Шахмат-2022. Ўзбекистон Арманистонни таслим этиб, яққол пешқадамга айланди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида бугун 9-тур ўйинлари ўтказилди. Ўзбекисон эркаклар терма жамоаси мусобақа пешқадами Арманистонга қарши баҳсда иштирок этиб, ишончли тарзда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Шахмат-2022. АҚШлик спортчи қўпол хатога йўл қўймаганда, Ўзбекистон бир поғона юқорида турган бўларди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 8-тур ўйинлари кеча бўлиб ўтди. 7-тур доирасида ўтказилган АҚШ ва Арманистон ўртасидаги тўқнашувда кутилмаган вазият юз берди.

Бектемир Мелиқўзиев босниялик боксчини муддатидан аввал мағлуб этди (видео)

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев (10-1, 8 КО) Тошкент вақти билан 7 август тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик боксчига босниялик Сладан Янянин (32-12, 24 КО) рақиблик қилди.

Енгил атлетика. 15 ёшли Давронова U20 ЖЧда олтин медални қўлга киритди

Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Шарифа Давронова ғолибликни қўлга киритди.

Сафина Саъдуллаева ўзбек енгил атлетикачиларининг «Бриллиант лига»даги илк ғалабасига муаллифлик қилди

Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича жаҳоннинг энг кучли спортчиларидан бири бўлган ҳамюртимиз Сафина Садуллаева яна бир муҳим ғалабани қўлга киритди. Юртдошимиз кеча Польшада ўтказилган “Бриллиант лига” мусобақасида олтин медални қўлга киритиб, ушбу спортда жаҳон чемпионатидан кейинги нуфузли ўринда турувчи мусобақада ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик атлетга айланди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эртага Арманистон билан ўйнайди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бугун ўтказилган саккизинчи тур ўйинлари якунланди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Германия устидан қозонилган кичик ҳисобдаги ғалабадан сўнг ўз очколарини 14тага етказиб, жадвалда 3-поғонага тушди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси қийин ғалабага эришишди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бугун саккизинчи тур ўйинлари ўтказилмоқда. Ўзбекистоннинг ҳар икки терма жамоаси кичик ҳисобда рақибларини мағлуб этишди.

1 январдан адвокатлик фаолияти электрон тизим орқали лицензияланади

Ҳукумат қарори билан 1 январдан адвокатлик фаолияти махсус электрон тизим орқали лицензияланади. Талабгор юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик, адвокатлик тузилмасида эса 3 ойлик тажрибага эга бўлиши керак.

Ўзбекистон ТИВ Озарбайжоннинг Лондондаги элчихонасига қилинган ҳужумни қоралади

Ўзбекистон ТИВ Лондондаги Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади. Ҳужумчилар Озарбайжон байроғини йиртиб ташлаган ва бинога арабча ёзувлар ёзиб қўйган.

Ўзбекистон бокс терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Яхши биласиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги йилларда жаҳон миқёсида кўзга кўринарли ютуқларни қўлга киритди. Бунда шубҳасиз мураббийлар штабининг ўрни юқори.

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Тошкентда ўтказиладими?!

Жорий йил 28 июлдан 9 августга қадар бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси FIDEнинг энг нуфузли, ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиладиган тадбири ҳисобланиб, унда дунёнинг 200га яқин давлатлари ўз терма жамоалари билан иштирок этишади.Бу сафарги олимпиадада 188та эркаклар ҳамда 162та аёллар терма жамоалари ғолиблик учун дона суришмоқда.

Шахмат-2022. 8-турдаги рақибларимиз маълум бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилаётган шахмат олимпиадасида 7-тур ўйинлари якунланди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Перу устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгач, 12 очко билан жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди.

Дзюдо: Вакилларимиз 4 та медалга сазовор бўлишди

Қозоғистонда дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи куни ортда қолди. Ўрта вазн тоифаларида кечган беллашувларда ҳамюртларимиз 2 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Перу устидан мутлақ ғалабага эришди, қизларимиз ютқазишди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат олимпиадасида бир кунлик танаффусда сўнг бугун 7-тур ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Перуга қарши баҳсларда иштирок этди.

Давлат хизматчилари даромадини декларация қилувчи тизим тайёр, қонунни қабул қилиш қолди — Акмал Бурхонов

Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишга оид тизим ва қонун лойиҳаси аллақачон тайёр, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. У кейинроқ қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар эътирози туфайли такомиллаштирилаётганини айтди.

