нашри. Уларнинг кун тартибида Ой ва Марсга миссиялар ва уйга яқинроқда об-ҳавони кузатиш ва глобал алоқаларни шифрлаш учун сунъий йўлдошлар бор.

Ўқитувчи ўқувчини калтаклаши мумкин (ми?)

Сўнгги вақтларда ўқитувчилар томонидан ўқувчиларнинг калтакланиши ва улар ўртасидаги жанжаллар акс этган ҳолатлар сезиларли даражада ортган. Бу каби ҳолатларга ўқитувчи, ота-оналар ва кенг жамоатчилик қандай қарайди?

Гисмат Гoзалов: Самарқанд саммити туркий давлатларнинг янада чуқур интеграциялашув жараёнини бошлаб берди

ТДТ Самарқанд саммити якунларига бағишланган онлайн конференция иштирокчиларига мурожаат қилар экан, ТДТ Бош котиби ўринбосари Гисмат Гўзалов туркий цивилизация пойтахти Самарқандда ўтказилган саммит ушбу уюшманинг ўзгаришидаги тарихий бурилиш нуқталаридан бирига айланганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мазкур тадбир туркий давлатларнинг янада чуқур интеграциялашув жараёнини бошлаб берди, шунингдек, Ўзбекистоннинг ТДТга раислигига муҳим туртки берди.

«Инвесторлар Ўзбекистон деганда барқарорлик ва келажакка ишончни тасаввур қилишига интилаяпмиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент Парижда «Airbus», «Orano», «Suez», «Alstom», «Total Eren», «EDF» каби йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди. У франциялик тадбиркорларни ишлаб чиқариш учун зарур инфратузилма билан таъминлаш, имтиёзлар ва кафолатланган харидлар воситасида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Тошкентдаги ўқувчини калтаклаган хусусий мактаб ўқитувчиси бўйича текширув бошланди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, Тошкентдаги хусусий мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалганди.

Теннис: Нигина Абдураимова ITF W60 турнирида совриндор бўлди

Жорий йил 14-20 ноябрь кунлари Словакиянинг Братислава шаҳрида теннис бўйича ITF W60 турнири ўтказилди.Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Шахмат: Вакилларимиз ЖЧда муддатидан олдин кейинги босқичга йўл олишди

Айни кунларда Исроил давлатида шахмат бўйича ФИДE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.Унда Ўзбекистон терма жамоаси ГМ Нодирбек Яккуббоев, ГМ Жавоҳир Синдаров, ГМ Шамсиддин Воҳидов, ГМ Жаҳонгир Воҳидовлардан иборат квартет билан Б гуруҳида саралаш раундларини ўтказмоқда.

Парранда саноати ривожлани йўлида

Бугун пойтахтимизда   Республика парранда саноати уюшмаси ва “Халқ банки” томонидан  соҳа ходимлари учун яна бир анжуман ўз ишини бошлади. Унда 300 га яқин паррандачилик соҳасининг кўзга кўринган тармоқ вакиллари иштирок этмоқдалар.

Тошкент кўчаларида беҳуда ёниб турган чироқлар тежалганидан сўнг, кунлик электр энергияси сарфи 25 фоизга камайди

Пойтахтда беҳуда ёниб турган чироқларни ўчириш натижасида кунига 28 100 кВт-соат ёки ойига 843 000 кВт-соат электр энергияси тежалди. Жорий йилнинг 16 ноябрь кунидан бошлаб кўча ёритиш тармоқларида қўшимча энергия сарфини чеклаш режими жорий этилди, дея хабар бермоқда Ҳудудий электр тармоқлари АЖ матбуот хизмати.

100 жилдли “Туркий адабиёт дурдоналари” тўплами ўзбек тилида нашр этилди

Бугун, 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтида “Туркий адабиёт намуналари” 100 жилдлик мажмуасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан ташкил этилди.

