«ШҲТ Ғарбга қарши ташкил этилмаган» — Ўзбекистоннинг ташкилотдаги миллий координатори

«ШҲТ Ғарбга қарши ташкил этилмаган» — Ўзбекистоннинг ташкилотдаги миллий координатори

ШҲТнинг бўлажак саммити кун тартибида глобал геосиёсий инқирозлар ҳақида бирор гап йўқ ва унинг ҳужжатларида геосиёсий мақсадларни кўзловчи масалалар юзасидан баёнот ва чақирувлар бўлмайди, деди Ўзбекистоннинг ШҲТдаги миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов.

ШҲТ — Ғарбга қарши яратилган ташкилот эмас, Самарқандда бўлиб ўтадиган давлат раҳбарлари саммитининг кун тартибида глобал геосиёсий инқироз билан боғлиқ масалалар йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов маълум қилди.

Мазкур баёнот сўнгги кунларда Россия оммавий ахборот воситаларида ШҲТ Хитой ва Россиянинг НАТОга жавоби эканлиги тўғрисида чоп этилган материалларга жавоб нуқтаи назаридан қилинди. Мазкур турдаги хабарларни, хусусан Lenta.ru ва «Комсомольская правда» эълон қилганди.

Раҳматулла Нуримбетов саммит кун тартибида ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар билан боғлиқ мурожаатлар ёки баёнотлар қилинмаслигини таъкидлади.

«Албатта, давлатлар раҳбарлари глобал ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашишлари мумкин. Бироқ, резолюция лойиҳаси, қўшма ҳужжатлар ва энг муҳими, Самарқанд декларациясида геосиёсий мақсадларни кўзловчи масалалар бўйича ҳеч қандай баёнот ва мурожаатлар мавжуд эмас ва бўлмайди», — деди у.

«Ушбу ташкилотда ҳар бир масала ва кун тартиби консенсус асосида шакллантирилади. Аввало, миллий координаторлар тадбир кун тартибидаги ҳар бир масалани мувофиқлаштиради. Шундан сўнг, у ташқи ишлар вазирлари даражасида кўриб чиқилади. Самарқанд саммитининг кун тартиби ташқи ишлар вазирлари томонидан 29 июлдаёқ тасдиқланганди. Ва унда глобал геосиёсий инқирозлар ҳақида бирор гап йўқ», — деди Раҳматулла Нуримбетов.

«Газета.uz»да реклама

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.