Оғир атлетика: ЖЧда қатнашган тўрт спортчимизнинг барчаси юртимизга медаль билан қайтади

Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Ортда қолган яна бир кун делегациямиз учун муваффақиятли ўтди.

Референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди

Референдум тўғрисидаги қонунга сайлов комиссиялари ваколатларини ўзгартириш, кузатувчилар ҳуқуқларини кенгайтириш ва бошқаларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди. Шунингдек, референдумда қабул қилинган қарорларни фақат референдумда бекор қилиш талабига истисно киритилди.

NATIVE NETWORK — Ўзбeкистондаги илк бeвосита рeклама тармоғи ўз фаолиятини бошлади

“NATIVE NETWORK” компанияси маҳаллий ва халқаро сайтларнинг энг кўп ташриф буюриладиган зоналарида реклама баннерларини жойлаштиришингиз мумкин бўлган маҳаллий реклама тармоғини ишга туширди. Замонавий дунёда интернет тармоғида маҳаллий рекламанинг машҳурлиги ва қўлланилиши кундан-кунга кўпаймоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаев ДХР ва ЛХР «квази-давлатлари» тан олинмаслигини маълум қилди

Қозоғистон Луганск ва Донецк халқ республикаларидан бўлган «квази-давлат ҳудудлари»ни тан олмайди, деди президент Қасим-Жомарт Тоқаев. «Халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи амалга ошаверса, ер юзида ҳозирги 193 танинг ўрнига 500−600 дан ортиқ давлат бўлади.

Президент Болалар гематологияси ва онкологияси шифохонасидаги болаларга далда берди

Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрди. «Ёнингизга яна келишдан мақсадим — сизларга куч бериш, умидни икки карра кўпайтириш.

Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили вазифалари белгилаб берилди

Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозими Ўзбекистон президенти Администрацияси тузилмасига киритилиб, меҳнатига ҳақ тўлаш шароитлари президент маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 июндаги фармони билан давлат раҳбарининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакилининг вазифаларини белгилаб берди.

Ўзбекистонга 5 ойда 1,1 млн дона телефон импорт қилинган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 80 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,1 млн дона мобил телефон импорт қилинган. Телефон импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 216311 донага ошган.

Боласини урган онага нисбатан жиноий иш очилган

Ухлашни истамаётган боланинг онаси томонидан калтакланишини акс этган шов-шувли видео бугун ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Буюк сиёсатчи қолдирган из

Тарих тилсими Илмсизлар билмагайлар, дунё надир, дин надир  бўлмаса ақлу билурми, фарз ила суннат надир. Абдулла Авлоний XIX аср охири XX аср бошидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан бири маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбоби Абдулла Авлонийдир.

Оғир атлетика: Нигора Сувонова учта кумуш, Маъруфбеков битта бронза медалини қўлга киритди

Мексикада давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. Унда қатнашган 2 нафар вакилимиз жамоамиз ҳисобига 4 та медални қўшиб қўйишди.

Фақат куч тилини тушунади, пропагандасини енгиш осон, ҳеч ким объектив маълумотга эга эмас — АҚШ дипломатининг СССР ҳақидаги телеграммаси

1946 йил АҚШ дипломати Жорж Кеннаннинг «Узун телеграммаси»да Совет Иттифоқи сиёсий тизимига берилган таъриф ҳали ҳам долзарб бўлиши мумкин. Советларнинг фақат куч тилини тушуниши, ташқи дунё ҳақида объектив маълумотга эга бўлмаган Сталин, енгиш осон бўлган пропаганда — ҳужжатдаги қизиқарли фикрлар.

Президент «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги қонунни имзолади

«Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги қонун Миллий гвардияга бу борадаги давлат сиёсатини амалга ошириш ҳуқуқини берди. Ҳужжат билан қурол-яроғ ва махсус техникани қўллаш шартлари ҳам белгилаб қўйилди.

Озарбайжон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг 21−22 июнь кунлари расмий ташриф билан Тошкентга келиши кутилмоқда.Июнь ойининг иккинчи ярмида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда.

Танзила Нарбаева АҚШ расмийлари билан учрашди

Сенат раиси Танзила Нарбаева АҚШ давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея, Демократлар партиясидан конгрессмен Ами Бера ва АҚШнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича комиссиясининг катта сиёсий маслаҳатчиси Женис Хелвиг билан учрашди.Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга ташрифнинг илк кунида АҚШ расмийлари, жамоатчилик ва ишбилармон доиралари вакиллари билан бир қатор учрашув ҳамда музокаралар ўтказди, дея хабар қилди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.

Абдулазиз Камилов президентнинг махсус вакили бўлди

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Камилов давлат раҳбарининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили этиб тайинланди.Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Ҳафизович Камилов президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.