Шахмат Олимпиадасида ғолиб чиққан ўзбекистонлик шахматчилар 600 млн сўм пул мукофотига эга бўлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган шахматчи ва мураббийларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдорлари эълон қилинди. Бу ҳақда Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди.

«Сенат „ади-бади“ айтишиб ўтирадиган жой эмас». Танзила Нарбаева агентлик директори ва вазир дебати ҳақида

Сенатда Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов 2021 йилда соғлиқни сақлаш тизими энг коррупциялашган соҳа бўлганини маълум қилди. ССВ раҳбари эса буни «катта рақамлар ортидан қувиш» деб атади ва судда ўз тасдиғини топганини шубҳа остига олди.

«Осиё болалари-2022»: Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 2-ўринга кўтарилди

Узоқ шарқнинг марказий шаҳри бўлмиш Владивостокда давом этаётган VII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари дастури учун белгиланган 6-кунги мусобақалар ўз якунига етди.Ёш спортчиларимиз ўйинларнинг яна бир довонидан муваффақиятли ўтишди.

WBА янгиланган рейтингни эълон қилди: Аҳмадалиев 1-ўрин, Дўсматов-2-ўрин...

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) рейтинги янгиланди. Бутунжаҳон бокс ассоциацияси июль ойи якунига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.

2024 йилги VIII «Осиё болалари» ўйинлари қаерда бўлиши эълон қилинди

Шу кунларда Россия Федерацияси Приморе ўлкаси марказида ўтаётган VII «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинлари жараёнида унда қатнашаётган давлат ва жамоа раҳбарлари, мутахассисларининг учрашуви ташкил этилди.Учрашувда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов ва Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Акрам Низаметдинов қатнашди.

Дзюдо: Диёра Келдиёрова — икки карра Осиё чемпиони!

Қозоғистонда дзюдо бўйича навбатдаги қитъа биринчилиги бошланди. Ушбу кун дастурида уч вакилимиз шоҳсупага кўтарилди.

Тошкент туманида газ таъминоти корхонаси ходими пора билан ушланган

Тошкент вилоятининг Тошкент тумани “Тошкенттумангаз” газ таъминоти идораси сервис хизмат кўрсатиш бўлими ходими Дониёр Ҳамидов 300 минг сўм ва 700 доллар миқдорида пора олаётган пайтида қўлга олинган.

Бу воқеа беш йил муқаддам юз берган. ИИВ иш жойида чилим чекаётган ходимларни акс этган видеолавҳа бўйича изоҳ берган

Иш жойида чилим чекаётган ходимларни акс этган видеолавҳа кеча ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Шавкат Мирзиёев Сардор Умурзаковга йил якунигача маъмурий ислоҳотларни якунлашни топширди

Шавкат Мирзиёев Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга йил якунига қадар «ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини» жорий қилиш орқали маъмурий ислоҳотларни якунлашни буюрди. Давлат хизмати тўғрисидаги қонун эса ҳануз имзоланмади.

Барча вазирликлар иш услубини ўзгартиради ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини оширади

Субсидия учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак, электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча бюрократия кўп. Шу боис президент бош вазирга 1 ойда барча вазирлик ва ҳокимликларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, харажатлар ва ҳужжатларни қисқартиришни буюрди.

«Ҳали давлат хизмати халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ» — президент

Президент давлат хизматини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Унинг таъкидлашича, бу соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш 30 йилга қолдирилди.

«Раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олди олинади» — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат хизматига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилишини маълум қилди. Раҳбарликка номзодларни «маҳалладан — республикагача» тамойили асосида ўстириш йўлга қўйилади, эски «объективка»дан воз кечилади.

Очиқ маълумотларни ошкор этмаган давлат хизматчилари жаримага тортилади

Очиқлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун мансабдор шахслар БҲМнинг 3−5 баравари (900 минг — 1,5 млн сўм) миқдорида жаримага тортилади. Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённомани эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузади.

Сенат никоҳ тузишдаги бир ойлик муддатни бекор қилишга оид қонунни рад этди

Сенат Оила кодексига ўзгартишлар киритишни рад этди. Бунга, никоҳ тузишдаги бир ойлик муддатни бекор қилиш ва тиббий кўрикдан сўнг никоҳни қайд этиш таклифи сабаб бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.