7 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Унда Сенатининг 32-ялпи мажлисини 13 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Навбатдаги ялпи мажлисда қуйидаги қонунлар муҳокама қилиниши режалаштирилган:
Бундан ташқари, Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш, шунингдек, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳри Давлатобод туманининг ҳамда Наманган шаҳрининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилади.
Шу билан бирга, сенаторлар Боёвут, Қарши, Олот, Бўстон ва Тўрақўрғон туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида белгиланган чора-тадбирлар ижросини ўрганиш натижаларини муҳокама қилади.
Ялпи мажлисда давлат органлари ва ташкилотлари тизимида 2022 йилнинг биринчи ярмида мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини кўриб чиқиш ҳам назарда тутилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.