Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни Туркманистонга ташриф буюрди. Дастлаб «Ўғузхон» саройида расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири қўлга олинган. Қашқадарё вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мансабдор шахслари томонидан жуда кўп миқдордаги (329 млн сўм) бюджет маблағлари талон-торож қилинганлик ҳолати юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари давомида Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган бўлиб, ҳозирда етказилган моддий зарар қопланганлиги ва қонунчиликда кўрсатилган бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.
Сенат раиси аёллар ва болалар бўйича ўтказилган сўров натижалари асосида амалдаги қонунлар янгиланиши мумкинлигини таъкидлади. ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде бу борада нафақат ҳокимият, балки жамиятнинг ўзи ҳам иштирок этиши муҳимлигини қайд этди.
Шавкат Мирзиёев 21 октябрь — давлат тили байрами билан ўзбек халқини табриклади. Бу борада ахборот-коммуникация технологияларининг тилини ўзбекчалаштириш, ўзбек ва хорижий тиллар бўйича луғат ҳамда сўзлашгичларнинг янги авлодини яратиш кечиктириб бўлмас вазифадир, дея таъкидлади президент.
Тўра Боболов Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш учун 429 млн сўм ўтказиш тўғрисида фармойиш имзолади. Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари белгилаб қўйилган.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистондан экспорт қилинадиган маҳсулот гуруҳлари учун янги истиқболли бозорларни аниқлади. 2022-2026-йиллар учун мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги 28-мақсадга кўра, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишнинг янги салоҳиятли бозорларини аниқлаш асосий масалалардан биридир.
Бокс бўйича Осиё чемпионати бошланишига оз вақт қолмоқда. Ушбу мусобақага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси вакиллари ҳам қизғин тайёргарлик кўришмоқда.
Кеча, 19-октябрь куни Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати 14-тур доирасида Петропавловскнинг «Кулагер» жамоасига қарши музга чиқди.Турнир жадвалида ёнма-ён бораётган жамоалар ўртасидаги учрашув асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди, натижада ғолибни аниқлаш учун овертаймга мурожаат қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди. Ташриф давомида, жумладан, Ашхободда «Тошкент» боғини очиш ва Чегараолди савдо марказини қуриш бўйича лойиҳани биргаликда бошлаб бериш режалаштирилган.
Ҳолат интернетда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Суд бунга изоҳ берди.
Эртага БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» мусобақаси старт олади. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар вакили юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Ҳодиса 4 йил аввал содир бўлган. Аммо, мазкур фуқаролар энди жазоланди.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) бош директори Кристоф де Кеппер Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) бош ассамблеясидаги чиқишида 2036 йилги Олимпия ўйинларини қабул қилишни хоҳлаётган мамлакатлар ҳақида гапирди.Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда ХОҚ ўнта миллий олимпия қўмитаси билан 2036 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш масаласи бўйича ишламоқда.
Бундай ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун 1,5 млн сўмдан 9 млн сўмгача жарима ёки 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин. Президент “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди. Икки мамлакат вазирлари ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.
Пойтахт муассасаси тендерда ғолиб чиқди ва "Anor Business Lounge"да овқатланиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритди. "Uzbekistan Airports" бошқарув компанияси халқаро ва маҳаллий брендларни жалб қилиш орқали аэропортларнинг ноавиацион фаолиятини ривожлантириш сиёсатини танлади.
Энди бундай қилмиш учун 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди.
“Экологик патруль” гуруҳи томонидан видеотасвирдаги ҳолат ўрганилмоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда икки нафар эркак жайрани ноқонуний овлаётгани ҳақида видеотасвир тарқалди.
Енгил саноатнинг ривожланиши мамлакат фаровонлиги асосларидан биридир. Лекин йирик корхоналарнинг Тошкент сингари катта ва гавжум шаҳарларда жойлашиши муайян ижтимоий, иқтисодий, молиявий ва экологик муаммоларни келтириб чиқаради.
Аэропорт янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади. 2022 йил 1 ноябрдан 25 декабргача Термиз халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади.
Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Бош прокуратура делегацияси Тожикистонга ташриф буюрди. Жорий йилнинг 19 октябрь куни Тожикистон Республикаси Бош прокурори таклифига биноан Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Бош прокуратура делегацияси Тожикистонга ташриф буюрди.
Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Бош прокуратура делегацияси Тожикистонга ташриф буюрди. Жорий йилнинг 19 октябрь куни Тожикистон Республикаси Бош прокурори таклифига биноан Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Бош прокуратура делегацияси Тожикистонга ташриф буюрди.
Ўзбекистон президенти 19 октябрь куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакалани қабул қилди. Учрашувда Афғонистондаги вазиятни тез фурсатда тинч йўл билан тартибга солиш ва унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, электр ва иссиқлик энергиясига 87,1 млрд сўм етказилган зарар бўйича қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди. Ўтган 9 ой давомида электр тармоқларига ноқонуний уланиш туфайли тизимга 26,1 млрд сўм зарар етказилган.
Кўча ва хонадонларга тўпланаётган сувларни махсус техникалар ёрдамида тортиш ишлари олиб борилмоқда. Aйни пайтда Самарқанд вилояти ФВБ ва унинг шаҳар, туман бўлимлари ходимлари томонидан тегишли хизматлар ҳамкорлигида ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган муаммолар, яъни маҳалла кўчалари ва аҳоли ҳовлиларига тўпланаётган сувларни махсус техникалар ёрдамида тортиш ишлари олиб борилмоқда, дея хабар берди Самарқанд вилояти ФВБ матбуот хизмати.
Тўқимачилик саммитининг давоми сифатида тадбир иштирокчилари билан бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилди. Ана шундай учрашувлардан бири «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасида Ўзбекистон-Италия Савдо-саноат палатаси – президенти Жоржио Веронезе ва Cottonella компанияси бош директори бошчилигидаги Италия компаниялари делегацияси вакиллари билан бўлиб ўтди.
«UzAuto Motors» АЖ томонидан Chevrolet Onix ва Tracker автомобиль моделларини ишлаб чиқариш учун янги бўш иш ўринлари ташкил этилди ва танлов эълон қилинди. Танловда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан 8 000 нафардан ортиқ фуқаролар онлайн тарзда аризалар топширишди.
Кўп қаватли уйларда иситиш тизимини босқичма-босқич ишга тушириш 24 октябрдан бошланади. Тошкент шаҳар ҳокими қарорига асосан 19 октябрдан бошлаб марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчиларни таъминлаш мақсадида пойтахтда иссиқлик манбаларидан иситиш тизимининг айланиши йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ёмғир ёғиши, шунингдек, электр узатиш линияларида тўпланган чанг туфайли қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин. Энергетика вазирлиги ўзбекистонликларни қисқа муддатли электр таъминотидаги узилишлар ҳақида огоҳлантирди.
Саноат табиат билан бевосита ҳамкорликда ишлайдиган тармоқ. Масалан, инсоният хомашё, айтайлик, пахта, каноп етиштириш учун энг сара, серҳосил ерларни табиатдан «ижарага» олади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.