Тўртта ҳудудда 7 млрд сўмдан кўп кредит маблағлари талон-тарож қилинди

Қорақалпоғистон, Хоразм, Наманган ва Қашқадарёда мансабдорлар банкдан кредит олиб, пулларни “еб юборишган”. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маълум қилишича, Қорақалпоғистон, Хоразм, Наманган ва Қашқадарёда мансабдорлар томонидан 7 миллиарддан зиёд кредит маблағлари талон-торож қилинган.

Disney медиа гигантига қайтди

Дисней компаниясининг собиқ хўжайини Игер нафақага чиққанидан бир йил ўтмай, фирмага ҳайратда қолди. Уни медиа гиганти нотинч вақтларда бошқариш учун қайтариб олди, чунки аксиялар нархи кескин тушиб кетди ва Дисней+ зарар кўришда давом этмоқда.У 2020-йил февралида бош директор лавозимини эгаллаган Боб Чапек ўрнини эгаллади.

Теннис. Новак Жокович Туриндаги мусобақани ғалаба билан якунлаб, Федерернинг рекордини такрорлади

Новак Жокович 20 ноябрь, якшанба куни Туринда ўтган АТP якуний мусобақасида ғолибликни қўлга киритди.Сербиялик теннисчи финалда Норвегия вакили Каспер Рууд устидан ғалаба қозонди — 7:5, 6:3.Шу тариқа Жокович 2015 йилдан бери илк бор ва ўз фаолиятида олтинчи марта ушбу мусобақа ғолибига айланди.

Боксчиларимиз Беларусдаги халқаро мусобақага жўнаб кетишди

21-27 ноябрь кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бокс бўйича В.И.Ливинцев хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам иштирок этишади.

Фарғонада “газ заправка”да газ етишмаслиги сабабтез ёрдам машиналари газсиз қолиб кетди

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Олтиариқ тумани тез тиббий ёрдам автомашиналари газ қуйиш шохобчасида газ тармоғидан узиб қўйилганлиги сабабли газ қуйиша олмаганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Ўзбекистон президенти Францияга келди

Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташриф билан келди. У Эммануэл Макрон билан учрашиб, Лувр ва Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг қадимий маданияти кўргазмаларининг очилишида иштирок этади.

Тошкент марказида 2,2 мингдан ортиқ пуллик автотураргоҳлар очилади — кўчалар рўйхати

Ўнта марказий кўчада 2251 та автомобиль учун пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади, шундан 5 фоизга яқини ногиронлар учун мўлжалланган. Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл инфратузилмаси бош бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилда пойтахтинг 10 та марказий кўчасида 2251 та автомобиль учун пуллик тўхташ жойлари ва 57 та паркоматлар ўрнатилади.

Андижонда 38 кишидан пул олиб, четга қочиб кетган шахс ушланди

Фоизсиз кредитга машина олиб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан пул ундирган шахсга жазо тайинланди. Андижон вилоятида автомобил сотиб олмоқчи бўлганларнинг ишончига кириб, 38 нафарини алдаган фирибгар қўлга олинди.

Таэквондочиларимиз Мексикадаги тарихий жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун Мексикадаги жаҳон чемпионати якунланди. Амир Тўраев (-58 кг) ҳамда Зуҳра Тожиматова (-46 кг) 1/32 финалда мағлубиятга учрашди.

Маданий мерос агентлиги Бекободдаги Маданият саройи атрофидаги вазиятга изоҳ берди

Aгентлик маълумотларига кўра, супермаркет жойлашган Маданият саройи маданий мерос объекти эмас. Бекобод шаҳридаги Маданият саройи биноси “Havas” супермаркетига ижарага берилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Шавкат Мирзиёев Парижга жўнаб кетди

Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифи билан Шавкат Мирзиёев Парижга жўнаб кетди. Ташрифда Елисей саройида олий даражадаги музокаралар ва Франция Миллий йиғинида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Тоқаев расман президент сайлови ғолиби деб эълон қилинди

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси якшанба куни бўлиб ўтган сайловда Қасим-Жомарт Тоқаев сайловчиларнинг 81,31 фоиз овозини олганини маълум қилди. Овоз берувчиларнинг 5,8 фоизи «Барчага қарши» пунктини танлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.