Москвадаги оммавий муштлашишдан сўнг 85 нафар ўзбекистонлик мигрантлар ушланган, улардан 20 нафари давлатдан чиқариб юборилади.
Қашқадарё вилоятида алдов йўли билан ўзбекистонликларнинг миллиардлаб пулларини олган молиявий пирамиданинг тўрт нафар асосчиларига нисбатан суд ҳукми ўқилган.
Бугун Руминиядаги "Golden Belt" сериясидаги турнирда 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади: Тошкент вақти билан 16:00дан сўнг: -57 кг: Дилшод Абдумуродов - Антони Фернандес (Испания) -67 кг: Жавлонбек Йўлдошев - Андрей Мустет (Руминия) -71 кг: Камронбек Турғунбоев - Валш Аидан (Ирландия) +92 кг: Лазизбек Мулложонов - Димитро Ловчински (Украина) +92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Разван Филип Кристиан (Руминия) 20:00дан сўнг: -75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев - Кевин Шуманн (Германия) -75 кг: Саиджамшид Жаффаров - Влад Гаврулич (Молдова) -80 кг: Дилшодбек Рўзметов - Дмитри Косцюк (Молдова) -80 кг: Одилжон Аслонов - Эхис Бен (Германия) -86 кг: Темур Мержанов - Артём Йорданян (Грузия) Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2023 йилга қадар Ўзбекистон ташқи савдо операцияларини тартибга солишнинг вақтинчалик механизмларини жорий қилиш ваколати берилди. Қолаверса, «Ўзтрейд» ва «Ўзсаноатэкспорт»даги давлат улуши Экспортни рағбатлантириш агентлигига берилди.
Бугун тарихий сана. 1896 йил 6 апрель куни замонавий Олимпия ўйинлари старт олган.
UzAuto Motors бош директори ва «АвтоВАЗ»нинг собиқ топ-менежери Бу Андерссон ўзбек журналистларига берган қатор интервьюларида республикадаги бугунги фаолияти ҳақида сўзлаб берди. — Ўзбекистоннинг бугунги автомобил саноатини қандай баҳолайсиз?
9 апрелдан тўлов ҳужжатларига жисмоний шахслар СТИР ўрнига ЖШШИРни киритишади, хабар беради Марказий банк Ахборот хизмати. Мижозлар томонидан банкларга тақдим этиладиган тўлов ҳужжатларини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилганди.
«Дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакатида мен икки томонлама қатнов ўртасидаги бурилиб олишларга дуч келмаганман, бу жуда қўрқинчли», — деди Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлоу. Унинг сўзларига кўра, кўчаларнинг тўғри дизайни, чекланган тезликка риоя қилиш ва ҳайдовчиликка ўқитишни қайта кўриб чиқиш вазиятни яхшилаши мумкин.
5-10 апрель кунлари Руминиянинг Тиргу-Муреш шаҳрида бокс бўйича Николае Линка халқаро турнири бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам иштирок этишади.
Бугун Тошкентда дзюдо бўйича халқаро мусобақа старт олади. «Универсал» спорт мажмуаси тўрт кун давомида Учқун Муродов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнирга мезбонлик қилади.
Президент қарорига мувофиқ, 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади. Унга кўра, бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи маълум муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Туркияда ўтказилган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турниридан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтинг жадвали эълон қилинди. Табиийки, мусобақада муваффақиятли қатнашган Дилшодбек Баратов ҳамда Алишер Юсупов сезиларли даражада ўсишга эришди.
Тошкентда ота ўз ўғлини ўлдириб, жасадини ертўлага кўмган.
БААда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Маълум қилганимиздек, бугун сабля бўйича жамоавий дастурда ғолиблар аниқланади.
«Бу сўнгги бир неча йил ичида кўпроқ орқага кетган соҳалардан бири. Лекин ижобий нарсалар ҳали ҳам кўп», — деди Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчиси Тим Торлот Ўзбекистондаги сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятни тасвирлар экан.
Адлия вазирлиги ўз тизимидаги раҳбар ва ходимларни эҳтимолий ишдан бўшатилиш ҳақида огоҳлантирди. 207 нафар туман ва шаҳар адлия бўлими бошлиқлари, 207 нафар ДХМ директорлари билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.
БААда ўтказилаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этади. Бугун ёш саблячилар ўртасида жамоавий беллашувлар ўтказилади.
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ўзбекфильм” киноконцерни ДУК томонидан “Осмондаги болалар-3” бадиий фильми яратилади. Фильм сценарий муаллифи ва режиссёр Зулфиқор Мусоқов.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 3 апрель кунги баҳсларда ўзбекистонлик қиличбоз Зуҳриддин Қодиров саблья йўналишида Канада, Миср, Венгрия, АҚШ ва Германиядан бўлган барча рақибларидан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Туркияда дзюдо бўйича Анталья “Катта дубулға” турнири ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги беллашувида ҳамюртимиз Алишер Юсупов грузиялик Гурам Тушишвили билан чемпионлик учун баҳс олиб борди.
БААда ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи куни спортимиз учун тарихий санага айланди. Унда саблячимиз Зуҳриддин Қодиров ғалаба қозониб, Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк қиличбозимиз бўлди.
Спорт гимнастикаси бўйича Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган Жаҳон кубогининг сўнгги босқичи ҳамюртимиз Дилдора Орипова учун ҳам омадли якун топди. У эркин дастурда 12,866 балл жамғарди ва бу натижа унга бронза медалини тақдим этди.
Дзюдо бўйича Анталья шаҳрида ўтаётган “Катта дубулға” турнирида оғир вазнли полвонлар беллашишмоқда. Унда энг оғир вазн тоифасида курашаётган ҳамюртимиз Алишер Юсупов чемпионлик учун курашадиган бўлди.
2024-йили Франциянинг Париж шаҳри мезбонлик қиладиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича мусобақалари учун вазн тоифалари аниқланди.Куни кеча Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) ушбу хабарни кенг оммага эълон қилди.
Анталяда ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси бугун ўз якунига етади. Сўнгги кун дастурида 4 нафар оғир вазнли полвонимиз баҳс олиб боради.
Дзюдо бўйича терма жамоамиз аъзоси Шарофиддин Болтабоев Анталья “Катта дубулға” мусобақасида шоҳсупага кўтарилди. Ҳамюртимиз бронза медали учун кечган беллашувда ғалаба қозонди.
Туркияда ўтаётган дзюдо бўйича Анталья «Катта дубулға» турнирида ҳам ҳамюртларимиз медаллар учун курашни давом эттирмоқда. Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда шоҳсупага кўтарилишни сақлаб қолди.
БААда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Аҳамиятлиси, дастлабки кун вакилларимиз учун омадли ўтди.
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг сўнгги босқичида кучлилар сараланмоқда. Қувонарлиси, ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ушбу босқичда ҳам ғалаба қозониб, таяниб сакраш дастурида бош совринни қўлга киритди.
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) куни кеча ўзининг янги рейтингини еълон қилди. 2022 йилнинг 1 апрель санасидан кейинги ҳолат акс етган ушбу жадвалда айни дамда кучли 100 ликдан икки нафар ўзбекистонлик шахматчи ўрин олган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.