Нукусда дайди итларнинг болага ҳужум қилгани ҳақидаги миш-мишлар инкор қилинди

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар ёлғон хабар тарқатишмоқда, унда Нукусда дайди итларнинг болага ҳужум қилгани айтилган.

Урса, демак севадими? Ўзбекистондаги тўйда куёв келинни урган видео бошқа давлатларда ҳайратга сабаб бўлди

Яқинда Ўзбекистондаги тўйлардан бирида куёв ва келиннинг танловда қатнашган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилинди

Президент Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилингани ва унга Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланганини маълум қилди. У касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ҳамда методик таъминлашга масъул бўлади.

Самарқанднинг икки туманида ҳоким алмашди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ ҳамда Иштихон туманларига янги ҳокимлар тайинланди.Чоршанба куни Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими лавозимига Шакарбоев Дилшод Давронович номзоди тасдиқланди.

«Ўзбекистон — минтақада етакчи, унинг хавфсизлиги — минтақа хавфсизлигидир» — АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари

АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Майкл Курилла Ўзбекистонга ташрифини ҳар бир мамлакат тўқнашаётган хавф-хатарлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари ҳақида суҳбатлашишни кўзда тутган «тинглаш сафари»нинг бир қисмига қиёслади. У махсус кучлар ўртасида ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди.

Бола нафақаси қандай оилаларга тайинланмайди”

Бугунги кунда Қоракўл туман адлия бўлимига бола парвариши учун нафақа пули кимларга берилиши ва кимлар олмаслиги юзасидан саволлар келиб тушмоқда. Жумладан, ўзи истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролар йиғинига ариза билан мурожаат этган бўлсада, нима сабабдан уларинг оиласи бола учун нафақа пули олмаётганлигини сўрашмоқда.

Фуқароларнинг тижорат банкларидаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари

Бугунги кунда мамлакатимизда банк тизимига аҳолининг ишончи тобора мустаҳкамланиб, уларга ўз омонатларини тижорат банкларига жалб қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратилмоқда.Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилиган 2019 йил 5 ноябрдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунида пул маблағларини омонатларга (депозитларга) жалб этиш бўйича фаолият билан шуғулланишга фақат банклар ҳақли деб белгиланган. Шунингдек, банклар Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини Марказий банк томонидан бериладиган, банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга ошириши назарда тутилган.

Оғир атлетикачиларимиз Мексикадаги ЖЧни 3 та медаль билан бошлашди

Мексиканинг Леон шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз дастлабки медалларига сазовор бўлди.-73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Диёрбек Эрматов 3 бор шоҳсупага кўтарилди.

«Тошкент-Самара» йўналишида йўловчи ташувчи поездлар ишга туширилади

Россия Федерацияси билан йўловчи поездларнинг ҳаракати қайта тикланадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари АЖ хабар берди.

Фирибгарлар “Uzbekistan Airways” ва

Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларнинг маҳаллий сегментида “Uzbekistan Airways” ва "Ўзбекнефтегаз”дан кўп миллионли мукофотлар ва танловлар ўтказилиши ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

150 нафар фуқаронинг пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилган банк ходимлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан Халқ банки Шаҳрисабз филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.Унда филиалнинг 4-сонли сайёр касса бухгалтер назоратчиси С.И.

Ўзимбошимчалик билан ўзлаштирилган ерларимиз бор….

Ўзбек халқининг ерга бўлган муҳаббати нафақат адабий жанрлар мавзуси, балки кўплаб ҳангомаю латифалар, аскиялар мавзусидир, азалдан. Зеро, бобо деҳқон авлоди бу замин фарзандларининг меҳри ерга чексиз, бу на исбот талаб қилади, на бир таъриф.

Андижон шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди

Гофуржон Абдураҳмонов Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Баҳром Ҳайдаров талон-тарожлик тўғрисидаги жиноят иши доирасида қўлга олинган эди.

«Президентнинг ваколат муддатини ўзгартиришдан тортиб, „фуқаро“ атамасидан воз кечишгача». Конституцияга таклифлар

Президентнинг ваколат муддатини ўзгартириш, «фуқаро» атамасини «ватандор» га алмаштириш, қўшфуқаролик ва қўшхотинликка рухсат бериш, Бош прокуратурани Адлия вазирлигига қўшиб юбориш, ҳокимлар ва сенаторларни сайлаш — Конституция бўйича юборилаётган таклифлар ҳақида батафсил «Газета.uz» материалида.Ўзбекистон учун 2022 йилнинг энг муҳим ва муҳокамалар марказида бўлаётган мавзуси бу — Бош қонунни ислоҳ қилишдир.

Ўсмирларимиз Минскдаги халқаро турнирда иштирок этишмоқда

Шу кунларда Беларуснинг Минск шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида СССР спорт устаси, Беларусь Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси Владимир Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.