«Ипотека банк»да кредит комиссияси масъуллари катта миқдордаги кредитни талон-торож қилди

Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан “Ипотека банк” Сирдарё филиали кредит комиссияси раиси Т.И, кредит комиссияси аъзолари, “IL-NUR PROD” МЧЖ раҳбари Н.Б. ва бошқаларга нисбатан жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини талон-торож қилганлиги ҳолати бўйича жиноят иши очилган.

Wizz Air авиакомпанияси Абу-Дабидан Тошкентга қатновларни йўлга қўяди

Авиақатновлар 2023 йил 25 январдан бошланади ва ҳафтада уч марта амалга оширилади. Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси Абу-Даби ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди.

Мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига ўтилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва уларнинг айланмасини ҳисобга олиш механизми тубдан такомиллаштирилади.Тизим 2023-2024 йиллар давомида босқичма-босқич жорий этилади.

Бухорода 20 яшар қиз 20 нафардан ортиқ эркакка ОИТС юқтирди

Суд ўзининг ОИТСга чалинганини била туриб, эркаклар билан жинсий алоқада бўлган қизга жазо тайинлади. Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг маълумотига кўра, 2002 йилда Ғиждувон туманида туғилган М.Р.

Самарқандда тўрт эгизак дунёга келди

Самарқандлик аёл икки ўғил ва икки қизни дунёга келтирди. ЎзАнинг хабар беришича, Самарқанд вилояти перинатал марказига 29 октябрь куни Самарқанд тумани Хўжа Аҳрор Вали маҳалласида яшовчи ҳомиладор М.Тоҳировани олиб келишган.

Ўзбекистонда шифокорларни ҳам “боди камера” билан таъминлаш таклиф қилинди

ЎзХДП фракцияси аъзоси шифокорларни калтаклаш ҳолатлари кўпайиб бораётганига қандай муносабатда бўлиш кераклигини айтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова тиббиёт ходимларини ҳақоратлаш, фаолиятига тўсқинлик қилиш ва қўл кўтариш билан боғлиқ ҳолатлар кўпайгани сабаб шифокорларни ҳам “боди камера” билан таъминланиши лозимлигини айтди.

Ўзбекистонда иссиқхонада маҳсулот етиштириш ва уни сотишнинг янги механизми ишлаб чиқилди

Шунингдек, иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун 7 йилдан 14 йилгача имтиёзли кредит берилади. Кеча, 2 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Бокс-2022. Бугун икки нафар спортчимизга мухлислик қиламиз

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун Осиё чемпионатида икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Самарқанд форуми ўз ишини бошлади

Қадимий ва навқирон Самарқанд яна бир анжуманга мезбонлик қилмоқда. Бугун Самарқандда иккинчи халқаро иқтисодиёт форуми ўз ишини бошлади.

“Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш” мавзусидаги II Ўзбекистон иқтисодий форумига старт берилди

Тадбир янги “Silk Road Samarkand” туристик марказида бўлиб ўтмоқда. Форумни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Шерзод Асадов Президент Шавкат Мирзиёевнинг иштирокчиларга йўллаган мурожаатномаси билан очиб берди ҳамда халқаро ҳамкорлар билан ўзаро алоқалар ва фикрлар алмашинувини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этишига тўхталиб ўтди.

Бокс-2022. Шаҳзод Музаффаров покистонлик рақибини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.-54 кг вазн тоифасида Шаҳзод Музаффаров 2 ноябрь куни покистонлик Закир Ҳусайнга қарши рингга кўтарилди.

Бокс. Руслан Абдуллаев - Санатали Толтаев жанги видеоси

Иордания пойтахти Амман шаҳрида бошланган бокс бўйича Осиё чемпионатида -63.5 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Руслан Абдуллаев ўзининг иккинчи жангини ўтказди. Абдуллаев бу сафар рингда қозоғистонлик Санатали Толтаев билан тўқнаш келиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Тошкентда ЙПХ ходимлари машина ойнасини синдириб, ҳайдовчини ҳибсга олишди

Маълум қилинишича, 18 ёшли ҳайдовчи инспекторлар тўхташ ишорасини берса ҳам бунга бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган. Машина тўхтатилганда эса эшикни қулфлаб олган.

Бокс. Руслан Абдуллаев Осиё чемпионатида ўз вазнидаги 1-рақамли қозоғистонлик спортчини мағлуб этди

Иордания пойтахти Амман шаҳрида бошланган бокс бўйича Осиё чемпионатида -63.5 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Руслан Абдуллаев ўзининг иккинчи жангини ўтказди. Абдуллаев бу сафар рингда қозоғистонлик Санатали Толтаев билан тўқнаш келди.

Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларида оқава сувларни тозалаш муаммоси ҳал этилади

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида замонавий тозалаш иншооти қурилади. “Ўзсувтаъминот” АЖ ва БААнинг “Abu Dhabi Sewerage Services” (ADSSC) компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Энди давлат байрамлари расмий дам олиш кунига тўғри келса, қўшимча дам олиш берилади

Бу бўйича тегишли қонун қабул қилинди. Эндиликда дам олиш куни давлат байрамларига тўғри келса, қўшимча яна дам олиш куни берилади.

“Тошкентда кўчаларга сув тошишининг сабаби чиқиндилар йўлларга ва ариқларга ташлаб кетилиши” — ҳокимлик (видео)

Маълум қилинишича, коммунал ва ободонлаштириш соҳаси вакилларининг асосий кучлари ариқлар ва дренаж тизимларидаги чиқиндиларни чиқаришга ва сув йўлларини очишга қаратилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда кучли ёмғир ёғгани натижасида йўлларга сув тошиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Сурхондарёда ўқувчилар маҳалладаги уйда дарс ўтишга мажбур бўлгани сабаб туман ХТБ мудири ишдан олинди — видео

Маълум қилинишича, ҳоким эса ўқувчиларга аҳоли уйларида дарс берилаётганидан хабарсиз қолган. Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида халқ таълими тизимидаги мавжуд муаммоларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Самарқанд аэропорти вақтинча ёпилади

Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан Самарқанд аэропорти фаолиятини вақтинча тўхтатади. Жорий йилнинг 8-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан Самарқанд аэропорти фаолиятини вақтинча тўхтатади.

ДХХ Сурхондарёдаги туманнинг собиқ ҳокимига нисбатан жиноят иши қўзғатди

Аниқланишича, у иштирокида салкам 37 млрд сўм талон-торож қилинган. Шунингдек, банклар унинг яқин қариндошлари номига 166 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратган.

Бокс-2022. Бугун Ўзбекистон-Қозоғистон тўқнашуви бор

Бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун икки нафар спортчимиз ўз жангини ўтказади.63,5 кг вазнда кеча ўзининг илк жангида ғалаба қозонган Руслан Абдуллаев бугун иккинчи босқич доирасида қозоғистонлик Санатали Толтаевга қарши рингга кўтарилади.

“Агар тинчликни истасанг, урушга тайёр тур" — депутат мактабларга ҳарбий қурол тарқатишни таклиф қилди

Шунингдек, у айрим мамлакатларда сафарбарлик жорий қилинганда минглаб ёшлар ўз мамлакатини тарк этиб кетишлари ушбу масаланинг долзарб эканини айтди. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси Иқболжон Мирзаалиев мактабларга ҳарбий ўқув-қуроллари тарқатишни таклиф қилди.

Жиззахда 1,2 тонна номаълум ҳайвон гўштини Тошкентга сотиш учун олиб келаётган шахс ушланди

Гўшт маҳсулоти текширилиш учун вақтинча музхонага жойлаштирилди. Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Дўстлик туманида жойлашган “Манас-14” ЙПХ масканида рейд ўтказилган.  Рейдда “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu тўхтатилиб, автомашина юкхонаси текширилганда номаълум ҳайвонга тегишли жами 1 минг 200 кг гўшт маҳсулоти борлиги аниқланган.

Ижтимоий тармоқларда электрон тўлов ташкилотларининг Давлат солиқ қўмитаси билан интеграцияси туфайли уларнинг хизматларида узилишлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди

Давлат солиқ қўмитаси ушбу хабарларга аниқлик киритган ҳолда қўйидагиларни маълум қилади. Тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн-НКМга мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига 2022 йил март ойидан интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилган.

Ўзбекистон президентининг Германия канцлери билан учрашуви масаласи ишлаб чиқилмоқда — ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок билан учрашди. Учрашув якунлари бўйича Владимир Норов журналистларга мамлакат Германия билан олий даражада мулоқот ўрнатиш, Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашув ташкил этишдан манфаатдорлигини таъкидлади.

Бокс-2022. Руслан Абдуллаев япониялик рақибини мағлуб этди

Иордания пойтахти Амман шаҳрида бошланган бокс бўйича Осиё чемпионатида иккинчи ватандошимиз ўз жангини ўтказди. 63,5 кг.

Бокс. Абдумалик Халаков қийин ғалабага эришди

Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатига старт берилди. Вакилларимиз орасида Абдумалик Халаков (57 кг.) биринчи бўлиб рингга кўтарилди.

Россиянинг айрим ҳудудларида ўқиётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишини кўчиришга рухсат берилади

Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистонликларнинг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди. Давлат комиссиясининг 7-сон баёни билан Россиянинг Украина билан чегарадош Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этган яна 35 нафар айбланувчи озодликка чиқарилди — фото

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига билан жамоат кафиллиги асосида ўз оиласи бағрига қайтарилди. Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия томонидан фуқаро мурожаатларини ўрганиш давомида содир этган қилмишига пушаймон ва ижтимоий шароити оғир бўлган айбланувчиларнинг учинчи рўйхати шакллантирилган ва уларни оиласига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.